Microsoft Word mvmao uzk doc


4-мавзу. Стратегик бошқарув ва режалаштириш


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 


80
4-мавзу. Стратегик бошқарув ва режалаштириш 
 
4.1. Стартегия ва стратегик бошқарув тўғрисида тушунча 
 
Стратегия сўзи грекча “strategos” иборасидан олинган бўлиб “генерал 
санъати” маъносини билдиради. Бу атаманинг харбий соҳадан кириб келганига
таъжубланмаслик керак. Зеро, стратегия Александр Македонскийга бутун 
дунёни ишғол қилишга имкон туғдирган. 
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида ҳам стратегия атамаси: 
“йирик ҳарбий операциялар ва умуман уруш олиб бориш санъати”; 
“ижтимоий -сиёсий курашга раҳбарлик қилиш санъати ва илми”
маъносида талқин этилган. 
Харбий соҳада ҳозир ҳам бу атама юқори қўмондонлик томонидан 
ҳарбий жараён (операция)ларни режалаштириш санъати маъносида 
ишлатилади. Истиқболни аниқ башорат қилиш учун стратегия зарурдир. 
Стартегия-бу: 
истиқболни тадқиқ қилиш, турли сценарияларни таҳлил қилиш
санъати; 
истиқболда рақобат курашида афзаллик берувчи ғоя; 
корхонанинг умум фаолияти (фонди, қуввати, харажати, фойдаси ва 
ҳоказо)ни назорат қилувчи кенг қамровли тизимдир. 
Стратегия ўз ҳаракат доираси бўйича қуйидаги турларга бўлинади. 
Схемадаги бош стратегия корхона вазифаларини рўёбга чиқаришнинг асосий 
усулидир. Бундан ташқари корхонада қуйидаги стартегиялар ҳам ишлаб
чиқилади: 
 махсус стратегиялар; 
 функционал стратегиялар; 
 мужассамлаштирилган стратегиялар; 
 диверсификациялашган стратегиялар. 
Махсус стратегриялар жуда эътиборли ҳолларни олдиндан башорат 
қилиш мақсадида ишлаб чиқилади. Масалан, корхонанинг банкротликка қараб 
бораётганлиги пайқаб қолинса унинг олдини олиш бўйича узоқ муддатга 
тузилган стратегиялр шу стратегиялар туркумига киради. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling