Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

бўлган талабаларни ҳисобга олиш, аниқ қарор қабул қилиш мақсадини бутун 
халқ хўжалигини мақсадига мувофиқлаштириш меҳнат жамоаси 
манфаатларининг жамият манфаатлари билан мос келишини олдиндан 
белгилаш, меҳнат ва моддий ресурслардан тежамли фойдаланиш, техникавий, 
иқтисодий ва социал ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олиш зарур. 
Қайд қилинганларни умумийлаштириб айтганда бошқарув қарорлари 
қуйилаги талабларга жавоб бериши керак (6.1-жадвал) 
6.1-жадвал. 
Бошқарув қарорларига қуйиладиган талаблар 
Бошқарув қарорлари: 
Илмий 
асосланган 
бўлиши лозим. 
*бошқарув қарорлари муайян ишлаб чиқариш 
ҳолатини таҳлил қилишдан келиб чиқиб, 
иқтисодий, техникавий ва бошқа социал 
қонунларнинг амал қилишини ҳисобга олиб, 
ҳозирги замон фан- техника ютуқлари негизида 
қабул қилиши керак. Ўз мазмунига кўра у 
лўнда, чуқур бўлиши лозим. 
Бир-бири билан алоқа-
дор ва якдил бўлиши 
керак 
*Муайян вазифани ҳал этишда кўпинча асосий 
мақсадлардан келиб чиқадиган бир қанча 
қўшимча вазифаларни ҳал этишга тўғри келади. 
Бу вазифалар қарор қабул қилинаётган бош 
вазифага 
бўйсиндирилиши 
лозим. 
Барча 
қарорлар, кўрсатмалар, низомлар бир-бири 
билан боғланади. 
Шунингдек, улар олдиндан қабул қилинган ва 
амалдаги қарорлар билан мувофиқлаштирилади.
Ҳуқуқ ва жавобгарлик 
доирасида 
бўлиши 
лозим 
* Раҳбар қарорни ўзига берилган ҳуқуқлар 
доирасидагина қабул қилиши мумкин. Бу ерда 
гап бошқаришнинг барча бўғинларида ҳуқуқ ва 
жавобгарлик кўлами ва нисбати тўғрисида 
бораяпти. Ҳуқуқлар катта бўлиб, масъулият кам
бўлса маъмурий ўзбошимчаликка, ўйламасдан 
қарор қабул қилишга йўл очилади. Ҳуқуқлар 


65
озу масъулият катта бўлса, бу ҳам ҳеч қандай 
наф келтирмайди. 
Аниқ 
ва 
тўғри
йўналишга 
эга 
бўлиши керак 
*Ҳар қайси қарор аниқ адресга эга бўлиши ва 
бажарувчига тушунарли бўлиши лозим. 
Қарордан бир неча маъно келиб чиқиши ва уни 
турлича талқин ёки тушунишига йўл
қўймаслик керак. 
Вақт бўйича қисқа 
бўлиши керак 
*Ахборотлар билан ишлаш вақтини тежаш 
мақсадида қисқа муддатли қарорлар қабул 
қилиниши лозим. 
Вақт бўйича аниқ 
бўлиши лозим 
*Раҳбар ўз қаўл остидагиларга топшириқнинг 
бажарииш муддатини аниқ кўрсатмасдан 
бериши 
мумкин 
эмас. 
Акс 
ҳолда 
у 
топшириқнинг 
бажарилишини 
объектив
равишда назорат қилш имкониятига эга 
бўлмайди. 
Тезкор бўлиши керак * 
Бундай қарорлар ўз вақтида, ўша замоноқ, яъни 
ишлаб чиқаришда вазият шуни талаб қилган 
вақтнинг ўзидагина қабул қилиш зарур. 
Кечикиб ёки шошқалоқлик билан қабул 
қилинган ҳар иккиси ҳам зарарлидир. 
Самарали 
бўлиши 
лозим 
*Қабул қилинган қарорнинг самаралиги деганда
қўйилган мақсаднинг энг кам харажат билан 
эришиши тушунилади. 
Маълум, қарор қабул қилиш зарурияти мавжуд, амалдаги ҳолатнинг 
бўлиши лозим бўлган ҳолатга мос тушмаслиги натижасида содио бўлади. Ана 
шу ернинг ўзида муаммо келиб чиқади. Бу муаммонинг ечими қуйидаги 
саволларга жавоб бериш талаб қилинади: 
*нима қилиш керак (масалан, истъмолчиларнинг яна қандай янги 
эҳтиёжларини қондириш керак, ёки эски эҳтиёжни қандай сифат 
кўрсаткичлари билан яхшилаш лозим). 
* қайси воситаларни қўллаш керак (қандай технологияни қўллаш лозим). 
*ишлаб чиқариш харажатлари қай даражада бўлиши керак; 
*қандай миқдорда, бўлиши керак; 
*ким жавобгар бўлиши керак; 
*кимга ва қайси баҳода сотиш лозим; 
*бу ишлаб чиқариш хизмат инвесторга ва дамиятга нима беради; 
*қайси муддатларда бажарилиши керак. 
Бошқарув унсурлари таркибида раҳбарларнинг ваколати ва жавобгарлиги 
муҳим аҳамиятга эга. Маълумки ҳар бир раҳбар қабул қиладиган қарорлар 
доираси ҳар хил бўлади. Масалан, уста (мастер) асосан тезкор характердаги 
кундалик масалаларга доир, цех бошлиғи худди шу тезкор масалалар 
юазасидан цех ва участкаларнинг ишини мувофиқлаштиришга, ўзаро 
мослаштиришга доир қарорлар қабул қилади. Диркетор )раис) асосан 
преспектив (истиқболдаги) масалалар бўйича қарор қабул қилиш керак. 


66
Раҳбарлар бундай қарорларни қабул қилишда турлича ёндашувда 
бўладилар. Улардан айримлари ўзлари қарорлар қабул қиладилар, олинган 
натижалар тўғрисида юқори раҳбарларни огоҳ қиладилар. Бошқа бировлар 
юқори бошлиқ билан маслаҳатлашиб, келишиб олмагунгача бирон қарор ҳам 
қабул қилмайдилар. Шундай раҳбарлар ҳам бўладики, фақат юқори 
ташкилотлар буйруғига қараб турадилар, ўзлари мустақил иш қилмайдилар, 
уларда ишонч бўлмайди, турли баҳоналарни рўкач қилаверадилар. 
Шу сабабли ҳар бир бошқарувчининг ҳуқуқ выа бурчлари, масъулияти ва 
жавобгарлигининг аниқ белгиланиб қўйилгани бошқарув жараёни учун ўта
зарурдир. Қарор қабул қилишда бунинг учун ким жавоб буриши мутлоқ аниқ 
бўлиши керак. Худди шунингдек, қарор ўз вақтида қабул қилинмаганлиги ёки 
муддатидан ўтказиб юборилганлиги учун ким жавоб бериши ҳам аниқ бўлиши 
лозим. 
Кўпичилик масалалар юзасидан бир марта ва узил-кесил қарор қилишга 
эришмоқ керак. Бошқарувнинг ҳар бир бўғини ўз ишини бажариши керак
юқори органларга ҳадеб мурожат қилаверилса, улар йирик муаммолар билан
шуғуланишга етарли вақт топа олмай қолишлари мумкин. Қуйи органлар ўз 
ҳуқуқлари дорасидаги масалаларни тезкор ҳал қилишлари мумкин. 


67

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling