Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Янги типдаги фирмалар
Лизинг фирмалар • Бундай салоҳияти қудратли хўжалик тизими етарлича молиявий воситалари бўлмаган бошқа бир корхонага машина-ускуналар ва бошқа мулкларни шартнома асосида муайян муддатга бериб туради. Муддат тугагандан сўнг ижарачи бу мулкни қолдиқ қиймати бўйича сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Инжиниринг фирмалари • Улар турли иншоатлар ва тузилмалар лойиҳалаш, қуриш, фойдаланишга топшириш билан шуғулланадилар. • Экспорт инжиниринг фирмалари бошқа мамлакатларга хизмат кўрсатади, чет элдаги илмий ғоялар ва техник ишланмалар бозорида лицензиялар сотади. Техник янгиликларни хорижда жорий этади, мураккаб ва улакан лойиҳаларни амалга оширади, инжиниринг билан бирга машина ва ускуналарни экспорт қилиб, етказиб буради. Консатинг фирмалар • Улар ишлаб чиқаришнинг турли муааолари юзасидан маслаҳатлар берадилар, лойиҳалаш билан шуғулланадилар, хўжалик юритишинг янги шаклларига ўтиш, бошқарув тизимларини такомиллаштириш ва шунга ўхшаш фаолият турларига кўмаклашадилар. Венчур фирмалари • Бу фирмаларни таваккалчилик фирмалари деб ҳам аташади. Улар кичик бизнеснинг бир тури бўлиб: - илмий - мухандислик ишлари; - янги техника, технология, товар намуналарини яратиш; - тижорат ишини ташкил этиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; - йирик фирмалар ва давлат ижара контракти буюртмаларини бажариш; -ишлаб чиқаришни бошқариш билан шуғулланади. Селенг фирмалари • Улар жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкларини жлаб этиш ва бу мулклардан жалб эттиш ва бу мулклардан ўз эҳтиёжлари бўйича эркин фойдаланиш масалалари билан шуғулланадилар. Бу мулкларга ер майдонлари, бинолар, машина ускуналар, пул, қимматли қоғозлар киради. 59 Траст фирмалари • Бу хусусий шахслар ва ташкилотлар учун сир сақланадиган (ишончли) хизматларни бажарадилар. Улар ишончли ва кил сифатида фаолият кўрсатадилар. Траст фирмалар шартнома шартларига биноан ишончли ва кил сифатида қуйидаги хизматларни бажарадилар: - корхона банкротликка учраган пайтда мулкни сотиш; - номли акциялардан фойдаланиш ҳуқуқларини бошқа шахсга бериш; - молиявий маблағлар, хусусийлаштириш чеклари, қимматли қоғозлар ва ҳоказолардан фойдаланиш. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling