Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Уюшма (иттифоқ) - бу жисмоний ва юридик шахсларнинг кўнгилли 
жамоат 
бирлашмаларидир. 
Бундай 
убшмалар 
ўз 
фаолиятини 
мувофиқлаштириш, манфаатларини ҳимоя қилиш ва ягона илмий-техник 
сиёсатни таъминлаш мақсадида республика худудида кенг тармоқ ёзган. 
Бундай бирлашмага мисол қилиб: 
• Ўзбекистон республика савдо-харид уюшмаси “Ўзтайёрловсавдо” 
(05.08.1994); 
• “Озиқовқатсаноат” ва “Ёғмайтамакисаноат” уюшмалари (26.09.1994); 
• “Ўзмевасабзавотузум саноат” уюшмаси (28.10.1994) 
• “Пилла” уюшмаси (03.02.1995) 
• “Узмаишийуюшма”, яъни аҳолига маиший хизмат кўрсатиш 
корхоналари 
ва 
ташкилотларининг 
Ўзбекистон 
Республикаси 
уюшмаларини келтириш мумкин. Бу уюшмаларнинг ижро этувчи 
аппарати тузилмалари 3-7 иловаларда келтирилган. 
Ассоциация - бу корхоналарнинг пайчилик асосида кўнгилли 
бирлашмасидир. У бир ёки бир неча ишлаб чиқариш - хўжалик вазифаларини 
биргаликда амалга ошириш мақсадида корхоналарнинг шартномавий асосида 
бирлашиши натижасида ташкил топади. Ассоциациялар таркибига, одатда, 
муайян худуда жойлашган ва турдош касбга ихтисослашган корхоналар 
киради. 
Ассоциацияни Муасислар кенгаши бошқаради. Бу кенгаш раисни 
сайлайди, бошқарувни тузади. 
Ассоциацияга мисол қилиб: 
• “Ўзкимёсаноат”, яъни саноат корхоналари ассоциацияси; 
• “Ўзмонтажмахсусқурилиш”, яъни монтаж ва махсус ишлар бўйича 
Ўзбекистон ассоцияцияси; 
• “Ўзбексавдо” ва бошқа ассоциацияларни келтириш мумкин. 
Вилоятлардаги савдо ва умумовқатланиш бошқармалари негизида 
худудий савдо ишлаб чиқариш концернлари ташкил этилди. Улар муассислар 
сифатида ассоциация таркибига кирдилар ва вилоятларнинг ҳокимлари 
тасарруфига олиндилар. “Ўзбексавдо” ва унинг жойлардаги органларини 
ассоциация раиси бошқаради. 
Корпорация - бу ривожланган йири акционерлар жамият ва трестлар 
бирлашмасидир. Корпорациялар негизи акционер жамиятлари ҳисобланади. 


56
Улар бир хил маҳсулотларнинг асосий ишлаб чиқарувчиларини бирлаштиради, 
натижада ишлаб чиқариш монополланади: Айни пайтда корпорациялар: 
• инвестиция капиталининг марказлашувига ёрдам беради; 
• илмий-техника тараққиётига туртки беради; 
• маҳсулотнинг рақобатдошлиги ва узоқ ҳаётий циклини таъминлайди. 
Булардан ташқари фаолиятининг тижорийлиги, яъни фойда олишни 
мақсад қилиб қўйиши, чекланган жавобгарлик, марказий бошқарув, 
акциядорнинг акция сармоясининг ўзига тегишли қисми билан эркин тасаррувф 
этиши ва бошқалар корпорацияга хос бўлган асосий хусусиятлардир. 
Буганги кунда Ўзбекистонда: 
• “Ўздонмаҳсулот” (20.06.1994) 
• “Ўзбалиқ” (18.08.1994) 
• “Маҳаллий саноат” каби корпорациялар фаолият кўрсатишмоқда (8-9 
иловаларга қаранг). 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling