Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олий Мажлис халқ хўжалигини марказлаштирилган тарзда бошқаришда бевосита иштирок этади. Мамлакатни ривожлантириш
№
Бирлашмалар киш и % Жаъми депуталар 250 100 шу жумладан: 1. Ҳокимиятнинг вакиллик органлардан депутатлар блоки 120 48 2. Халқ демократик партиясидан депутатлар фракцияси 69 27 3. “Адолат” социал-демократик партиясидан депутатлар фракцияси 47 19 4. “Ватан тараққиёти” партиясидан депутатлар фракцияси 14 6 Олий Мажлис халқ хўжалигини марказлаштирилган тарзда бошқаришда бевосита иштирок этади. Мамлакатни ривожлантириш соҳасида Олий Мажлисга Конституциямизнинг 78-моддасига биноан қуйидаги мутлоқ ваколатлар берилган: 44 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; 2. Ўзбекистон Республикаси Қонунларини қабул қилиш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; 3. Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ва давлат стратегик дастурларини қабул қилиш; 4. Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари тизимини ва ваколатларини белгилаш; 5. Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларин тасдиқлаш; 6. Бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тарктибга солиш; 7. Маъмурий-худудий тузилиш масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, Ўзбекистон Республикасининг чегараларини ўзгартириш; 8. Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш; 9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва маҳаллий вакиллик органларига сайлов тайинлаш; Марказий сайлов комиссиясини тузиш; 10. Ваколати тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кунини тайинлаш; 11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раисини ва унинг ўринбосарларини сайлаш; 12. Ўзбекистон Рсепубликаси Конституциявий судини сайлаш; 13. Ўзбекистон Республикаси Олий судини сайлаш; 14. Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик судини сайлаш; 15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш ва вазифасидан озод этиш; 16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бош Вазир, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини, ВазирларМаҳкамаси аъзоларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; 17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ва лавозимларидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; 18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш; 19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқарув органларини тузиш ва тугатиши ҳақидаги фармонларини тасдиқлаш; 20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулотда ҳолат жорий этиш; унинг муддатини узайтириш ва тўхтатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; 21.Халқаро шартномаларни ва битимларни ратификация (тасдиқлаш) ва 45 денонсация (барвақт тўхтатиш) қилиш; 22. Давлат мукофатлари ва унвонларини таъсис этиш; 23. Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиши, номини ўзгартириши ва уларнинг чегараларини ўзгартириш; 24. Ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларини амалга ошириш киради. Бу ваколатларни бажариш фақат сессиялар иши даврларидагина эмас, балки юқорида қайд этилган ўнтадан иборат доимий комиссиялар орқали амалга оширилиб борилади. Ўзбекистон Давлат ҳокимиятининг олий ижро этувчи органи- бу Вазирлар Маҳкамасидир. Унинг таркибини Ўзбекистон Республикаси Президенти тузади ва у Олий Мажлис томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти айни бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ҳисобланади. Конституциянинг 98-моддастга биноан Вазрлар Маҳкамаси: ♦ иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни; ♦ қонунлар Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари; ♦ Ўзбекистон Респбликаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди. Вазирлар Маҳкамси амалдаги қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси худудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Ўзбекистон Республикаси Вазрлар Маҳкамаси қуйидаги структурага эга. Мамлакатни бошқариш тизимида функционал, тармоқлараро органлар, яъни Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, божхона кабилар бутун халқ хўжалиги миқёсида аниқ бошқарув функцияларини малага оширишга даъват этилган. Конституциямизнинг 106-моддасида суд ҳокимияти хусусида қуйидагича баён қилинган: Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Конституциявий, Олий ва Олий хўжалик судларидан, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, туман, шаҳар ва хўжалик судларидан иборат. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling