Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Конституциявий 
суд 
қонун 
чиқарувччи 
ва 
ижро 
этувчи 
ҳокимиятларнинг ҳужжатлари. Конституцияга қанчалик мослигига доир 
ишларни кўради. 
Олий суд фуқаролик, жиноий ва маъмурий судлов ишларини юритиш 
борасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. 
Олий хўжалик суди хўжалик судлов соҳасида суд ҳокимиятининг энг 
юқори органи ҳисобланади. Мулчиликнинг турли шакилларига асосланган 


46
корхоналар муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги, шунингдек тадбиркорлар 
ўртасидаги иқтисодиёт соҳасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга 
келадиган хўжалик низомларини ҳал этиш Олий хўжалик суди ва хўжалик 
судлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади. 
Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат 
бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва 
фуқаролар учун мажбурийдир. 
Маълумки, иқтисодий ислоҳатларнинг пировард натижалари уни амалга 
ошириш объектидан қатъий назар (Республика, тармоқ, корхона), 
мужассамланган ҳолда худудий бирлик(вилоят, туман, шаҳар)лар даражасида 
намоён бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида бошқаришининг тармоқ 
тизимидан функционал тизимига ўтиши маҳаллий бошқариш органлари 
мавқеини янада оширишни тақозо этади. 
1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциянинг XXI боби-
“Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари” -деб аталади. Шу бобга биноан 1993 
йил 2 сентябрда Ўзбекистон Олий Мажлиси “Маҳаллий давлат ҳокимияти 
тўғрисида” ва “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариши органлари тўғрисида” 
икки муҳим қонунни қабул қилди. Шу ҳужжатлар асосида мамлакатимизда 
олдин амал қилиб келган уч бўғинли маҳаллий бошқариш органлари тизими 
ўрнига. 
Республикада туманларнинг икки тури: 
• вилоятлар таркибига кирувчи туманлар; 
• шаҳарлар таркибига кирувчи туманлар; 
Шаҳарларнинг эса уч тури: 
• туманга бўйсинувчи шаҳарлар; 
• вилоятга бўйсинувчи шаҳарлар; 
• республикага бўйсинувчи шаҳарлар мавжуд. 
Маҳаллий вакиллик органлари икки бўғинли тизимининг ўрнатилиши 
билан чекланилмай, мавжуд худудий тузимиларнинг ҳам баъзиларида маҳаллий 
вакиллик органлари тузилмайдиган бўлди. Хусусан, Конституция ва қонун 
шаҳар таркибига кирувчи туманларда ва туманга бўйсинувчи шаҳарларда 
вакиллик органларининг тузилишини назарда тутмайди. 
Маҳаллий вакиллик органларининг икки бўғинли тизими бағрида 
маҳаллий башқаришнинг иккита туташ органи фаолият кўрсатади. 
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсинадиган шаҳарлардан, 
шунингдек шаҳарлар туркибига кирувчи туманлардан ташқари) халқ 
депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари бўлиб 
ҳисобланадилар. 
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими вилоят, туман ва шаҳарнинг олий 
мансабдор шахси бўлиб айни бир вақтда тегишли худуддаги вакиллик ва 
ижроия ҳокимиятини бошқаради. 
Маълумки, собиқ шўролар тизимида маҳаллий бошқарув органлари ўз 
фаолиятида кўпроқ ўзлари раҳбарлик қилаётган худудлар манфаатини устунроқ 
қўйсалар, у ҳолда “маҳаллийчиликда” айбланар эдилар. Шу сабабли вилоятлар, 


47
туманлар, шаҳарлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришдан ва самарадорликни 
оширишдан, миллий даромадда ўз улушларининг кўпайишидан манфаатдор 
эмасдилар. 
Бу, ўз навбатида худудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий 
таъсир кўрсатди. Узоқ вақт давомида бошқарув органлари ўз зиммаларидаги 
муҳим вазифаларни, яъни: 
• иқтисодни ривожланишига бевосита раҳбарлик қилиш; 
• маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш; 
• меҳнат ва истеъмол меъёри устидан назорат олиб бориш; 
• аҳолига турли хил хизматларни кўрсатиш; 
• мулкларни ва жамоат тартибини қўриқлаш; 
• табиат ресурслари ва атроф муҳитни муҳофаза этиш каби, вазифаларни 
етарли даражада бажара олмади. Натижада вилоят, туман ва 
шаҳарларнинг табиий-иқтисодий, социал салоҳиятидан фойдаланиш 
паст даражада қолаверди. 
Бозор иқтисодиёти шароитида эса ҳар бир худуд ўз иқтисодий 
ривожланишида кўпроқ эркинликка эга бўлишлари, ишлаб чиқариш 
натижаларидан, аввало, ушбу худуд аҳолиси манфаатдор бўлиши лозим. 
Маълумки Республикамизда бозор муносабатларига ўтиш жараёни янги-янги 
ижтимоий муносабатларнинг, айниқса, мулк муносабатларининг вужудга 
келишига сабаб бўлади. Ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш, хўжалик 
юритишнинг янги усуллари вужудга келдики, буларга эскича усул билан, эски 
органлар билан раҳбарлик қилиб бўлмас эди. 
Янги шароитда, бу улкан вазифаларни бажарувчи, масъулиятни ҳис 
қилувчи давлат органилари зарур бўлиб қолди. Бундай давлат органи ўзи 
масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш қобилиятига эга бўлиши ва ўз 
ҳаракатига жавоб бера олиши керак эди. Ана шуларнинг ҳаммаси маҳаллий 
ижроия органларининг коллегиал органдан вакилликка асосланган органларига, 
яъни: яккабошчилик принципи асосида ташкил қилинган органларнинг 
бўлишини тақазо этди. 
Ижро ҳокимиятини амалга оширувчи органнинг коллегиал органдан 
яккабошчилик асосида иш юритувчи органга айлантиришнинг яна бир сабаби - 
бир маҳаллий бошқарув структурасининг давлат фаолиятида қўлланилаётган 
ҳокимиятнинг бўлиниш принципи талабларига, яъни давлат бошқарув 
структурасига мувофиқлаштириш зарурияти эди. 
Ижро ҳокимияти органи фаолиятида яккабошчиликнинг тикланиши, 
ўзбек давлатчилиги миллий анъаналарининг тикланиши деса хато бўлмайди. 
Амир Темур давридаги давлатчиликни кўрса ҳам айрим худудлар, шаҳарлар 
ҳокимлар томонидан бошқарилган. Машҳур Улуғбек ҳам ўз вақтида, маълум 
муддат Тошкент ҳокими бўлиб турган. Ҳокимларнинг давлат бошлиғи 
томонидан тайинланиши ҳам анъаналаримизга мос тушади. 
Конституциямизнинг 100 моддасига биноан маҳаллий ҳокимият 
органлари ихтиёрига қуйидагилар киради: 


48
• қонунийликни, ҳуқуқий тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини 
таъминлаш; 
• худудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш; 
• маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий 
солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил 
қилиш; 
• маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш; 
• атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; 
• фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш; 
• норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бозор ислоҳотларининг биринчи 
босқичида марказий бошқарув органларининг мавқеи юқори бўлган бўлса, 
иккинчи босқичда ислоҳотларнинг асосий юки маҳаллий бошқарув органлари 
зиммасига тушмоқда. Шунинг учун ҳам иқтисодий ислоҳотларнинг 
чуқурлашуви ва улардан кутилган амалий натижаларга эришуви кўп жиҳатдан 
кичик худудий бирликлар ва ишлаб чиқарувчиларга боғлиқ бўлиб қолмоқда. 
Чунки бозор иқтисоди инфраструктурасининг шаклланиши натижасида 
тармоқ, вазирликлар бошқарув тизимининг мавқеи бирмунча пасайиб, 
маҳаллий, худудий бошқарув тизимининг аҳамияти ортмоқда. 
1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг “Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати 
тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги (15.0.97) ва “Шаҳарлар ва 
туманлар 
ҳокимликлари 
аппарати 
тузилмасини 
такомиллаштириш 
тўғрисида”ги (30.09.97) қарорлари ҳам ана шу йўналишдаги муҳим 
ҳужжатлардан бўлиб, худудлар ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни 
бошқаришни такомиллаштириш, маҳаллий ҳокимиятларнинг иқтисодий-
ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштириш билан боғлиқ фаолиятлари 
самарадорлигини янада оширишни назарда тутади. 
Мазкур қарорлар маҳаллий-худудий бошқарув фаолиятини тубдан 
ўзгартиришга, туманлар ва шаҳарлардаги иқтисодий ислоҳотларни таҳлил 
қилишга ва уларни замонавий усуллар билан бошқаришга қаратилган. 
Қарорларнинг туб моҳияти, энг аввало, бошқаришнинг тармоқ тизимидан 
функционал тизимга ўтишни жорий этишдан иборат. 
Маълумки, бозор муносабатларининг тўлақонли шаклланиши шароитида 
горизантал хўжалик алоқаларининг кенгайиши натижасида марказий бошқарув 
органларининг ваколатлари камайиб боради. Сақланиб қолган тармоқ бошқарув 
органлари эса мамлакатимизнинг стратегик иқтисодий сиёсатидан жамият 
талабларидан келиб чиққан ҳолда: 
• тармоқ ривожланиши умумий йўналишларини; 
• илмий-техникавий сиёсатни; 
• чет эл инвестицияларни олиб келиш; 


49
• экологик муаммоларни ҳал қилиш каби масалалар билан шуғулланади. 
Макроиқтисодий 
ривожланиш 
масалалари 
билан 
шуғулланувчи 
вазирликларнинг аҳамияти ортади. 
Худудий бошқарувни такомиллаштиришдан асосий мақсад маҳаллий-
худудий ўзини-ўзи бошқарувни давлат бошқаруви билан уйғун ва мувофиқ 
равишда олиб бориш, бошқача қилиб айтганда, маҳаллий бошқарув 
органларининг мустақиллигини кучайтирган ҳолда улар фаолиятини марказий 
давлат бошқарув органлари томонидан билвосита назорат қилишдир. 
Юқоридаги қарорларда ҳокимликлар зиммасига иқтисодий-табиий 
салоҳиятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиб, улардаги мавжуд муаммоларни 
ҳал қилишда вазирликлар марказий бошқарув органлари билан келишилган 
ҳолда социал-иқтисодий ривожлантиришни режалаштириш, шу мақсадда 
дастурлар мажмуини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. 
Энг муҳим масалалардан яна бири - бу ҳокимликларга улар худудида 
жойлашган вазирликлар, республика ташкилотларининг худудий бўлинмалари 
ишини мувофиқлаштириш ҳуқуқлари берилганлигидир. 
Демак, ҳокимликлар ушбу худудда жойлашган барча хўжалик ва 
корхоналар фаолиятини маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳаолда 
мувофиқлаштирадилар. Бу - худудлар ижтимоий ҳолатини яхшилашга, энг 
аввало, банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш, табиий бойликлардан 
оқилона фойдаланишга кенг йўл очади. 
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 
(02.09.1993) қонунинг 24 моддасига биноан халқ депутатлари вилоят туман, 
шаҳар Кенгашининг асосий ваколатларига қуйидагилар киради. 
• ҳокимнинг тақдимига биноан маҳаллий бюджет ва унинг ижросига доир 
ҳисоботни, худудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган 
дастурларини, туман, шаҳарнинг бош режаси ва уни қуриш қоидаларини 
тасдиқлаш; 
• амалдаги қонунларга мувофиқ маҳаллий солиқлар, йиғимлар, бож 
миқдорини белгилаш, маҳаллий бюджетга тушадиган маҳаллий солиқлар, 
йиғимлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар бериш; 
• ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимга тасдиқлаш ҳокимни ва 
унинг ўринбосарларини лавозимдан озод этиш, уларнинг фаолиятига доир 
ҳисоботларни тинглаш; 
• ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳоким қарорларини тасдиқлаш; 
• халқ депутатлари Кенгашининг иш тартибини, халқ депутатлари Кенгаши 
доимий ва бошқа комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, 
уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш; 
• халқ депутатлари Кенгашининг доимий ва муваққат комиссияларини, 
бошқа органларини тузиш, сайлаш ва тугатиш: уларнинг таркибини 
ўзгартириш, улар ишига доир ҳисоботларни тинглаш; 
• қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда халқ депутатларининг 
ваколатларини эътироф этиш ва муддатидан олдин тўхтатиш, уларни 
жавобгарликка тортиш учун розилик бериш; 


50
• ижроия ҳокимияти бўлимлари, бошқармалари, бошқа структуравий 
бўлинмаларнинг ҳисоботларини тинглаш; 
• халқ депутатларининг сўровларини қараб чиқиш ва улар юзасидан 
қарорлар қабул қилиш; 
• ҳокимнинг ва қйиши Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига 
мос келмайдиган қарорларини бекор қилиш; 
• ҳокимнинг тақдимига биноан ҳокимлик структурасини, унинг ходимлари 
штатлари ва иш ҳақи фондини тасдиқлаш киради. 
Булардан, ташқари халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари 
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишни таъминлашга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир ўз 
ваколатларига берилган масалалрни, ташкилий масалалр ва Ўзбекистон 
Республикасининг қонунларига мувофиқ назорат этишга доир масалаларни ҳал 
этади. 
Худудларда 
ижтимоий-иқтисодий 
жараёнларни 
бошқаришни 
такомиллаштириш ва марказий бошқарув органлари ваколатларининг бир 
қисмини аста-секин маҳаллий бошқарув органларига бериш, маҳаллий 
ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, 
Ўзбекистон Республикаси конституциясининг XXI боби ва “Маҳаллий давлат 
ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 30 
сентябр 1997 йилиги “Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати 
тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан:
Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати бошқарувининг тармоқ 
тизимидан функционал тизимига ўтиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди. 
Қарорда кўзда тутилган ўзига хос жиҳатлардан бири ҳокимликларда 
тармоқлар бошқарув тизими ўрнига котибиятлар ташкил этилганлигидир. 
Бундан 
мақсад 
худудларда 
ижтимоий-иқтисодий 
ислоҳотларни 
чуқурлаштиришни таъминлаш, бошқарувда яхлитликка эришиш, қабул 
қилинаётган қарор ва ҳужжатлар савиясини ошириш, уларнинг қуйи бошқарув 
органларида изчил бажарилишини назорат қилишга қаратилган. 
Қарорга биноан шаҳар ва туманлар ҳокимликлари аппарати зиммасига 
қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юкланган: 
• худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан компрекс 
дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда халқ хўжалиги тармоқларида 
ислоҳотларни чуқурлаштириш ва халқ фаровонлигини оширишни 
таъминлаш юзасидан ҳукумат ва худудлар дастурларини амалга 
ошириш; 
• маҳаллий 
ўзини-ўзи 
бошқариш 
органлари 
фаолиятини 
мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш; 
• хўжалик 
юритиш 
шаклларини 
такомиллаштириш, 
маҳаллий 
хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларни 
таркибий қайта ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлаш; 


51
• фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, табиий ва меҳнат 
ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза 
қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш; 
• қонунлар, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси 
президенти фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, халқ 
депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ва уларнинг 
ҳокимликларининг қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлаш; 
• молия ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш, ўзаро ҳисоб-китобларни 
такомиллаштириш; 
• тадбиркорлик ва хусусий ташаббусни қўллаб-қувватлаш ва соғлом 
рақобот муҳитини яратиш. 
Хулоса қилиб айтганда, қабул қилинган мазкур қарор маҳаллий-худудий 
бошқарув тизими ваколатларини оширади, худудлар ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишини тезкор таҳлил қилиш, марказий давлат органлари қабул 
қилинган қонун ва қарорларнинг бажарилишини ўз вақтида таъминлаш учун 
катта имкониятлар яратиб беради. 
Энг муҳими, юқори бошқарув органларига таалуқли ваколатларнинг бир 
қисмини маҳаллий бошқарув тизимига беради ва уларнинг жавобгарликларини 
оширади. 
1992 йил 4 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 
маҳаллий ҳокимият органларини қайта тузиш тўғрисида”ги қонун билан 
Республикамизда маҳаллий ҳокимият органлари тизимида бутунлай янги орган 
- ҳокимлик ва ҳоким лавозими таъсис этилди ва унинг вакиллик органларига 
ҳам бошчилик қилиши белгилаб қўйилди. 
Мазкур қонунда биринчи марта қонун меъёрлари даражасида маҳаллий 
давлат органлари вакиллик ҳокимияти ва ижро ҳокимиятига бўлиниши 
мустаҳкамланди. 
1991 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциянинг 102 моддасида эса 
қуйидагилар таъкидланди: 
• вакиллик ва ижроия ҳокимиятини тегишлилигига қараб вилоят, туман 
ва шаҳар ҳокимлари бошқаради; 
• вилоят ҳокимлари ва Тошкент шаҳри ҳокими Президент томонидан 
тайинланади ва лавозимдан озод қилинади ҳамда тегишли халқ 
депутатлари Кенгаш томонидан тасдиқланади; 
• туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари тегишли вилоят ҳокими томонидан 
тайинланади ва лавозмидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ 
депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади; 
• шаҳарлардаги туманларнинг ҳокимлари тегишли шаҳар ҳокими 
томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ 
депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади. 
Конституциянинг моддасида эса, “Ҳоким ўзига берилган ваколатлар 
доирасида тегишли худуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, 
бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан 
бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади”, деб кўрсатилган. 


52
Ҳокимларнинг аниқ ваколатлари Ўзбекистон Республикасининг 
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг (02.09.93) 25 моддасида 
янада батафсилроқ келтирилган. 
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими: 
• қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа 
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар 
Маҳкамасининг ҳужжатлари, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ 
депутатлари Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади; 
• жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, 
фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар 
кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда 
тегишли ишларни ташкил этади; 
• Вилоят, туман ва шаҳарни иқтимодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг 
асосий йўналишларини, вилоят, туман, шаҳар бюджетининг асосий 
кўрсаткичларини ва уларнинг ижросига доир ҳисоботларни халқ 
депутаталари Кенгашининг тасдиғига тақлим этади; 
• ўз ўринбосарлари ва ижроия ҳокимияти структура бўлималарининг 
раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисидаги 
қарорларни халқ депутатлари кенгаши тасдиғига тақдим этади; 
• ҳокимлик девони бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва 
лавозимдан озод қилади; 
• қуйи турувчи ҳокимларнинг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциясига, 
қонунларга 
ва 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти, 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
қабул 
қилган 
ҳужжатларга, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари кенгаши ва 
ҳокимнинг қарорларига зид бўлса бекор қилади ва халқ депутаталри 
Кенгашига 
қуйи 
турувчи 
халқ 
депутатлари 
Кенгашларининг 
ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади; 
• раҳбарлари тегишли халқ депутаталри Кенгашлари томонидан лавозимга 
тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ижроия ҳокимияти 
структура бўлинмаларининг ишини назорат қилади; 
• халқ депутаталри Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ва чақарган 
ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий 
жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда 
тақдимнома киритади; 
• давлат мукофатлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб 
чиқади ва таклифлар киритади; 
• республика ва хорижда вилоят, туман ҳамда шаҳарнинг расмий вакили 
сифатида иш кўради; 
• аҳолини қабул қилишни ташкил этади, фуқароларнинг имкониятлари, 
аризалари ва таклифларини қараб чиқади. 


53
Булардан ташқари, ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, 
вилоят, туман, шаҳар мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига 
мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, 
қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни 
муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига 
коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини социал 
ҳимоя қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун 
ҳужжатларни ҳам ҳал этади. 
Республикамизда 
мустақил 
тармоқларнинг 
сони ___тадан, 
корхоналарнинг сони эса 100 мингтадан ортади, Уларнинг ҳар бирини 
ривожлантириш, бир-бирлари билан ўзаро мувофиқлаштириш, мамлакат 
худудида жойлаштириш ва маҳсулот (хизмат)га бўлган талабни аниқлаш 
тармоқ бошқаруви тизими олдида турган жуда мураккаб кенг қамровли 
масалалардир. 
Бу масалаларни самарали ҳал қилиш учун бошқаришнинг қуйидаги 
тармоқ органлари мавжуд: 
• Вазирликлар; 
• Давлат қўмиталари; 
• Концернлар; 
• Корпорациялар; 
• Конорциумлар; 
• Ассоциациялар; 
• Компаниялар; 
• Корхоналар; 
• Фирмалар ва бошқалар.  
Бу органлар умумдавлат ва маҳаллий органлардан фарқли ўлароқ 
бошқарув тизимида шунчаки ишрочи сифатидагина эмас, балки бошқарувчи 
тизимнинг иштирокчиси сифатида майдонга чиқади. 
Бошқаришнинг тармоқ органлари одатла умумдавлат ва маҳаллий 
органлардан ўз фаолиятининг ҳажми (миқёси) билан фарқ қилади. Бу ҳол 
уларнинг ҳуқуқий низомларида акс этган бўлади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling