Microsoft Word mvmao uzk doc


2.2. Бошқаришнинг умумдавлат маҳаллий ва тармоқ органлари


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 


40
2.2. Бошқаришнинг умумдавлат маҳаллий ва тармоқ органлари 
Орган-бу бирор бошқарув тизими таркибига кирувчи муассаса
ташкилотдир. Бошқариш органи эса ижтимоий меҳнат тақсимоти, хусусан 
бошқарув меҳнати тақсимоти натижасида вужудга келган бошқарув 
аппаратидир. 
Бошқариш аппаратини тузиш жараёни бошқаришнинг қабул қилинган 
структураси доирасида унинг функцияларини амалдаги қоидаларига биноан 
тақсимлаш ва вазифаларини аниқлшдан бошланади. Сўнгра ҳарбир 
функциялар: 
• гуруҳи; 
• уларнинг ҳажми; 
• даражаси ва босқичи; 
• ихтисослаштирилиши; 
• марказлштирилиши ва кооперациялаштирилиши таҳлил қилинади. 
Ана шулардан кейин аниқ ишлар йўналиши аниқланади, янги орган 
тузиш ёки мавжуд бўлинмадан мустақил орган ажратиш, ёхуд мавжуд 
органларга қўшимча функцияларни топшириш тўғрисида қарор қабул 
қилинади. 
Бошқариш органларини тузишда қуйидаги икки тамойилга эътибор 
берилади: 
Биринчи тамойил-бу бошқариш доираси бошқариш нормаси чеклашни, 
яъни бир раҳбарга муайян ва қатъий чекланган ходимлар ва бўлинмалар 
сонининг бўйсиниши назарда тутилади. Бунда ҳозирча ягона нормалар 
белгиланмаган. Баъзи чет эл мутахассислари бўйсинувчи ижрочилар ва 
бўлинмалар сони 5-6 кишидан ошмаслиги кераклигини тавсия қиладилар. 
Бизнинг иқтисодчилар бошқариш нормаси 6-12 кишигача бўлиши 
мумкин ва мастер даражасида бошқарилиш нормаси 30 тагача ишчи миқдорида 
белгилаш тавсия этилади. Амалда эса уларнинг сони 17 ва 20 кишигача етади. 
Иккинчи тамойил-бу бошқариш структурасидаги иерархик босқичлар 
сонини чеклашни назарда тутади. Биздаги ва чет эллардаги амалиёт шуни 
тасдиқлайдики, раҳбар билан ишчи ўртасидаги даражалар 4-5 тадан ошмаслиги 
керак. Акс ҳолда босқич ва бўғинлар сонининг кўпайиши натижасида 
ахборотларнинг ўтиши секинлашади, бошқаришнинг тезкорлигига ва 
ишончлигига путр етади. 
Бўйсинувчи ходимлар ва иерархик босқичлар сонини чеклашни кўзда 
тутадиган бу иккала тамойил бир бирига зиддир. Бўйсинувчилар сонини 
ошириб, босқичлар соини камайтириш ва аксинча қилиб бошқариш 
структурасини такомиллаштириш мумкин (3.9-жавдвалга қаранг). 
Мамлакатимизнинг улкан худудида мураккаб халқ хўжалигини 
бошқариш учун кўп тармоқли бошқарув-органлари тузилган. Улар республика 
миқёсидаги олий ваколатли органлар бўлиб таркиби қуйидагилардан иборат. 
Ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига 
бўлиниши Конституциямизнинг 11-моддаси билан қонунлаштирилган. Бу 


41
органларнинг ҳар бири ўзаро чамабарчас ҳаракат қилиши билан бирга ўз 
ваколатлари доирасида мустақил ва эркин фаолият кўрсатадилар. Бу эса 
ҳокимиятнинг битта орган ихтиёрига ҳаддан ташқари мужассам бўлмаслигини 
таъминлайди, уларнинг халқ ва қонун олдидаги ҳуқуқларини аниқ тақсимлаб 
беришга хизмат қилади. 
 
Бошқарувнинг энг тепасида Президент туради. Бош Комусимизнинг 89-
моддасида шундай дейилган: 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасида 
давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғидир. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
айни 
вақтда 
вазирлар 
маҳкамасининг Раиси ҳисобланади. 
Президент Ўзбекистон Республикаси томонидан умумий, тенг ва 
тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил 
муддатга сайланади. Конституциямизнинг 93-моддасига биноан. Президент 
қуйидаги ваколатларга эга. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling