Microsoft Word mvmao uzk doc


Функционал структуранинг ижобий ва салбий томонлари


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Функционал структуранинг ижобий ва салбий томонлари 
Салбий томонлари 
Ижобий томонлари 
• бунда бошқарув фаолияти чуқур 
ихтисослашади. Бу эса бошқурув 
самарадорлиги-нинг 
касб 
маҳорати даржаси-нинг ўсишини 
таъминлайди. 
Масалан, 
маркетинг бўйича мутахассис шу 
соҳани бошқа юқори органлари 
раҳбар-ларидан яхши билади ва 
бу 
ишни 
юқори 
савияда 
бажаради; 
• Функционал 
соҳада 
муво-
фиқлаштириш 
ишини 
яхши-
лашга эришилади. Хизмат-чилар 
бунга яхши ва тез кўникма ҳосил 
қиладилар. 
• моддий 
харажатларни 
камайтиради ва бошқариш-даги 
такрорланишларга чек қўяди ва 
ҳоказо. 
• функционал 
органлар 
ўзига 
топширилган функцияларни сифатли 
бажаришдан 
манфаатдор 
бўлиб, 
“бегона” функциялар учун ҳам, бутун 
корхонанинг умумий фаолияти учун 
ҳам жавоб бермайди. 
Бунда ҳар бир раҳбар ўз функциялари 
бўйича фармойиш бериш учун барча 
ҳуқуқларга эгадир. Бинобарин, бу 
нарса: 
• якка бошчилик тамойиллари-нинг 
бузилишга; 
ижрочиларнинг 
маъсулияти 
мустаҳкам интизом бўлмасли-гига 
олиб келади. Чунки ҳар бир ижрочи 
бир бошлиққа эмас, айни вақтда бир 
неча бошлиққа бўйсинади, кўпинча 
улардан бир-бирига зид кўрсатмалар 
олади. 


35
Функционал структурадаги қайд қилган камчиликлар, яъни: 
♦ функционал 
бўлимларнинг 
ишлашларини 
мувофиқлаштириш 
даражаси юқори эмаслиги; 
♦ раҳбарларнинг вазифалари ва ҳуқуқлари унга мувофиқлашмаганлиги; 
♦ ишнинг пировард натижалари учун аниқ ва масъул ходимларнинг 
йўқлиги; 
♦ функционал бўлинмалар ўртасида иш юзасидан низоларнинг 
мавжудлиги; 
♦ бошқарув аппаратида ишга бюрократик муносабатда бўлиш 
ҳолларининг мавжудлиги кабиларни бартараф этиш учун чизиқли-
функционал (аралаш) турдаги бошқарув структураси тузилади. 
Чизиқли-функционал бошқарув структурасида асосий бошқарув чизиқли 
бошқарув бўлиб ҳисобланади. Ҳамма бошқарув босқичларида ва мустақил 
участкаларни бошқариш фаолиятида чизиқли раҳбарлар ажратилади. Уларга 
ишлаб-чиқариши-хўжалик фаолиятини яккабошчилик бошқариш ҳуқуқи 
берилган бўлиб, у олинган натижаларга тўлиқ жавоб беради. 
Бошқарувнинг чизиқли структура шароитида ишлайдиган раҳбарларига 
малакали ёрдам кўрсатиш учун функционал ва идоравий ташкилотлар ташкил 
этилади ва бу ташкилотларнинг вазифаси бошқарув қарорларини тайёрлаш ва 
раҳбарларга малакали ёрдам беришдан иборат. 
Ҳозирги замон корхоналари фаолиятидаги кўпгина муаммоларни ҳал 
этиш горизонтал бўйича келишиб олиш ва мувофиқлашни талаб этади. 
Масалан, корхона янги хил маҳсулот ишлаб чиқаришга кўчадиган бўлса: 
• материалларни сарфлашнинг янги нормасини ишлаб чиқиш; 
• меҳнат нормаларини қайта кўриб чиқиш; 
• турли касблардаги ишчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; 
• янги материалларга эҳтиёжларни аниқлаш; 
• етказиб берувчилар билан алоқа ўрнатиш; 
• янги технология ва техникани жорий этиш ва ҳоказолар талаб 
қилинади. 
Бу функцияларни турли хизматлар бажаради, уларни мазмуни ва 
муддатларига кўра келишиб олиш, ишлаб чиқаришнинг кўпгина унсурларини 
туташтириш лозим. Гоҳо функционл хизматлар ўртасидаги бу горизонтал 
алоқалар жуда чўзилиб кетади, улар баҳс ва низолар билан амалга оширилади. 
Чизиқли 
структура 
раҳбари 
эса 
кўпсонли 
бўлинмалар 
ишини 
мувофиқлаштиришга жуда қийналади. 
Бу муаммоларни янги ташкилий бошқарув структураларини тузиш йўли 
билан, аниқроғи чизиқли-функционал бошқарув структураларига тузатишлар 
киритиши йўли билан ҳал этилади. Бундай структура дастурли-мақсадли 
структура деб аталади. У қуйидаги кўринишга эга. 
Бундай структура қуйидаги уч кўринишда бўлади: 
• лойиҳа бўйича бошқарув; 
• маҳсулотга кўра бошқарув; 
• матрицавий структура. 


36

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling