Microsoft Word mvmao uzk doc


Бошқариш структурасида бўғин ва босқичлар сони оптимал


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

1. Бошқариш структурасида бўғин ва босқичлар сони оптимал 
бўлиши керак. 
Бўғин ва босқичлар сонининг асоссиз кўпайиб кетиши:
• бошқарув аппаратини сақлаш харажатларининг ортиб кетишга; 
• ахборотларнинг ўтиш йўли ва вақтининг чўзилиб кетишига; 
• бошқаришда паралелизм ва такрорланишларнинг вужудга келишига; 


30
• бошқаришда масъулиятсизлик унсурларининг туғилишига ва 
пировардда бошқарув самарасининг пасайишига олиб келади. 
2. Бошқариш структураси бошқариш аппаратининг оператив 
ишлашини таъминлаши лозим. 
Бу фаолият жорий вазифаларнинг ўз вақтида ва моҳирлик билан тез ҳал 
этишда намоён бўлади. Бунга ишлаб чиқаришнинг миқёси, мураккаблиги
бошқариш объектларининг жойлашуви ҳам таъсир-кўрсатади.
Шундай қилиб, бошқариш структураси қанчалик мукаммал бўлса, ишлаб 
чиқариш жараёнига таъсир ўтказиш шунчалик самарали амалга оширилади. 
Бошқаришнинг қуйидаги асосий ташкилий структуралари маълум. 
Бош¢ариш структураларининг ташкилий турлари 
Ҳар бир структурада расмий ва норасмий алоқалар мавжуд. Расмий 
алоқалар аввало вертикал алоқалрдир. Улар раҳбарликнинг ва бўйсинишнинг 
турига кўра бир биридан фарқ қилади.
Агар раҳбарлик тулақонли бўлиб, қўйи орган қўйи фаолиятга доир барча 
масалаларга дахлдор бўлса, у ҳолда бу хилдаги алоқа чизиқли расмий алоқа 
деб аталади. 
Агар раҳбарлик чекланган бўлиб, қўйи орган қўйи фаолиятга доир 
ўзининг масалаларига дахлдор бўлса, у ҳолда бу хилдаги алоқа функционал 
вазифавий расмий алоқа деб аталади.
Органлар ўртасидаги вертикал алоқадан ташқари горизонтал алоқалар 
ҳам мавжуд бўлиб, улар мувофиқлаштириш, уйғунлаштириш ва ҳамкорлик 
қилиш тарзидаги алоқалардир. 
Бошқарув стуктурасида асосий ўринни ҳокимиятга таянадиган расмий 
алоқалар эгаллайди. Лекин норасмий алоқалар ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. 
Баъзан улар ташкилотнинг ишини йўлга қўйишга ҳал қилувчи аҳамиятга эга. 
Норасмий алоқалар турли хилда бўлиши мумкин. Булар жумласига 
корхонадаги қариндошлик алоқалари, унда таркиб топган умумий манфаатлар, 
масалан, касблар, қизиқишлар, спорт билан шуғулланиш ёки дўстона 
муносабатлар, бирга ўқиганлик, киради. 
Норасмий алоқаларги ҳам эътибор бериш керак. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling