Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
11
ҳавас-хоҳишлардан воз кечиш демакдир. Майхона қасрининг буюклиги олам сиру асрори
ажойиботлари, ҳодиса-воқеаларининг беҳад кўплиги, уни билиш, моҳиятига етиш 
қийинчилигидир, айни вақтда саркаш нафс қутқуларини енгиш, юксак ахлоқли одам бўлиш 
машаққатларини ҳам англатади. 
Иккинчи байт биринчи байтдаги фикрни давом эттиради: ғолиб (ёки ошиқ) ақлу тадбир 
билан комил инсон мартабасига кўтарилишига — майхонани забт этишга кўзи етмагандан 
кейин, бу бинонинг деворларини ҳидлаш билан қаноатланади. 
Яъни пирнинг муҳитига яқинлашиб, унга қўл бериб, дастлабки насиҳатларини эшитишдан 
баҳра олади. Майхона девори шундай қилиб, пири комилнинг муҳити, ташқи, зоҳирий 
дунёсидир. Иккинчи тарафдан, бу — бизни ўраб олган моддий дунё ҳам. Чунки қалъа ичидаги 
руҳ манбаини идрок этиш, аввало қалъа деворлари — дунё ашёларини ўрганиш, хаёл, сезгилар 
орқали унинг моҳиятига етиб бориш билан амалга ошади. Заъфи хумор — кайфнинг тарқала 
бошлаши, ишқнинг вақтинча сусайиши, ҳақиқатга шубҳа билан қараш, шубҳаланиш лаҳзасини 
билдиради. Каҳгил-сомонли лой. Май лойи — шароб қуйқуми, дунё мулки, ҳирсий 
иштиёқлардан ҳали покланмаган руҳ тимсоли. Алҳосил, байтнинг мазмуни қуйи-дагича: 
«Майхона деворини май лойи билан шуваганлар шекилли, хуморим тарқалганда димоғимга 
сомонли лой ҳиди уриб, яна маст бўлдим». Ёки: «Муҳаббатим вақтинча сусайганда (кўнгилда 
шубҳа туғилганда), пирга яқинлашганим сабабли шубҳаларим тарқалиб, қалбимда ишқ яна 
аввалгидай алангаланди». Пирнинг ички олами унинг нутқи, ҳаракатлари, кароматида зуҳур 
этганидай руҳи мутлақ ҳам дунё гўзаллигида жилваланиб, кишини мафтун этади. Орифнинг 
завқи салиқаси, нозикфаҳм заковати дақиқ маънолар магзини осон чақиб, мушкул масалаларни 
ички бир фаросат билан ҳал қилиб бера олади. Бу худди қадаҳдан томган май томчилари каби 
ошиқ дилига ҳикмат нури бўлиб қуйилади. Шу маънода тасаввуф аҳли хум, хумхона, соғар, 
жом, майкада деганда ҳам орифнинг пурфайз жозиб юрагини тушунганлар. 
Учинчи байтда биз тушунмайдиган учта сўз бор. Булар: куб, хуршид, паргор. Куб — шароб 
сақланадиган хум, мажозий маънода, боя айтганимиздай, орифнинг кўнгли ва руҳи мутлақ. 
Хуршид — қуёш. Паргор — доира чизадиган асбоб — (циркуль); баъзан йўл-йўриқ, чора-
табдир маъносида ҳам қўлланилади. Шунга кўра, учинчи байтнинг маъносини ҳозирги 
тилимизда қуйидагича изоҳласа бўлади: «Оғзигача май тўлғазилган хум худди қуёшга ўхшайди, 
гўё оллоҳнинг доира чизгичи бу икки қуёшнинг (яъни фалак қуёши ва май хумининг) 
гардишини чизганда бир пайтда баравар очилгандай». Ёхуд: «Май хуми билан қуёшнинт тарҳи 
бир хил, улар бирга бир вақтда яратилган ўхшаш нарсалардир». Шоир айтмоқчи, қуёш ҳам май 
хуми, яъни бирламчи манбаъдан нишона. Шунинг учун улар бир-бирининг мавжудлигини 
исботлайдилар — қуёшнинг далили қуёш. Май хумини қуёшга ўхшатиш билан Навоий ориф 
қалбининг саховати, карамининг бепоёнлигини таъкидламоқчи, зеро қуёш ўз ҳарорати, зиёси 
билан оламни мунаввар этгандай, ориф қалби ҳам ошиқларни фаровон баҳравор эта олади. 
Бундан ташқари, бу ерда толибнинг зоҳирий мушоҳададан (майхона деворини ҳидлаш) аста-
секин ботиний маъноларни англаш сари бораётгани, бундан ҳайратланаётгани ҳам ўз 
ифодасини топган. 
Тўртинчи байт шарҳи. Хонақоҳ — сўфийлар йиғилиб, важду самоъ билан шуғулланадиган 
жой. Харобат сўзининг луғавий маъноси вайрона, шаробхона бўлсада, аммо тасаввуф аҳли 
истилоҳида инсон жисмининг хароб бўлиши — қаноат, фақр йўлига кириб, ҳайвоний нафслар, 
кераксиз, ёмон хулқ-одамлардан қутулиб, ўзни хоксорлик, камтаринлик рутбасига солишдир. 
Хароботийлар, яъни риндлар «майхона тараддудидан бехонумонлиғи ва паймона тааллуқидан 
бесарусомонлиғи» («Маҳбуб-ул қулуб») билан машҳур. Улар учун «тожу тахт туфроғ билан 
тенг», ҳамма нарсадан фориғ, ёлғиз ёр ишқида сармаст. Ҳирқа-сўфийлар киядиган йиртиқ, 
жанда кийим. Бундан ташқари, инсоннинг бадани, сурати ва ашёлар олами ҳам. Бахя — ямоқ, 
жияк. Маблағи кори — ишининг натижаси, аҳволи, бор-буди демак. Хуллас, байтнинг мазмуни 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling