Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)
www.ziyouz.com кутубхонаси
33 эришадиган, дийдор кўришадиган жойи. Инсон руҳи ўз маҳрамини излаб топади. Навоий ва унинг замондошларининг ишонч-иймони шундай эди. Шу сабабли шоир ишқ водийсига кирдингми, имиллама, олдинга интил, деб жаҳд этади. Яъни: «Эй Навоий, ишқ саҳросига қадам қўйганингдан кейин, энди нега бўшашасан («лошкайсан»— қадимги туркий сўз бўлиб, бўшашмоқ, имилламоқ маъноларини билдиради), поёни йўқ бу водийда». Ғазал Н-воийга хос шундай мантиқий якун — шоирона руҳбахш оҳанг билан ниҳоясига етган. Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар www.ziyouz.com кутубхонаси 34 Мухаммад АЛИ ЭЛ КОМИН РАВО АЙЛА... Кўнгиллар ноласи зулфунг камандин ногаҳон кўргач, Эрур андоқки, қушлар қичқиришқайлар йилон кўргач. Кўнгул чокин кўзумда ашки рангин элга фош этди, Балиғ захмини фаҳм айларлар эл дарёда қон кўргач. Кўзум қон ёш тўкар, нетиб кўнгил захмин яшурайким, Топарлар ерда захмин сайд қонидин нишон кўргач. Бўёлғон қон аро жон пардаси етгач ғами ҳажринг, Кўнгил боғида баргедурки ол ўлмиш хазон кўргач. Хадангинг захми ичиндин балоларни юғон ёшим Эрур тифле ки, олғай қуш боласин ошён кўргач. Кўнгиллар нақдини торож этарга ёпмоғинг бурқаъ Анингдекдурки, тоз боғлар қароқчи карвон кўргач. Юзин зулф ичра то кўрдим, ўлиб васлига етмасмен, Ғалат эрмиш юз урмоқ, кеча ўтни ҳар қаён кўргач. Эрун чун олам ичра жоҳ фоний, яхши от боқий, Бас, эл комин раво айла, ўзингии комрон кўргач. Навоий, хурдаи назмингни андоқ айладинг таҳрир, Ки сочқай хурда бошинг узра шоҳи хурдадон кўргач. Ўзбек классик шеърияти сирларга тўла бир оламдир. Бу оламнинг тагига етдим деган киши хатога йўл қўяди. Бу бепоён осмонни қучмоққа уриниш билан баробардир. Қолаверса, у ёки бу шоир ижодининг, айрим ғазалнинг талқиии ҳамиша ҳам бир киши томонидан айтилган фикр, яъни хусусий фикр бўлиб қолаверади. У бизга ёқиши ҳам, ёқмасли-ги ҳам мумкин. Умуман олганда эса, буюк шеъриятимиз айниқса Алишер Навоий ижодини ўрганишга интилмоқ зарур, мураккаб, аммо марғуб ишдир. Алишер Навоий ғазалларида ҳамиша «коса, косанинг тагида нимкоса», балки нимкосалар мавжуд бўлади. Биз, албатта, баҳоли қудрат, имкон етганча илғаймиз. «Кўнгиллар ноласи..» деб бошлангувчи ғазал тепасига шоир: «Чим» ҳарфининг чобукларининг чеҳра кушоииши «Ғаройиб дин» деган сўзларни ёзиб қўйган. Бу — ғазалнинг «Ғаройиб-ус сиғар» девонига мансублигини билдиради. Ҳазаж баҳри шуъбасида ёзилган ушбу ғазал жуда кўп фазилатларга эга. У биринчи қарашда аниқ бир мавзуга бағишланмагандек туюлади. Аммо... Байтнинг биринчи мисраси илгари сурилган фикрнинг исботи учун иккинчи мисрада бир ажойиб образ келтирилади. Бу образ ўзининг мутаносиблиги билан кишини ҳайратда қолдиради, ҳар бир сўз, ташбеҳ, ўхшатиш бир-бирига мос, мақбул... Биринчи байт, матлаъга эътибор беринг: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling