Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
29
байтни келтиради:
 
Зулм ила эл жонига ўт ёқма, эй ким шоҳсен.
Гар десанг дўзах ўтига жонни маҳрур этмайин. 
Ошиқона ва орифона ғазалларда, кўпроқ мақтаъдан олдинги байтда бирор ўтит-насиҳат 
қилиш кам учрайдигаи ҳодиса эмас. Бундай ҳолни Ҳофизу Саъдий, Жомий ва Навоийда тез-тез 
учратамиз. «Дўзах оловига жоним куймасин десанг, эй шоҳ, зулм билан халқ жонига ўт ёқма». 
Бунинг олдинги байтларга алоқадорлик жойи борми? Бевосита эмас, аммо бавосита бор. 
Ишқсизлик, илоҳдан бехабарликнинг ўзи зулм, демак, бундай одам подшо бўлса — эл ҳолига 
вой, чунки ишқи йўқ одам бераҳм, бешафқат бўлади. Илоҳ ишқи, умуман кўнгилнинг 
муҳаббатга мойиллиги одамни адолат ва инсофга ошно этади. Навоийнинг бу қистирма иасиҳат 
байти шундан далолат берадики, у лирик кечинмалар тасвири асносида ҳам шоҳни адолатга 
чақириш, золимларни жазолаш, халқни улардан халос этиш ғоясини ўтказишни лозим топган ва 
буни зарур деб ҳисоблаган. Ишқ, Илоҳ, Адолат тушунчалари Навоий учун бир-бири билан зич 
алоқадор. Унинг катта-кичик барча асарларига бу ғоя сингдирилган. Ғазалнинг мақтаъи ҳам 
еттинчи байт каби умумий мазмунга тўгридан-тўғри боғланмайди, шуниигдек, у еттинчи 
байтиинг ўзига ҳам унчалик яқин эмас. 
 
Гарчи маъзур ўлди маъмур, эй Навоий ўзни мен 
Дўст маъмур айлаган хизматда маъзур этмайин. 
Маъмур сўзининг бир маъноси амр-фармон, иккинчи маъноси обод, фаровонлик. Маъзур — 
узрли, кечирилгаи. Ву икки сўз байтда тажнис ва таносиб санъатини яратишга хизмат қилган. 
Яъни: «Гарчи маъмур — маъруз (подшо амри вожиб бўлганидай дўст хоҳиши ҳам вожиб) деган 
мақолга асосан, эй Навоий, мен ўзимии дўст амр айлаган хизматдан четга тортмайин». Ёки: 
«Узрларим кўпайиб кетди, эй Навоий, дўст амр айлаган хизматдан ўзимни маъмур тутмайин» ва 
яна: «Гарчи узрхоҳлик кўпайиб кетган бўлса ҳам, эй Навоий, мен дўст обод айлаган мажлис 
хизматидан бўйин товламайин». 
Бу уч изоҳимизда ҳам Навоий байтининг маъноларидан қайсидир томони акс этди, бироқ, 
назаримда, иккинчи кўриниш ҳақиқатга хийла яқин, чунки у ғазалнинг умумий мазмунини 
якунлай олади. Мақтаъдан бошлаб давом этган «аҳд»ларини шоир узрхоҳлик деб айтади, яъни 
узрим жуда кўпайиб кетди, кел, гапни қисқа қилиб, Дўст амр этган хизматни узр айтмасдан 
бажарайин, дейди у. Ошиқ учул дўстнинг хизматидан шарафли иш йўқ, у доим бунга тайёр 
туриши керак. Улуғ шоирииш маслаги шу эди. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling