Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
25
фақат унда ният улуғроқ, дард беинтиҳо, идеал ғоят узоқ... 
 
«АҲД ҚИЛДИМ: ИШҚ ЛАФЗИН...» 
Алишер Навоийнинг ҳар бир ғазали ўзига хос ёндошиш, ўзига хос таҳлил ва тафсир усулини 
тақозо этади, чунки ҳар бир ғазал алоҳида руҳий ҳолат, алоҳида бадиий фикр ва ҳис-туйғулар 
ривожини ифодалаб келади, тасвир тарзи, санъатлар мунтазамлиги ва мутаносиблиги ҳам шунга 
мувофиқ. Мазкур ғазалда эса Ишқ водийсида мушкилотларга дуч келгаи ошиқнинг бир 
лаҳзалик ҳолати, иккиланиши, ғайрнинг сўзига қулоқ солиб, гўё вақтинча «араз», «истиғно» 
билан ёридан юз ўгиришга беҳуда уриниши тасвирланади. Одатда истиғно (ўзини озод 
ҳисоблаш, ноз қилиш, араз) маъшуқ хислати бўлиши керак, ошиқ эса ниёзманд, ҳамма вақт ёрга 
содиқ одамдир. У шу хислати билан машҳур. Бу ерда анъанага хилоф равишда иш 
тутилмадимикин? Йўқ, ундай эмас. Навоий лирик қаҳрамонининг озурдалигини маъшуқ нози 
сингари тушунмаслигимиз керак. Бу «истиғно» — ишқдан тавба-тазарруъ «аҳди» замирида 
ошуқ кўнглининг ҳар қандай азобларга бардош бериши, дарду балоларга тайёр туриши маъноси 
ётади. Ошиқ ишқ қийноқларидан қутулишга чора излайди, аммо қўллаган тадбирлари беҳуда 
бўлиб чиқади. Чунки у бу домга абадул-абад гирифтор, ишқни тилга олмайман, дейди, лекин у 
тилига келаверади, сирини элга билдиргиси келмайди, аммо дарди ошкор бўлаверади. Зеро, 
ошиқнинг инон-ихтиёри ўзида эмас. Одамда шундай ҳолатлар бўладики, оҳанрабодай тортиб 
турган нарсадан ҳам безор бўлсанг, жоннинг қийноғисиз яшаш мумкин эмаслигини, қутулишга 
интилиб, қутулолмаслигингни англаб баттар изтироб чекасан. Навоий айни шу руҳий ҳолатни 
қаламга олган, яъни тилда тавба қилиб, инкор этиб, аслида кўнгил қаърида бунинг аксини 
тасдиқлаш, ўзига хос шеърий санъат бу. Бир неча байтда кўринадиган, баъзан бутун ғазал 
бўйлаб ёйиладиган ушбу усулнинг классик шеършуносликда номи йўқ. Воқеан, Навоий каби 
улуғ шоирларнинг турфа санъатлари, услубий ихтироларига ном топиш, уларни тадқиқ этиш 
осои юмуш эмас. Навоий худди сон-саноқсиз усул-йўлларни ёд биладиган, ҳар гал янги, 
ҳайратланарли юришларни ўйлаб топиб, ғалабага эришадиган шоҳмотчи мисол иш тутади. 
Сўзнинг битмас-туганмас имкониятлари, мутассир этувчи ифодавий қудратини намойиш этади. 
Сўздан мўъжиза яратиш, классикларнинг ўз тили билан айтганда, сўзнинг додини бериш — 
пайғамбар санъаткорларга насиб бўлган бахт. 
Рамали мусаммани маҳзуф баҳрида ёзилган ушбу ғазалнинг аввалги беш байти ана шу 
тавба-тазарруъ мазмунида, яъни инкор — тасдиқ усулида ёзилган, шу жиҳати билан бу байтлар 
ўзаро боғланиб келади. Қолган уч байт газалнинг умумий мазмуни билан бевосита эмас, балки 
бавосита боғланади. Шу сабабли ғазални пароканда дея олмаймиз. Тўғрисини айтганда, мен 
«пароканда» истилоҳини шеърга нисбатан қўллашга қаршиман. Чунки парокандалик бадиий 
асарга хос хусусият эмас, у бутунлай боғланмаган байтлар йиғиндисини билдиради. Улуғ 
шоирларда, жумладан, Навоийда бундай шеър йўқ. Байтлар, юзаки қараганда, мазмунан 
боғланмаган, турли мавзуда бўлиб туюлса-да, ботинан улар ўзаро алоқадор. Шунинг учун 
бундай ғазаллар таҳлилида бевосита боғланиш (мусаллас) ва бавосита боғланиш деган 
тушунчалардан фойдаланишни маъқул деб биламан. Шундай қилиб, мазкур ғазал ҳасби ҳол, 
яъни ошиқ кечинмаларини ифодалайдиган асар бўлиб, байтлари қуйидагича шарҳланиши 
мумкин.
Биринчи байт: 
 
Аҳд қилдим: ишқ лафзин тилга мазкур этмайин,
Тил неким, хомам тилидин доғи мастур этмайин. 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling