Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
27
мафтупкорлик эмаси? Кўз, шу билан бирга, ғайбнинг манбаи, снру асрор чашмаси. Юз эса — 
илоҳиёт жамолининг тимсоли ва комил инсон чеҳраси. Навоий даври кишиларнинг ва буюк 
шоирнинг шахсий тушунчасм ана шундай. Ҳам олам нафосати, ҳам инсон қалби гўзаллиги 
ҳамда барча гўзалларнинг гўзали, барча равшанликлар манбаи деб ҳисобланган Илоҳни бир 
ибора, бир ташбиҳ билан ифодалаш, уни лирик кечинма орқали ёниб куйлаш. Буларнинг 
ҳаммаси Яхшилик ва Эзгуликка ошиқликни таърифлаш ва охир-оқибат инсон маънавиётини 
юксалтиришга хизмат этиш истагидан туғилган. Оқил ва одил иясоннинг юраги илоҳ фазилати 
билан тўлиқ ва бу унинг аъмоли, фитратида намоён бўлади, бошқалар шу қалбнинг файзини 
идрок этиб, уидан баҳра олиб, илоҳга яқинлашадилар. Шунинг учун бундай файзли одамлар 
эътиборни тортади, ҳамма уларга қараб интилади, уларнинг хоки пойини кўзига суртади. Шу 
учун бу илоҳий юз ва «фитнакор» кўзлардан бекиниш қийин, улардан бекиниш — илоҳдан юз 
ўгириш билан баробар! Яхшиси, Ишқ оловида ёниш насиб этсин, жоду кўзлардан жудо 
қилмасин. Учинчи байт: 
 
Ишқ куфури бирла тақво хонақосин бузмайин,
Бут хаёлидин кўнгил дайрини маъмур этмайин. 
Ишқ — куфр, ошиқ бўлиш — кофирлик. Ву кимнииг фикри? Албатта, мутаассиб диндорлар, 
ишқу ошиқликнинг ҳақиқий маъносини тушуниб етмаган кишиларнинг фикри, улар ҳаётни, 
илоҳий муҳаббатни куйлаган шоирларни шундай тамғалар билан айбламоқчи бўлганлар. Лекин, 
қизиғи шу ердаки, тасаввуфнинг ваҳдатул вужуд фалсафасини чуқур идрок этган шайх-
орифлар, айниқса Аттор, Румий, Ҳофиз, Жомий, Навоий, Машраб каби шоирлар буни ўзлари 
ҳам тан олганлар. Чунки суратпараст, масаланинг моҳиятига етмаган жоҳил руҳоний 
талқинидаги кофирлик билан суфий шоир назарда тутган кофирлик бошқа-бошқа нарсалардир. 
Руҳонийлар исломни тан олмаган, бутга сиғинган одамларни кофир десалар, суфийлар «касрат 
оламининг зулми, дунё талаби, ваҳдатдан жудоликни» куфр деб уқтирганлар («Миръот-ул 
ушшоқ»). Ишқнинг кофири бўлиш — суфий наздида ҳақиқий имонга эга бўлиш, нечуким, 
фарқлар, кўпликлар олами орқали, ёпиқлик пардасини кўтариш дунёни тарк этиш орқали 
ваҳдатга етилади. Диндор руҳоний илоҳни севишни эмас, унга сажда қилиш, тоат-ибодат билан 
жаннатий бўлишни тарғиб этади, суфий бўлса илоҳдан бошқасини тан олмайди, расм-русумлар, 
одат-маросимларни инкор этади, илоҳ жамоли акс этган барча мавжудотни, бутни ҳам, 
насроний қизни ҳам севиш мумкин, деб таълим беради. Шайх Санъонни эсланг (Навоийнинг 
«Лисон-ут тайр» асарн қаҳрамони). У римлик қизга ошиқ бўлиб, исломдан воз кечиб, насроний 
динига киради, ишқ йўлида нимаики юз берса барига чидайди ва оқибатда илоҳий 
муҳаббатга эришади. Шайх Санъон саргузаштига диққат қилинса, ваҳдат майидан сархуш 
суфийлар эмас, балки тақводор зоҳид ва сохта шайхлар кофир бўлиб чиқади. Чунки «кофир — 
сифот. асмоъ ва афъол даражасидан ўтмаган одам» («Миръот-ул ушшоқ»)- Навоий «ишқ 
кофири» иборасини «бут» ва «дайр» сўзлари билан ёнма-ён қўллаган. Сабаби шуки, «бут — 
асосий матлаб, мақсад, яъни маъшуқ тимсоли», дайр эса — бутхона, оташпарастлар ибодатгоҳи 
бўлиб, тасаввуф истилоҳида орифлар мажлиси ва зоти аҳадият ҳузуридир. Кўнгил дайриии бут 
хаёли билан безашлик суҳбатини қўмсаш демак. Шундай қилиб, байтнинг мазмуни бундай: 
«Ишқнинг бехудликлари, парҳезсизлиги билан тақво-тийиниш, яъни зоҳид хонақосини 
бузмаслик, маъшуқага сиғиниш, унинг ёдида отиш фикри билан кўнгил уйини обод этмасликка 
аҳд қилдим», яъни пир суҳбатидан дилимни узтшга сўз бердим. Тўртинчи байт: 
 
Ҳар кеча бир лаб майи васлидин этмай жонни маст,
Ҳар кун онинг ҳажрида кўнглимни махмур этмайин. 
 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling