Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)
www.ziyouz.com кутубхонаси
23 ва фано — жисму нафс эҳтиёжларидан батамом қутулиш ишқнинг заруратидир, шунча нола- фиғони, сархушу ошуфталиги билан булбул буни қайдан билсин». Ҳа, шоир бу ерда ошиқлик рамзи, нафосат ошуфтаси, ишқни ёниб куйловчи булбул билан баҳсга киришган. Бу қизиқ, чунки Навоийнинг бир қанча ғазалларида булбул хониши мадҳ этилади, лекин бу байтда у булбул ишқнинг моҳиятига тушуниб етмайди, деган фикрни баён этади. Балки бошқа маъно бордир бу гапнинг тагида, балки шоир бирор-бир мазҳаб ақидасини, бирор-бир тариқат пешвосининг кўрсатмаларини тасдиқлаётгандир? Дарҳақиқат, матлубга етишиш йўли фақат оҳу нола эмас, фиғон чекмай, зоҳиран сукутда бўлиб, дардни элга ошкор қилмай, ботинан кўнгилни маърифатдан сароб этиб, фано мартабасини эгаллаш ҳам мумкин. Масалан, Баҳовиддин Нақшбанднинг ақидаси шундай. (Баҳовиддин Нақшбанддан сиз самоъга қандай қарайсиз, деб сўраганларида, у киши: «Мо инкор накунему ин кор накунем» — «Биз инкор қил-маймиз, аммо бу ишни қилмаймиз», деб жавоб берганлар). Самоъ ва зикрга берилмай, муайян касб билан шуғулланиб, одамларни ҳақни танишга даъват этган дарвешларнинг йўли шуни тақозо этарди. Улуғ мутафаккир рамзий йўсинда тариқат аҳлининг икки тоифаси сулукини таққослаган: тинч, хотиржам зикр билан, ички оламни тараққий эттириб, ҳаққа яқинлашувчилар ва самоъ, рақс, қўшиқ-куй орқали муҳаббатларини очиқ изҳор этувчи бетоқат, безовта одамлар. Шундай ошиқлик ҳар доим ҳам фиғону нола эмас экан, «анжуман-да ҳилват» кўрувчиларнинг ботиний маърифати, кошифлик йўлида ўзгача ёниш, ўзгача фидойи қатъият бор. Тўртинчи байт мазмуни учинчи байт юзасидан айтган фикримизни тасдиқлайди. Байтни келтирамиз: Ул ўтки ўртади парвонани, ҳамул ўтдин Кўринки қовруладур шамъ доғи ёғи била. Маълум бўладики, гап парвона ишқи устида бораяпти, яъни шоир булбулнинг нолали муҳаббати билан парвонанинг жим, аммо вужудини ёндирувчи «индамас» муҳаббатини қиёсламоқда. Тасаввур қилинг: шамъ, унинг атрофида эса алангага қараб талпинаётган митти парвона. У ўтга шундай ихлос, шиддат билан интиладики, оловга қўшилиб ёниб кетгунча тинчимайди. Бироқ парвона шунчалик ошиқлиги, дардининг зўрлигига қарамай, оҳу нола чекмайди, балки жим-жит ўтга томон талпинаверади. «Ул ўт», яъни илоҳий ишқ алангаси фақат парвонани эмас, шамънинг ўзини-да, муми ва ёғи билан қўшиб қовуради, эритиб куйдиради. Улуғ шоир тамсиллар воситасида Ишқнинг беинтиҳо зарроту жонзотлар, ошиқу маъшуқ барини қамраб олувчи қудратини бизга тушунтирмоқчи бўлган. Шамънинг шуъласи — илоҳий ишқ, муми ва ёғи — дунё, инсон вужуди, парвона — ошиқ инсон тимсолларидир. Парвона — фано тимсоли, яъни ёмон сифатлардан қутулиш ва маҳмуда (яхши) сифатларга эга бўлиш, ҳирсу ҳавасни тарк этиш йўли. Ву фақир дарвешларнинг, аҳлуллоҳнинг тариқати, хўш, шоҳлар-чи, улар ҳам бу бахтга мушарраф бўла оладиларми? Шоҳу улус ғамию жоми Жам, хушо улким Синуқ сафол ила дурд ичкай ўз фароғи била. Йўқ, шоҳлар фано мартабасига етишолмайдилар, чунки улар дунё ғамию улус ташвиши, шон-шуҳрат, айшу ишрат билан банд — шоирнинг ғояси шу. Афсонага кўра, Ажам шоҳларидан Жамшид шундай жом ихтиро қилибдики, унинг ичидаги шароб асло тугамас ва у оламни ўзида акс эттириб турар экан. Шундай қилиб, «жоми Жам» — туганмас бойлик ва ишрат, шукуҳу салтанат рамзи. Унинг сўфиёна талқини ҳам бор: «Маърифат бодаси билан молим ориф кўнгли» («Миръот-ул ушшоқ»). Лекин Навоий мазкур байтда буни назарда тутмаган, бўлмаса шоҳу дарвеш аҳволини чоғиштирмаган бўларди. Шоир анъанавий тасаввуфий эътиқодга амал қилиб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling