Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
20
 
Эй Навоий, ул қуёшнинг муждаи васлин бериб,
Қилса неткай шоми ҳашрим меҳнатни кўтоҳ субҳ. 
Ғазалнииг бошидан бошлаб давом этиб келган шом — тонг бадиий зидланиши мақтаъга 
келиб якунланаяпти. Субҳдан кейин қуёш чиқиши ва туннинг чекиниши муқаррар. Лекин 
Алишер Навоий иазарда тутган тонг илоҳий тажалли сафоси бўлганлиги сабабли қўёш ҳам пири 
муршид қалби ёки Мутлақ руҳнинг манбаи тимсолидир. Тонг эса шу манбаъ – нур чашмасининг 
даракчиси. Ошиқ йўловчи ҳижрон туни, яъни дунёвий талаблар, илоҳиётдан узоқлаштирувчи 
ишлар-зулмлар зулумоти қийноғидан кейин ниҳоят васл шодмонлиги имконини топади, кўнгил 
даричаси ёр жамолига қараб очила бошлайди. Мақтаънинг зоҳири маъноси: «Эй Навоий, ул 
қуёш, яъни ёр васлининг дарагини етказиб, ҳижрон шоми азобини (меҳнат — азоб дегани) 
қисқартирса кошкийди». Байтнинг орифона ботиний маъноеи эса бундай: «Эй Навойй, ваҳдат 
нури жилваси — тонг Зоти мутлақ (ёки комил инсон қалби) манбайга етишиш хушхабарини 
етказиб, илоҳ ёдидан бегоналашув қийноги, касрат зулумоти ичра чекаётган руҳий изтиробу 
азобларимни қисқартирса нима бўлар экан». Мазкур ғазалда Навоий илоҳий ишқ 
кечинмаларини реал инсоний кечинмалар тарзида ана шундай тасвиру талқин этади. Зотан, 
орифларнинг тариқат даражаларини эгаллаш йўлидаги интилиш — ёнишлари нега реал 
бўлмасин, ахир бу оддий одамларнинг эмас, ўзларини руҳан тайёрлаган, жуда катта вазифани 
бўйинга олиб, фақат маънавий маърифат сари ўтли шавқ билан интилиш одамларнинг ҳар 
қандай дунёвий тушунчадаи холи покиза ишқи. Шунинг учун уларнинг қалб кечинмалари 
юксак ва олийжанобдир. Шу шавқ ва интилишни тор маънода тушунмаслигимиз керак. Бу 
Навоий каби буюк инсопларнинг дунё ва илоҳ орасида, дунёни севиш ва дунё кишиларидан 
задалик, дунё ишларидан кўнгил узолмаслик ва дунёда бўлмаган идеалга богланиш, уни севиш 
ҳислари орасидаги талпиниш-изланишлари, руҳий саргардонлик ва қийноқларнинг рамзий 
шеърий изҳоридир. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling