Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)
www.ziyouz.com кутубхонаси
22 кўнгилнинг покланиши» («Миръот-ул ушшоқ»), «поклик, таъбнинг нописанд, ёмон хислатлардан тозаланиши... кўнгилнинг ағёр, яъни ғайри ёрдам, ғаддор дунёдан юз ўгириши»дир («Мусталаҳоти урафо» 262-бет). Шундай қилиб, ишқ доғи ағёр доми, дунё қудрати қуллигидан кўнгилни озод этади. Илоҳни севиш, унга қул бўлиш қулликдан озод бўлишнинг чин йўли, демак, бундай қулликдан хурсанд бўлиш керак. Шунинг учун ҳам ошиқ маҳбубасининг тамғасини кўнгилда асраб, унга қул бўлишдан боши осмонда. Ишқнинг фараҳ ва фароғат, сафо ва рўшнолик келтириш хосиятини шундай ажойиб, оригинал тоза тасвир билан ифодалаган шоир иккинчи байтда мўъжизакор тахаюлининг яна бир қиррасини кўз-кўз этади: Фироқ шоми енгилмас ўқунг кўнгул йўлини Ки, борур ул сари пайконидин чароғи била, Биринчи байтдаги қоронғу-ёруғ тазоди давом эттирилган, аммо маъно бошқа. Биринчи байтдаги ташбиҳ асослари доғ ва кўз қорачиғи ижобий маънодаги ранг эди, аниқроқ қилиб айтсак, бу қораликлар оқлик-равшанлик келтирадиган эди, (рироқ шоми эса ошиқ учун ёруғлик эмас, азоб-изтироб олиб келади. Ошиқнинг ҳижрондаги кунлари тун билан баробар, ҳижронда ошиқ учун ёруғлик йўқ, унинг тонги зим-зиё, қуёши маҳв этилган, фироқ шоми тариқат аҳли наздида соликни илоҳдан ажратиб турувчи парда, касрат, дейди шоир маъшуқага қараб, ўқинг (кипригинг) кўнглим йўлини адашмасдан топади, чунки у кўнгилга томон чироғи билан келаяпти. Кимга ишора бор бу ерда? Гап шундаки, «пайкон» сўзи қам ўқни билдиради, лекин бу ўринда камон ўқи назарда тутилаяпти. Камон ўқининг ўткир учи эса металдан ясаларди. Шу нишонга қараб учиб бораётганда метал қисми ярақлаб гурар, баъзан эса олов сочаётгандай, шуълаланиб кўзга ташланарди. Ўқнинг ана шу ҳолатини Алишер Навоий чироқ кўтариб бораётган одамга ўхшатиб, жонли ва чиройли суврат чизган: «Фироқ шомида, яъни сенинг ёдинг, вақтинча кўнгилдан кўтарилиб, дунё иши — ташвиши парда бўлиб мени сендан ажратганда, ўқинг адашмасдан кўнгил йўлини топади, зеро у ўз нишонига пайконини чироқ қилиб бораяпти». Бундай ташбиҳни бошқа бирорта шоирда учратмаймиз: ёрнинг киприги — зулматни ёриб бораётган машъала, гўё зим-зиё тунда чақилган чақмоқ. Албатта, маъшуқа кипригини чақмоққа қиёс этганда Навоий кўзни ҳам назарда тутган, чунки аслида киприк бировга қараб отилмайди, балки назар, қараш йўналади, яъни кўзнинг нури, қуввати таъсир этади, жозиба, куч бағишлайди. Шунинг учун киприк чақмоқ самовий миқёсда илоҳий нурнинг ярқ этиб, кўнгилни ёрит-ши ёки заминий миқёсда соҳибкаромат пирнинг назар қилиши, бир нигоҳ билан қалбларга ғулғула солиши тарзида талқин этилиши мумкин. Оддий ҳаётда ҳам қалб китоби бўлмиш кўзларнинг кўнгилларни боғлаши, севгига замин ҳозирлаши кўп учрайдиган ҳодиса. Учинчи байт: Эрур сукуту фано ишқ лозими, булбул Не воқиф онча фиғону улуғ димоги била. Навоий «Асарлар»и куллиётининг 1988 йилги янги нашрида (3-жилд. 428) мазкур байтнинг биринчи мисрасида «фано» ва «булбул» сўзларидан кейин вергул қўйилгани учун маъно бузилган. Агар шу нашрга суянадиган бўлсак, «Сукут ва фанодир, ишққа лозим бўладигани булбул, бунча фиғони ва улуг димоғи билан нимадан хабардор?» деган ғалати гап келиб чиқади. Бундай «таҳрир» ўқувчини чалғитиши, Навоий асарларини тушунишни қийинлаштириши аниқ (Буни таъкидлашга мажбурмиз, чунки ҳозирги ёзувга кўчирилган классик шеърларда тиниш белгиларининг аҳамияти катта, вергул нотўғри қўйилгани учун маъноси мавҳумлашган байтлар анча). Хўш, Навоий бу байтда нима маънони ифодалаган? Бу маъно қўйидагича: «Сукут сақлаш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling