Мавзу: «Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув фаолиятларини лойихалаштириш »
РЕЖА:
Кириш
1. Бошланғич синф ўқувчилари ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг илмий- назарий асослари
2. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг педагогик-психологик омиллари
3. Бошланғич синфларда ўқув-материаллари орқали ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини лойихалаштириш
4. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув фаолиятини лойихалаштиришда таълим моделлари ва методларидан фойдаланиш.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
“Келажакда буюк давлатни соғлом мафкурали, маънавий баркамол авлод барпо эта олишини назарда тутиб, комил инсонни тарбиялаш борасидаги изланишларни истиқболда ҳам давлат сиёсати даражасида узлуксиз кучайтириб бориш ва умумхалқ ҳаракатига айлантириш»1 авж олган ҳозирги тарихий шароитда болаликнинг илк босқичларидан бошлаб ёшларда ижтимоий аҳамиятга эга фаолиятни лойихалаштириш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.
Ўтган давр мобайнида муаммони ҳал қилиш учун етарли педагогик асос ва шарт-шароитлар вужудга келди. Ўқув предметлари бўйича концепциялар, давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва янги типдаги дарсликлар, педагогика фани концепциясининг яратилганлиги , педагогик назарияга янги ғояларнинг олиб икрилганлиги бунга ёрқин далил бўла олади.
Таълимга техналогик ёндашув долзарб тамойллардан бирига айланмоқда. Буларнинг барчаси республикамизда ўзига хос таълим моделининг асосланишига олиб келди. Таълимнинг янги модели моҳияти «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур» «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш» ҳамда «Ўзбекмстон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари» тўғрисидаги, «2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури» каби қатор меъёрий ҳужжатларда кенг ёритилган бўлиб, уларни таълим амалиётига татбиқ этиш мамлакат ҳаётида ижобий маънодаги «портлаш эффекти» га эришишни таъминлайди .
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да кўзда тутилган вазифалар,Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг асарларида баён этилган ғоялар, мактабга оид ҳужжатларда қамраб олинган масалалар ўқувчиларнинг ўқув- фаолиятини лойихалаштиришнинг дидактик асослари муаммосини диссертацион тадқиқот доирасида ўрганиш мақсадини қўйишга асоа бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |