Режа: Кириш Бошланғич синф ўқувчилари ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг илмий- назарий асослари
Ҳамкорликда ўрганиш моделининг камчиликлари
Download 245 Kb.
|
Бошланғис синф ўқувчиларини ўқув фаолиятларини лойихалаштир.222222
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХУЛОСА
Ҳамкорликда ўрганиш моделининг камчиликлари: Гуруҳда ишни бажаришга ва уни натижаларини олишга кўп вақтни сарфлашни талаб қилади. Дарсга тайёргарлик кўриш фаолияти фаолияти таълим берувчидан кўп меҳнатни талаб қилади. Нотўғри ташкил қилинганда ўқув фаолияти назоратда чиқиб кетиши ва бошқариб бўлмайдиган жараён каби тус олиши мумкин. Гуруҳ аъзоларини алоҳида баҳолашда қийинчиликлар туғилади. Таълимнинг кичик гуруҳларда ишлаш усули “таълим берувчи – таълим олувчи” диалогидан воз кечишни ва “таълим берувчи – гуруҳ – таълим олувчи” кўринишидаги уч томонлама ўзаро муносабатга ўтишни назарда тутади. Бу модел ўқув мақсадларига қуйидаги методлар ёрдамида эришиш мумкин. “Ақлий ҳужум” Кичик гуруҳларда ишлаш Бахс – мунозара Давра сухбати Семинар – машғулот “Чархпалак” усули Жуфтликда ишлаш Демак, таълим методлари ёрдамида ўқувчиларни ўқув фаолиятларини лайихалаштириш таълим сифатини оширишга ва баркамол авлод тарбиясига яхши таъсир кўрсатар экан.ХУЛОСААмалга оширилган тадқиқот давомида олинган натижалар қуйидагиларни баён этиш имконини берди: Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг назарий асосларини ёритган илмий манбалар, педагогик-психологик адабиётлар ҳамда муаммонинг адабиётдаги мавжуд ҳолатини ўрганиш натижалари бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув- фаолиятини лойихалаштиришнинг дидактик асосларини ишлаб чиқиш фаннинг ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоси эканлигини асослаш имконини берди. Тадқиқо натижаларидан аён бўлдики, бошланғич синфларда ўқув фаолиятини ташкил этиш, ўқув дастурлари, дарсликлар яратиш ҳамда ўқув топшириқларининг турли вариантларини танлашда ўқувчиларнинг ўқув- фаолиятини самарали ривожлантириш имкониятларини ҳисобга олиш лозим. Ўқувчиларнинг ўқув фаолияти доимий ҳаракатдаги ўқув меҳнати сифатида тавсифланиб ўрганилди. Бинобарин, ўқув меҳнатининг самарадорлиги ўқув- фаолитининг шаклланганлик даражасига боғлиқ. Ўқув фаолиятини лойихалаштириш таълимнинг психодидкатик асосларига таянилган холда амалга оширилиши лозим. У ижтимоий-дидактик характерга эга бўлиб, изчил ривожланадиган, мунтазам назорат қилинадиган педагогик ҳодиса. Ўқув фаолиятининг предмети таълим мазмуни бўлиб, ўқувчиларнинг ўқиш-ўрганиши «субъект-объект» тизимда ҳаракатланиди. Бинобарин, ўқувчининг ўқув материалиги таъсири ёки, аксинча, ўқув материалининг ўқувчига таъсири ўқув меҳнатини ҳаражатлантирувчи куч ҳисобланади. Ўқув фаолияти ўз тизимига эга бўлиб,унда икки хил сифат ажратилади: жараён билан боғлиқ сифатлар; мазмун билан боғлиқ сифатлар. Ўқув материалининг мазмуни ўқув- фаолиятининг ҳам мазмунини белгилайди. Ўқув фаолияти ташқи ва ички белгиларга эга. Ижтимоий шаклларга эгалик ўқув фаолиятининг ташқи белгиси. Фаолият мотиви, мақсади, воситаси, натижаси унинг ичкии белгиларидир. Ўқув- фаолиятининг ташқи омиллари ички омиллари билан уйғун тарзда намён бўлади. Ўқув материалларини ўқувчилар учун тушунарли шаклда баён этиш лозим. Уларни ўқувчиларнинг ўқув- фаолиятига мослаштириш учун ўқув топшириқлари тизими, машқ ва тестлар тузиш мақсадга мувофиқдир. Ўқув фаолиятини лойихалаштириш ўзига хос тизимга эга: а)ўқув материалларини ўрганишга тайёргарлик даврида уни лойихалаштириш; б) ахборотларни қабул қилиш фаолиятида ўқув- фаолиятини лойихалаштириш; в) таълим натижаларини баҳолаш фаолиятида ўқувчиларни ўзлари эргашган ютуқлар билан таништириш. Ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг етакчи омилларидан бири ўқувчиларнинг ўқув мақсадларини ойдинлаштириш. Ўқув фаолияти усуллари ўз хусусиятига кўра 2 гуруҳга ажратилади. а)кузатиш, таққослаш, ажратиш, таҳлил каби усуллар воситасида ўрганлаётган ўқув материалининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаган ҳолда ўқувчиларнинг ўқув фаолияти ташкил этилади; б) матн яратиш, матнда ортиқча нарсаларни чиқариб ташлаш, қисқартириб ёки кенгайтириб сўзлаш, яъни энтимеме усуллари воситасида янги билимлар ўқув- фаолияти таркибига олиб кирилади. Ўқув фаолияти усулларидан самарали фойдаланиш йўлларидан бири ўқувчиларда уларнинг таркибига оид билим, тасаввурларни лойихалаштиришдир. Ўқув- фаолияти усуллари таркибан таянч ҳаракат, фаолиятни амалга ошириш тартибини тушиниш, эришилган натижани баҳолашдан иборат. Бошланғич синф ўқувчилари ўқув фаолиятини лойихалаштириш муаммоси юзасидан амалга оширилган тадқиқот натижалари қуйидаги тавсияларни таклиф этиш имконини беради: тадқиқот фаолиятида бошланғич синф ўқувчилари ўқув- фаолиятини лойихалаштиришнинг дидкатик шарт-шароитлари аниқландики, улар мактаб амалиётида ҳисобга олиниши зарур; бошланғич синф ўқувчилари ўқув- фаолиятини лойихалаштиришнинг асосий воситаси- ўқув материали ўқувчиларнинг реал ўқув имкониятларига мос бўлиши лозим: тадқиқот натижалари бошланғич синфлар учун дарсликлар яратишда дастуруламал сифатида хизмат қилиши керак; тадқиқот натижалари бошланғич синф ўқувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ўқув дастурлари мазмунига сингдирилиши мақсадга мувофиқдир. Download 245 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling