Намойиш этиш усулини қўллашга доир кўрсатмалар
Намойиш этиш учун ўз материалларингизни тайёрланг.
Ўқувчиларни намойиш этиш фаолияти билан таништиринг.
Ўқувчиларни сизнинг намойишингизни осон кўра олишлари учун уларни тўғри жойлаштиринг.
Топшириқни бажаришни мувофиқ тезликда намойиш этинг.
Топшириқни секинлик билан такроран кўрсатинг ва ҳар бир босқичда нималар содир бўлиши ҳақида аниқ қилиб эҳтиёткорлик билан тасвирлаб беринг. Таянч нуқталарига алоҳида эътибор қаратинг.
Ҳар бир ўқувчини ўқитувчи билан бигаликда ўша топшириқни бажаришга мажбур қилинг.
Ҳар бир ўқувчини топшириқни амалда бажаришга эришинг.
Ҳар бир ўқувчининг топшириқни бажариш қобилиятини текширинг.
4. Ўқувчи марказда бўлган услублар.
Савол бериш орқали ўқитиш усули
Муҳокама усули
Суҳбат усули
“Гуруҳлардаги муҳокама” усули
Янгилик кашф этиш орқали ўрганиш усули
Амалий машғулот
“Бахс – мунозара” усули
Тадқиқот усули
Ролли ўйин
“Лойиҳа” усули
Мустақил ўрганиш усули
“Ақлий ҳужум”
“Пинборд” усули
Бошқаларни ўқитиш орқали ўрганиш усули
Луғат билан ишлаш (диктант)
Конференция
“Жуфт – жуфт мулоқот” усули
“Овозга қўйиш” усули
“Чархпалак” усули
5.Ҳамкорликда ўрганиш модели. Бу модел – ўқувчиларнинг мустақил гуруҳларда ишлаши эвазига таълим олишини кўзда тутадиган методлар мажмуидан иборат.
Ҳамкорликда ўрганиш моделининг афзалликлари:
Ҳамкорликда ишлаганда гуруҳнинг ҳар бир аъзосининг тажрибаси бошқаларникини тўлдиради, материални тўлароқ ўзлаштиришга ёрдам беради.
Гуруҳ аъзолари ва гуруҳлар ўртасида таълим олувчининг фаолиятини, ҳамкорлигини, ўзаро боғлиқ муносабатларда маъсулиятини сезишни таъминлайди.
Ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам ишлайди.
Мустақил иш пайтидагина нисбатан кам вақт сарфлаб керакли натижага эришиш мумкин.
Гуруҳда ҳамкорликда ишлаш туфайли олинадиган натижалар, таълим олувчиларнинг мустақил ишлаганларига қараганда анча юқори бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |