Режа: Кириш Бошланғич синф ўқувчилари ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг илмий- назарий асослари
Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг педагогик-психологик омиллари
Download 245 Kb.
|
Бошланғис синф ўқувчиларини ўқув фаолиятларини лойихалаштир.222222
2. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг педагогик-психологик омиллари
Психолог олимларнинг таъкидлашича, ҳар қандай фаолият муайян жараённинг маҳсулидир, лекин ҳар қандай жараён фаолиятни шакллантира олмайди. Кишининг борлиққа бўлган муносабатини амалга оишра оладиган жараён фаолият бўла олади. С.Л. Рубинштейн фанда «фаолият» тушунчасининг жуда кенг қўлланилиши, унинг фаолликдан фарқини ажратиш зарурлиги масаласини кун тартибига қўйган эди. У психологияда фаолият ва фаолликни ўзаро тнглаштиради. Биз эса ўз тадқиқотларимизда фаолият ва фаоллик тушунчаларини фарқлашга ҳаракат қилдик. Ўқувчиларнинг ўқув фаолияти уларда мактабга келгунга қадар мавжуд бўлган ижтимоий тажриба заминида шакллантирилади. Бола мактабга келгач, ўқув фаолиятига кўниктириб берилади. Ўқитувчининг асосий вазифаларидан бири ўқувчиларга фан асосларини ўргатиш билан бирга, уларда ўқий олиш, яъни ўқув фаолиятида фаол иштирок эта олиш тажрибасини шаклантиришдан иборат. Мактаб таълимнинг мажуд заиф қирраларидан бири ўқувчиларда ўқув фаолиятининг изчил шаклланмаганлигидадир. Бугунги кунга қадар ўқитувчиларнинг ўқув фаолиятини лойихалаштириш Ўзбекистон мактаблари мисолида алоҳида тадқиқот сифатида ўрганилган эмас. Ўқувчиларнинг ўқув фаолияти тизим сифатида жараён ва мазмун бирлигини тақазо қилади. Ўқув фаолияти мунтазам тарзда бир шаклдан иккинчисига ўтиб туради. Ўқувчининг ўқув- фаолияти ўта мураккаб педагогик ҳодисадир. Юқоидагилардан кўриниб турибдики, бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув- фаолиятини лойихалаштириш ўз ечимини кутаётган муаммо сифатида мажуд. Сўнгги йилларда амалга оширлган тадқиқотларда фаолият таркибида мотив, мақсад, ҳаракат билан бир қаторда фаолият усули, натижасида ҳам ажартилган. К.К. Платонов инсон фаолиятини ўзи яшайдиган муҳит таркибида таҳлил қилиш ғоясини асослаган. Фаолият мақсади икки томонлама ҳодиса: у объектив аниқ ҳодиса ва шу билан бир қаторда аниқликни ифодалайдиган руҳий ҳодисадир. Фаолиятнинг ҳар қандай кўринишини «мақсад мотив усул натижа » ташкил этади. Йозеф Лингартнинг таъкидлашича, ўқув фаолияти таркиби вақтга тақсимлганлиги билан характерланади. Вақтга тақсимланганлик фаолиятининг динамик, изчил таркибини аниқлайди. Унинг пайдо бўлиши умумлаштириш, йўналиш, ҳис этилган мақсад ва фаолият дастурига боғлиқ. Н.Ф. Талўзина фаолиятини тизим сифатида таърифлайди. Шу туфайли уни изчил таҳлил қилиш зарур. Л.М. Фридман ўқув- фаолиятини таркибий қисмларига кўра таҳлил қилади. Ўқув- фаолияти ўзига хос мазмунга эга бўлиб, ҳаракатнинг умумлашган усулларини эгаллшга йўналтирилган ўқув фаолиятидир. Г.И. Шчукина мақсад, мотив, ўқув ҳаракатлари, уни амлга ошириш усулларини ўқув- фаолияти таркибий қисмлари сифатида изоҳлайди. Ўқув- фаолияти моҳияти ва унинг таркибий қисмлари тўғрисидаги тасаввурларни ривожлантиришда ўзбекистонлик олимларнинг ҳам ўзига хос ҳиссалари бор. Масалан, Б.Адизов, Ж.Йўлдошев, М. Маҳмудов, У.Мумаев, О. Ризоқов, Р.Сафаровларнинг ишларида бу ҳолатни кузатиш мумкин. Ўқув- мотивлари кўпқирралилиги, моҳиятан бойлиги билан мотивнинг бошқа кўринишларидан фарқланади. Ўқувчи ўз фаолиятининг ижтимоий ва шахсий аҳамиятини англай борган сари мотивнинг қиммати ҳам оша боради. Бошланғич таълим босқичида ўқув- мотивлари ўқувчини дарсликлар утсда қунт ишлаш, юқори синфларда маълум касбни эгаллаш учун тайёрланишга етаклайди. Мотивларнинг лойихалаштиришнинг асосий йўли уларни фаолият, унинг таркбий қисмлари-эҳтиёж, мақсад, турли-туман интилишлар билан алоқадоликда ўргатишни тақазо қилади. Айрим адабиётларда ижтимоий , ва ижодий мотивлар, айримларида эса ижтимоий, , хулқ-атвор, фикрлашув-алоқалашув, ўз-ўзини тарбиялаш мотивлар ажратилади. Мотивлар мужассасмлик характерига эга. Кузатишларимиз шуни тасдиқлайдики, кичик ёшдаги макаб ўқувчиларини ўқув фаолиятига ундовчи ижтимоий мотивлар уларда фаолиятга ижобий мунсабатни лойихалаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Бошланғич таълимни ислох қилишнинг асосий йуналишлари амалга оширилаётга хозирга шароитда бошланғич таълим болаларни хар томонлама камол топтиришнинг асосини вужудга келтиради, уларда тез тушуниб, ифодали укиш, хсоблаш, ёзиш, равон сузлаш ва маданий хулк малакаларининг мустахкам шакилланишини таъминлайди. мактаб укишига ва ижтимоий - фойдали мехнатга халол муносабатни , Ватанга мухаббатни тарбиялайди. Синфларда ана шу вазифаларни бажаришнинг йулларидан бири укитишнинг таълимий, тарбиявий ва камол топтириш функцияларини амалга оширишдан иборатдир. Мактабнинг укув дастрида укитувчи ишининг ана шу йуналишлари хакида гап боради. Давлат дастурини бажариш - хар бир укув предметининг, таълимий, тарбиявий ва камол топтириш имкниятларини руёбга чикаришдир. Она тили дарстурида саводхонлик , укиш, фонетика, грамматика ва чиройли ёзишни ургатиш оркали болаларнинг нуткини устириш, инон, табиат ва жамият тугрисидаги тасаввурни бойитиш, уларда гоявий - сиёсий, ахлокий ва эстетик тушунчаларни шакиллантириш, мантикий ва муайян обоазли фикрлашни ривожлантириш, укув машгулотлари ва китобга кизикиш уйготиш вазифалари куйилади. Математиканинг таълимий имкониятлари укувчиларнинг тарбиялаш билан узвий богликдир. Математика билан шугулланиш болаларда илмий дунёкарашни асосларини шакиллантириш, ўқув кобилиятларини ривожлантиради, укишга ва мехнатга халол муносабатни , Ватанга мухаббат туйгуларини тарбиялайди. Табиатшунослик курсининг мазмуни кичик мактаб ёшидага укувчиларда жонсиз ва жонли табиат, мехнат ахли тугрисида , табиатнинг йил фасилларидаги узгаришлар ундаги нарса ва ходисаларнинг узаро богликлиги тугрисидаги жузъий билимларни хосил килади, уларни жонли ва жонсиз табиатни мунтазам равишда кузитшга ургаади. Шахсий ва ижтимоий гигиеник малакалар билан таништиради.Табиатшунослик дарси болаларда табиатга мухаббат уйготади ва уни мухофаза килишга интилишни вужудга калтиради, мантикий фикрлаш ва нуткни ривожлантиради, куникма ва малакаларни, мехнат килиш истагини, интизомлиликни, катъиятлиликни ва узарро ёрдам каби фазилатларни шакиллантиради, ватанпарварлик тарбиясида ёрдам беради. Синфлардаги "Мехнат таълими" укув педмети укувчиларга таълим тарбия бериш, уларни камол топтириш тизимининг таккибий кисми хисобланади. Мехнат тахлими дастури техник, маиший хужалик мехнатини турли материалларга бадиий ишлов бериш асосларини уз ичига олади. Мана шу укув предмети мехнат маданияти асосларини , ижтимоий - фойдали мехнат буйича дастабки куникма ва малакаларни шакиллантиради, мехнатсеварлик, мехнатга тугри муносабатни, тежамкорликни, табиатга ва ижтимоий мулкка эхтиёткорона ёндошиш туйгуларини тарбиялаёди, гоявий - сиёсий , эстетик, жисмоний тарбияни амалга ошришда ёрдам беради, ижрочилик фаолиятига тайёргарлик билан бирга ижодкорлик кобилиятларини такомиллаштиради. Жисмоний тарбия дарсларида укитиш, тарбиялаш ва камол тотиришнинг узаро боглик масалалари куйдагилардан иборат ; усаётган организмнинг уйгун ривожланишига , согликни мустахкамлашга, чиникишга ёрдам бериш; ахлокий ва иродавий фазилатларни, хулк маданиятини тарбиялаш; укувчиларни жисмоний маданият буйича зарур билимлар билан куроллантириш, уларда энг мухим харакат кункмалари ва малакаларини хамда физкультура комплекси нормаларини топширишга тайёргарликни таркиб топтириш; укувчиларда асосий жисмоний сифатларни ривожлантириш, кундалик уйинларга, жисмоний иашкларга, спортга баркарор кизикиш хосил килиш, узини жисмоний баркамол этишга эхтиёжни тарбиялаш. Укув жараёнида таълимий, тарбиявий ва камол топтириш функцияларини ажратиш билимларини узлаштириш хамда зарур шахсий сифатларини шакиллантириш учун яхши шароитларни вужудга келтиради. Дарсда билимларни узлаштириш жараёнида, карашлар ва маънавий сифатлар хам шакилланади, албатта, яъни мазкур функцияларнинг бирилиги ва узаро богликлиги кузатилади. Масалан, агар бола дастур материалини узлаштирса, мустакил фикрлаши етарли даражада ривожланганидан катъи назар, унга юкори бахо куямиз. Ва акснча, мустакил холда ва ишонч билан мушохада юрита оладига укувчи дастур материалини етарлича узлаштирмаган булса, ижобий бахо ололмайди. Укитувчининг укитиш функциялари узаро богликлигини чукур тушуниш унга дарснинг таълимий, тарбиявий ва камол топтириш вазифаларини ижобий йусинда куйиш ва хал килиш имконини беради. Мактабдаги укитишнинг таълимий функцияси мазмуни предметлар буйича укув дастурида кайд килинган билимлар куникмалари ва малакаларининг мажмуидан иборат булади.Анашу билимларни узлаштириш I,II,III синифни, мактаб ва хокозоларни битиргач, муайян жаражадаги маълумотлиликни таъминлайди. Укитишнинг таълимий функциясини амалга ошириши жараёни билимларнинг ва улар асосида шакилланадиган куникмалар хамда малакаларнинг характерига богликдир. Болаларнинг узларига мос конуниятлар, тушунчалар, коидалар ва таърифларини узлаштириши билан боглик назарий билимлар узларининг ўқув фаолиятини ташкил этишнинг маълум шакилларини талаб килади. Бундай фикрлашнинг мавхум шакиллари устун булади. Укувчи мухим белгиларни ва асосий коидаларни ажрата ўқуви керак. Унга билимларда тизимни топишни ургатиш лозим, ана шундагина ёдланган коидалар ва таърифлар юзаки булиб колмайди. Укувчи назарияни тушунарли фактлар, шахсий тажриба,амалий ишлар асосида узлаштиради. Лекин ўқув фаолиятининг самарадорлиги кандай фактлар ва мисолларни эслаб колгани билан эмас, балки ана шу фактлар саосида тушунчанинг мухум белгиларини канчалик ажрата олгани, таърифлар ва коидаларни англагани билан белгиланади. Масалан, III синфдаги она тили дарсида укувчи болаларни суз туркумларидан "От" билан таништиради. Укувчи иккита белги : суз предметини билдириши ва суз (ким ? нима? деган) саволларга жавоб булиши асосида ана шу суз туркумини ажратади.Буна асосий вазифа мазкур мухим белгилар билан иш кура олишдир. Шу тарика боланинг онгида назария вужудга келади. Укувчи учун факат, айтайлик, "Дарах", "Уй","Трактор" каби хусусан тааллукли сузлардан мисоллар келтириш мухим эмас, балки энди мухими урганилган иккита белги саосида мана шу сузлар нима учун отга тааллукли эканини тушунтира олишдир. Баъзана укувчи дарсда фаоллик курсатади.Предметни билдирадиган сузлардан хар хил мисоллар келтиради. У ана шу суз туркумини яхши узлаштиргандай туюлади. Лекин унинг жавоблари назарий жихатдан ждастлабки билимлар ва илгари ажратилган иккита белги асосида сузларни тахлил килишнинг натижаси эмас, балки уртокларига таклид килшдан иборат булиши мумкин. Укитишнинг таълимий функциясининг ана шу томонинин амалга ошириш жараёнида бола укув материалининг назарий дастурни узлаштиради. Укитишнинг таълимий функцияси мазмунинг бошка бир жихати фактли укув материалини узлаштиришдир.Бунда кичик мактаб ёшидаги укувчининг ўқув фаолияти бошкача характер касб этади ва энг мухими турли фактларни , ходисаларни хамда уларни системалаштиришни ўқувдир. Масалан, II синфдаги табиатшунослик дарсида болалар кузатишлар оркали кузнинг белгилари : совук тушиши, ёгингарчилик, дарах баргларининг тукилиши , ут - уланларнинг куоиб саргайиши , кушларнинг учиб кетиши, ховузлардаги сувларнинг музлаши ва хокозолар билан танишадил. Бунда датлабки белгиларни эслаб колиш, кейин улар хакид синфга ва укитувчига сузлаб беришнинг узи етарли эмас. Энг мухми боланинг кузатишларини , унинг шахсий тажрибасига, табиатдаги кузги узгартиришларни кузатишга доир билимларини системалаштиришдир. Кузнинг белгиларни пухта ўқув болга муайян маълумотларни, таассуротларни системалаштиришда ёрдам беради. Кичик мактаб ёшидаги укувчи узлаштирган билимлап маълум назарияга боглик булмаслиги хам мумкин. Бунда билимлар одатда, ёзувчилар, шоирлар, мусикачилар, олимлар,ишчилар ва бшкаларнинг хаётига оид маълумотлардан иборат булади. Укитишнинг таълимий ункциясинининг ана шу томонинин амалга ошириш жараёнида асросий иш боланинг илгари билмаган фактлар ва ходисаларни эслаб колишидир. Шундай килиб, укитишнинг таълимий вазифасини амалга ошириш уквчиларга бериладиган билимларнинг характерига боглик. Мактабдаги укитишнинг таълимий функциясининг мазмуни укув предметлари буйича, дарслар урганиладиган мавзулар буйича таксимланади. Масалан, I синфдаги математика укув дарсида (I -IV синфлар ) бирдан унгача сонларни узлаштиришга 34 та дарс, 1дан 20 гпча сонларни уганишга 12 та дарс, кушиш ва айришга 62 та дарс ажратилган. Укув матери алида ана шу йусинда таксимлаш дарснинг таълимий вазифаларни куйиши ва амалга оширишга ёрдам беради. аввало мазкур вазифаларнинг куйилишини осонлаштиради, укув материалининг муайянлигини , аниклигини таъминлайди. Укитувчи дарсни бошлашидан олдин укув материалининг ана шу дарсда тушунтириш лозим булган кисми билан, дарсликнинг бу материал ёритилган кисмининг мазмуни билан танишади. Мана шуларга таяниб дарснинг таълимий вазифасини ифодалаш кийин эмас, масалан : уквчиларга унгача тескари ва тугри санашни ургатиш; от тушунчасини бриш; кузнинг белгиларни тушунтириш ва хокозо. Таълимий вазифа канча аник белгиланса ва у дарсда олинган укув материалига канчалик мувоиу булса, дарсда укитиш методини танлаш шунчалик осон булади. Хар бир муйян дарсда таълимий вазифа куйилади ва амалга оширилади. Леккин бир дарсда битта юкоридаги каби вазифа куйилса , иккинчи дарсда бошка вазифа куйилади ва хоказо . Таълимий вазифалар мажмуи укитувчининг укитиш функциясини ташкил килади. Укитишнинг таълимий вазифаси мажмуи хам берилган билимлар саосида шакилланадиган куникмадан иборат булиб, билимларнинг характери тегишли куникмалар билан белгиланади. Куйдаги етакчи куникмаларни алохида ифодалаш мумкин: муайян укув предметининг назарий материали асосида шакилланадиган ва унинг узигва хослигига мувофик куникмалар( масалан, суз тркумларининг белгиларни топиш куникмаси) натурал катор сонларни (унгдан ва темкарисмга) айриш, кушиш , булиш компонентларини тарифлаш куникмаси ; йил фасилларининг белгиларини фарклш куникмаст шулар жумласига киради. Бошка куникмалар фактли материалларни узлаштириш билан богликдир. Бунда болга мавжуд фактлар ва маълумотларни мустакил холда тизимлаштиришни , хал хил мисоллар келтиришни , коида ва таърифларни тушунтиришни, масалан, I синфда укиган матин буйича саволларга жавоб кайтариш ва расмларга караб унинг мазмунини гапириб беришни , расимлар буйича хикоя тузишни , укилган асарнинг сарловхасини изохлашни ургатиш гоят мухимдир. Мактабдаги талимий вазифанинг мазмунига, хотиранинг фаолиятига боглик куникмалар; укитувчининг талаби ва уз хохши буйича ёдлаш, кейин урганилган шеърни эслан, укувчилар, батакорлар ва уларнинг саралари хакида гапириб бериш хам киради. Синфлардаги таълимий вазифаларни амалга ошиши укитувч и урганиладиган билимларнинг ва шакилланадиган куникмаларнинг хусусиятларини канчалик кура олишига богликдир. Укитшнинг тарбиявий вазифаси укувчиларда ижобий карашлар ва этикодларни, ахлокийлик иродалилик ва хиссиётларни шакиллантиришдан иборатдир. Укитувчи хар бир дарсдаги укув материалини ургатиш жараёнида тарбиявий вазифанинг маълум бир томонини амалга оширади. Масалан, II синфда болалар уз тенгдошларининг ишлари, уларнинг дустлиги, узаро ёрдами, одамларга диккат - эътибори ва мехрибонлик муносабати тугрисидаги хикоялар ва шеърларни укийдилар. Мана шундай дарсларда уларда ахлокийлик хусусиятлари шакилланади. Дунёкараш шахсий ахлокий фазилатлари , хиссиётлар, ирода хислдатлари ва хоказоларнинг таркиб топиши узлуксиз жараён булиб, уни аник чекланган кисимлрага ажратиш мумкин эмас.Масалан, битта дарсда халолликни таркиб топтириш ёки дунёкарашни шакиллантириш вазифасини тула амалга ошириб булмайди. Таркибий функцияни амалга ошришида кандай килиб бошкарадиган жараён килиш мумкин ? Бунда тарбиявий вазифалар ёрдам беради. Одатда улар битта дарс доираси балан чекланмайдиган дарслар тизимига мулжалланган булади.Тарбиявий вазифаларни амалга ошириш бола шахсининг ривожланишини, унда ажойиб сифатлар ва хусусиятлар шакилланишини кучайтиради. Шулар сабабли тарбиявий вазифаларни куйиш анча мураккаб ишдир.Тарбиявий вазифа укувчида шахсни муайян сифатларини такомиллаштиришга каратилиши лозим.Масалан, II синфдаги табиатшунослик дарсида табиатнинг бахордаги узгаришлари урганилар экан, укитувчи кичик мактаб ёшидаги укувчиларда дунё хакида тасаввур хосил килиш билан боглик тарбиявий вазифани куяди. Бу вазифа куйдагича ифодаланади : кичик мактаб ёшидаги укувчиларда атроф -оламидаги нарсалар ва ходисаларнинг узаро богликлиги хакидаги тасаввур хосил килинади.Бундай вазифалар укувчига узи урганадиган ходисалар, вокеалар ва нарсалар оркали дунёнинг манзарасини тасаввур этиш имконинин берадиган методни таглаш учун асос булади. Бунда боланинг бахор пайтларида табиатда руй берадиган узгаришлар хакида маълумотларасосида атрофдаги оламни тасаввур этишга харакат калиши, бахорда нималар булишини айтиш билан чекланмай, хакикий вокейликни ,нарсалар, ходисалар ва вокеаларнинг узаро богликлигини куз олдига келтириши хам жуда мухимдир. Маълумки, укувчи ўқув фаолиятининг характери дарсда таълимий вазифани амалга оширишдагига караганда тарбиявий вазифасини амалга ошириш анча мураккаб, зиддиятли булади. Укув дастурида тарбиялаш жараёнини хар бир алохида дарс дарс учун кисимларга булиш назарда тутилмайди. Шунинг учун одатда маълум мавзуни урганишда тарбиявий вазифа куйилади. Тарбиявий вазифанинг натижалари таълимий вазифанинг натижалари каби муайян, аник килинадиган булмайди. Тарбиявий вазифа хар бир укувчида турли даражада амалга ошади. Масалан, кузатиш кундалигини юритиш она табиатга мухаббат уйготади. мактабда ана шу хилдаги ишларни бажаришда бу тарбиявий вазифа берилади. Лекин бир укувчи фаолиятининг бу турини табиат ходисаларини кузатиш кундалигини мунтазам равишда тулдириб бориш ва укитувчининг мактовини эшитиш, хамда яхши бахо олишдан иборат деб билади; иккинчи укувчида табиатдаги ходисаларнинг узаро богликлиги ва улар бир - биридан келиб чикиши хакида тушунча хосил булади; учинчи укувчида кузатиш натижаларига боглик холда кишлаб коладиган кушларни бокиш, усимликларни парваришлаш, чугурчуклар учун инлар куриш истаги пайдо булади. Аммо у узининг ана шу истакларини ахён - ахёнда амалга оширади ёки улар яхши ниятлигича колиб кетади. Яна баъзи укувчилар учун бундай истаклар мустакил холда амалий фаолиятга хос асос булади ва шу тарика укитувчи куйган тарбиявий вазифалар узини туларок ифодасини топади. Дарснинг тарбиявий вазиалари укувчи шахсида муайян ахлокий, эстетик, эмоционал ва иродавий сифатлар хамда хусусиятларни шакиллантириш учун объектив шароитларни вужудга келитради. таълимдаги камол топтириш вазифасининг мазмуни ўқув жараёнини ташхислаш, фикирлаш мантикинни, тафаккур усулларини, мушохада юритиш ва хулосалар чикаришни узлаштиришдан, укишга ва атрофдаги оламни ўқувга кизикишини шакиллантиршдан, укишнинг ижобий мотивларини вужудга келтиришдан иборатдир. Купинча дарсда укитувчи укитишнинг камол топтириш вазифасиннинг кандайдир бир томонига эътибор беради. Масалан, ўқув жараёнинин ташхислаш максадида зийраклик ва идрокни оширадиган вазифаларни кулла1йди ёки математика масалаларини ечиш оркали анализ ва синтез усулларини шакиллантиради ёки укув машгулотини кизикарли шакилда утказиш воситасида укитишнинг ижобий мотивларини вужудга келтиради. Хар кандай укув материалини урганиш укувчининг камол топишига , ундаги фикрлаш маниткининг , ўқув кучлари ва укиш мотивининг ривожланишига таъсир курсатади. Аммо дарснинг камол топтириш вазифаси канчалик кам ифодаланса, укитувчи уни шунчалик кам англайди ва укувчининг камол топиши хам шунчалик тасодифан ва кутилмаган холда амалга ошади. Ва, аксинча, укувчи камол топтириш вазифасини канчалик яккол курса ва англаса, дарсда укувчининг камол топишини шунчалик тугри бошкариш мумкин булади. Дарсдаги камол топтириш вазифаларинг мажмуи укитишнинг камол топтириш вазифасини олдиндан кузлаган ва бошкариладиган жараёнга айлантиради. Укитишнинг камол топтириш вазифасини амалга ошириш уз структураси буйича тарбиявий вазифани амалга ошириш билан ухшашдир. Тарбиявий вазифани амалга оширишда хам энг мухими укувчининг камол топишига муайян интилишларни шакиллантиришдир. Битта дарсдва анализ ва синтезнинг мантикий усулларини мавхум фикирлаш кобилиятини рнвожлантириш, фаол ва мустакил фикрлашни шакиллантириш вазифасини укийш ва амалга ошириш мумкин эмас. Лекин ман шундай вазифаларни дарслар тизимидаги маълум мавзуни урганишда хам, хар бир дарсда хам куйиш зарур. Дарснинг камол топтириш вазифаларини амалга ошириш доимий равишда маълум гояларни режалаштириш ва фикирлаш мантикини, фаоллик ва ўқувга кизикишни ривожлантиришдан иборатдир. Камол топтириш вазифасини амалга ошириш натижаларини башорат килиш кийин, лекин уларни мулжаллаш, хар холда камол топтириш йулини олдиндан куриш ва укувчи ана шу йулдан укитувчининг ниятига , педагогик назоратига ва укув материалининг мантикига мувофик йусинда боришини кузлаш керак. Масалан, укитувчи облаларга иншо ёзиш жараёнида мустакил фикирлашни ургатиш вазифасини куйди. Бу вазифани кандай килиб амалга ошириш керак ? Одатда болалар расмга караб матинни батафсил ёзадилар. Унинг мазмунини тахлил киладилар, грамматик ва услубий хатоларга йул куймаслик учун маълум сузларга ва гапларнинг турли вариантларига мурожаат этадилар. Бундай шароитда бола мустакил фикр мулохза юритмайди, у асосан укитувчининг характерига таклид килади. Шунга кура укувчи учун у тавсия этган методлар ва намуналарга камрок боглик буладиган шароитларни яратиш керак. Бундай шароитларга чинакам табиий ва ижтимоий ходисаларни кузатиш асосида иншолар ёзиш энг мувофикдир. Мисол тарикасида Ош шахридаги мактаблардан бирининг II -III синифларида "Пахта даласи " мавзуси буйича ёзилган иншони куриб уталик. Болаларга иншони куйдаги режа асосида ёзиш тавсия этилди: Пахта даласининг умумий куриниши . Даладаги айрим ходисалар. Менинг пахта даласига муносабатим. Болалар аввал далага чикадилар. У ерда табиатдаги узгаришларни кузатадилар. Сунгра мактабга кайтиб тасаввурларини ва ишлатилиши мумкин булган гапларни тахлил килмай иншони ёзишга киришадилар. Бу метод мустакил фикрлаш ва мушохада юритишни вужудга келтиради, бунинг далилини иншонинг матинларида яккол куриш мумкин. Хар бир бола узи кузатган , тасаввур этган ва эслаб колган нарсаларни тасвирлашга тиришади . Лекин изланишда хиссий образларни бойлиги ва хилма -хиллиги наъмуна ёки модель буйича дуч келган ифода билан ифодаланавермайди. Болаларда мустакилликка ва ижодкорликка иштиёкни шакиллантириш нихоятда мухимдир. Хар кайси болада анашу иштиёк турлича даражада вужудга келади. Аммо уларнинг хаммасида намоён булавермайди шунга кура куриниш укитишнинг камол топтириш вазифаси олдиндан пухта уйлаб , мулжал билан амалга оширилади. Шундай килиб, хар бир дарсда куитишнинг учта : талимий, тарбиявий ва камол топтириш вазифалари у ёки бу даражада катнашади хамда малга оширилади. Уларнинг узаро богликлиги ва бирлиги зиддиятлидир. Агар укитувчининг фаолияти дарснинг таълимий вазифасини амалга оширишга каратилса, у укувчининг бибиш фаолиятида асосий уринни эгаллайди. Бундай холда укитишнинг бошка вазифалари, яъни тарбиявий ва камол топтириш вазифалари хамда ларга мувофик топшириклар маскур дарсдаги укув жараёниниг ёрдамчи, кушимча компониентлари хисобланади. Масалан, укитувчи дарсда укиш техникасини ургатса, китобга мухаббат уйготиш ва укилган нарсаларга кизикиш хосил килиш ёрдамчи , кушимча вазифа булади. Борди - ю, дарсда укитувчининг фаолияти тарбиявий вазифани бажариҳга каратилса, таълимий ва камол топтириш вазифалари хамда уларга мувофик топшириклар укитиш - тарбиялаш жараёнининг ёрдамчи компониентларига айланади. Мсалан, дарсда укитувчи укилган методларнинг маъноси устида ишласа , асарнинг мазмунига эстетик, хиссий муносабатни шакиллантирса, укиш техникасини урганиш ёрдамчи вазифа булади. Нихоят укитувчи дарсда асосий диккат эътиборини укитишнинг камол топтириш вазифасини амалга оширишга жалб этса, таълимий ва тарбиявий вазифалар унга нисбатан ёрдамчи мавкейга эга булади. Масалан, математика дарсида укитувчи балаларга зийраклик ва топкирликни ривожлантирадиган топшириклар, муаммоли саволлар берса, дидактик уйинларни тавсия килса, камол топтириш вазифаси еткачи булади. Хсоблаш малакаларини, математик операцияларни ургатиш эса ёрдамчи вазифага айланади. Укитувчининг мажбурияти ана шу дидактик богланишни кура олишдир. Хар гал вазифаларнинг етакчилик холатини ва уларга тааллукли топширикларни узгартиришса, укувчи ўқув фаолиятини характери хам узгаради. Масалан, дарснинг назарий материалини узлаштириш билан боглик таълимий вазифаси укувчининг мавхум фикирилаши асосида амалга оширилади. Кичик мактаб ёшидаги укувчида дунё хакидаги тасаввурларни шакиллантирадиган тарбиявий вазифа хиссий образлар асосида хал килинади. Дарснинг камол топтириш вазифаси мантикий операцияларни шакиллантиришга каратилади ва у укувчидан муайян намуна буйича фикрлар ва мулохазалар тузишни талаб килади. Ана шу нуктаи назардан укитувчи урганиладиган мавзу буйича хар бир дарсни утказиш тизимини уйлаб олади. Дарснинг таълимий, тарбиявий ва камол топтириш вазифаларини турларини, шунингдек, уларни амалга ошириш усулларини излаш таълим методикаси ва амалиётининг такомиллашувига ёрдам беради. Укитувчининг укитиш жараёнида таълимий, тарбиявий ва камол топтириш вазифаларини амалга ошириш йулларини ўқуви уларнинг ижодкорлик ва педагогик махорат билан ишлашини таъминлайди. Download 245 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling