Режа: Кириш Бошланғич синф ўқувчилари ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг илмий- назарий асослари
Download 245 Kb.
|
Бошланғис синф ўқувчиларини ўқув фаолиятларини лойихалаштир.222222
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курс иши илмий-амалий аҳамияти
- Курс иши натижаларининг ишончлилиги ва асосланганлиги.
- Курс иши тузилиши
Курс иши илмий янгилиги:
-бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаолиятини лойихалаштириш долзарб педагогик муаммо эканлиги назарий жиҳатдан асосланди; -бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг дидактик ва психологик имкониятлари аниқланди; -бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг мазмуни, шакли, усул ва воситалари белгилаб берилди; -бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаолиятини лойихалаштиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди. Курс иши илмий-амалий аҳамияти: тадқиқот натижасида педагогика фани бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаолиятини изчил лойихалаштиришга йўналтирилган назарий ёндашувлар, илмий-методик тавсиялар билан бойитилди. Шунингдек, педагогика фани кичик ёшдаги мактаб ўқувчилар ўқув- фаолиятини лойихалаштиришнинг мазмуни , шакли, усул ва воситаларига эга бўлади. Бошланғич синф дарсликларини ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини лойихалаштириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда яратишга оид ёндашувлар баён қилинди. Курс иши натижаларининг ишончлилиги ва асосланганлиги. Олинган натижаларнинг холислиги, уларнинг самарадорлиги бошланғич синфларда ўтказилган тажриба-синов ишларида ўзининг назарий ва амалий тасдиғини топганлиги; тадқиқот мақсади, вазифаларига монанд методлар қўлланилганлиги; ишлаб чиқилган тавсиялар воситасида бошланғич синф ўқувчиларида ўқув- фаолиятининг шаклланганлик даражаси ўсганлиги билан белгиланади. Курс иши тузилиши. кириш, 3 параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборат. 1. Бошланғич синф ўқувчилари ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг илмий- назарий асослари Ўқув фаолияти таълимнинг моҳияти, мазмуни, йўналиши, ижтимоий омилларига кўра аниқланадиган, истиқболига йўналтирилган дидактик ҳодиса бўлиб, у ўқиш, ўрганиш, ривожланиш тизимида амал қилади. У таълим фаолиятида амалга ошириладиган жараёндир. Бугунги кунда таълим фаолияти ўқувчи шахсига йўналитирилиши билан алоҳида қимматга эга. Таълимга нисбатан «педагогик жараён», «ўқув фаолияти», «таълим фаолияти» каби иборалар қўлланилади. Ҳозирги пайтда «педагогик жараён» атамисига кенг мънода қўлланилиб, таълим-тарбия беришни англатади. «Ўқув фаолияти» атамаси эса таълим субъектларидан бири-ўқиш фаолияти нуқтаи назардан қўлланилиб, нисбатан тор маънони англатади. Ўқув фаолиятида ўқитувчиларни маълумотли қилиш, тарбиялаш ва ривожлантириш биргаликда амалга оширилади. Таълимни ўқитиш ва ўқиш фаолиятининг ўзаро таъсири, бир-бирига киришуви жиҳатидан баён қилиш мойиллиги Б. Р. Адизов, О. Ризоқов, И.А. Аллаёров, Р. Асадова, М.Ҳ. Маҳмудов, У.Мусаев, Ҳ.Назарова, Р./.Сафарова, Н. Сайидаҳмедов, А.Қ.Ғуломов каби олимларнинг дидактик изланишларида учрайди. Ҳозирги пайтда таълимни ўқитиш ва ўқиш фаолиятларининг ўзаро таъсирига кўра шарҳлаш дидактикада етакчи концепция ҳисобланади. Зеро, таълим ижтимоий-педагогик ҳодиса бўлиб, унинг натижалари шахс, жамият, давлат, фан-техника ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга хизмат қилади. Ҳар бир ўқувчининг ривожланиши учун дидктик жиҳатдан қулайлик яратиш керак. Бунинг учун ўқув фаолиятида психологик қулайлик бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бу, ўз навбвтида, ўқув фаолиятида ўқувчининг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай педагогик шарт-шароит вужудга келишига имкон беради. Ўқувчида турли-туман ўқув ҳамда коммуникатив кўникма ва малакаларнинг шаклланиши таълим фаолиятининг муваффаққиятли бўлишини таъминлайди. Ўқувчиларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш имкониятини яратади. Ўқув фаолияти барча қулайликлар асосида ташкил этилиши натижасида ўқувчида рҳий ишонч қарор топади. Бу эса, ўқув фаолиятини жадаллаштиради. Ўқув фаолиятидаги бундай қулайлик ҳар бир ўқувчининг ДТСда кўзда тутилган таълим мазмунининг асосий негизини тўлиқ ўзлаштириши учун имконият яратади. «Таълим жараёнда ўқувчиларнинг ўқув материалларини пухта ўзлаштиришлари, билимларнинг мустаҳкам бўлиши учун қулай педагогик муҳитни вужудга келтиради»,-деб ёзади Р.Сафаров. Ўқув- фаолиятида ўқитиш ва ўқиш фаолиятининг ўзаро таъсири педагогик ҳодисанинг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Таълим фаолиятида ўқув меҳнатининг маҳсули ўқувчи эгаллаган билим, кўникма, малакаларда акс этади. Ўқитиш фаолияти ўқув- фаолиятининг ўқув юкламаси билан ўзаро алоқадорлигини вужудга келтиради. Бундай таъсир натижасида амлга оишириладиган ўқув- фаолиятининг самарадолиги юқори бўлади. Ўқувчи шахси ўзини ўраб турган моддий борлиқ билан мулоқотга киришиш, мазкур борлиққа у ёки бу даражада таъсир кўрсатиш ёки унинг таъсиридан баҳраманд бўлиши натижасида изчил шаклланиб боради. Ўзаро таъсир икки томонлама фаолият натижаси сифатида намоён бўлади. Бундай таъсирсиз фаолият таркиб топмайди. Ўз навбатида, фаолият моддий борлиққа у ёки бу даржада таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам инсон фаолияти психологик асосга эга. Педагогик йўналишдаги тадқиқотларни амалга оширишда мана шу психологик асосга таяниш муҳим аҳамият касб этади. ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб таълим фаолияти, ўқувчиларнинг ўқиш-ўқувига яхлит фаолият сифатида ёндашув тамойили қарор топади. Бу тамойилнинг ривожланиши ва етакчи педагогик ғояга айланишда Ю.К.Бабанский, М.И.Махмутов, М.Н.Скаткин каби олимлар муносиб ҳисса қўшганлар. Л.В.Занкова ва унинг издошлари ривожлантирувчи таълим муаммосини назарий, экспериментал жиҳатдан ўрганганлар. Натижада умумлаштириш характеридаги қатор илмий ишлар вужудга келди. Бу тадқиқотлларда таълимнинг ўқувчи шахсини ривожлантиришаги аҳамияти, жадаллаштирилган таълимни ташкил этиш масалалари тадқиқ этилди. Амалга оширилган тадқиқотлар натижаси ўқув фаолиятининг ҳаркатлантирувчи кучи ўқувчиларнинг ўқув- фаолити усуллари, таълимга ўқув топшириқлари тизимини оптимал татбиқ қилиш, ўқувчилар шахсини лойихалаштириш, ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг шакл ва тамойиллари каби педагогик муаммоларни ёритишга ўқувчи ва ўқитувчи фаолияти нуқтаи назаридан ёндашилади. Ҳозирги кунда «шахсга йўналтирилган таълим», «ривожлантирувчи таълим жарани», «таълимни ижодий ташкил этиш», «таълимни либераллаштириш ва демократлиштириш», «ўқув- фаолиятини индивидуаллаштириш», «ўқув- фаолиятида кўпҳадли микромайдонларни вужудга келтириш» каби атамалар педагог олимлар ва ҳалқ таълими ходимлари фаолиятида ҳамда илмий тадқиқот ишларининг асосий йўналиши сифатида ўзаро мулоқот воситасига айланмоқда. Мазкур тадқиқотларда ўқув фаолиятини ўқувчи ва ўқитувчи шахсига йўналтириш ўқув юкламасининг ҳажмини оптималлаштириш ҳамда ўқув- фаолиятида ўқувчини мунтазам қўллаб-қувватлаш ва узлуксиз ривожлантириб бориш тамойиллари илгари сурилмоқда. Шахсга йўналтирилган таълим фаолиятига ривожлантирувчи таълим нуқтаи назардан ёндашиш тамойилига риоя қилиб ўқувчиларнинг ўқув- фаолиятини лойихалаштириш, ўқув юкламаси мазмунини таҳлил қилиш масалалари олимлар томонидан ўрганилган. Бу тадқиқотларда ўқувчи шахсини ҳар томонлама узлуксиз ривожлантириш тамойилига риоя қилиб , ўқув материалини танлаш, дарс материалларини лойиҳалаш муаммолари, ўқув- фаолиятининг таркибий қисмлари сифатида ўқув материаллари, билим, кўникма, малакалар, ижодий фаолият турлари, ўқитувчи-ўқувчи муносабатлари таҳлил қилинган. Кейинги йилларда таълини ижодий ташкил этиш муаммоси ҳам кенг ўрганилмоқда. Б.Р. Адизов бошланғич таълимни ижодий ташкил этиш муаммоларини ўрганган. Бугунги кунда муаммоли таълимни ташкил этиш йўналишида бажарилган қатор изланишлар мавжуд. Маслан, бошлағич таълимга муаммоли ёндашув тамойили Р.Ибрагимов, кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларининг мустақил фикрлаш фаолиятини ташкил этиш М.Зайнитдиновалар томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари диққатга сазовордир. Бундай тадқиқотларнинг барчасида кичик мактаб ёшидаги мактаб ўқувчиларнинг ўқув- фаолиятини самарали ташкил этиш ва шакллатириш масалаларига у ёки бу даражада ёндашилган. Мазкур тадқиқотни амалга ошириш араёнида ўрганилган манбаларга асосланган ҳолда бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув- фаолиятини таҳлил қилиш, унинг моҳиятини баён қилишга ҳаракат қилинди. Бу ўринда асосий эътибор бошлағич синф ўқувчиларининг ўқув- фаолиятини шаклланитиршга қаратилди. Шундай қилиб, дидиктикада онгли ўзлаштириш ва фаолият бирлиги тамойли қарор топди. Download 245 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling