Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
59
Мазкур байтлардан бошлаб ғазалдаги лирик қаҳрамон умумлашма образликдан бир оз 
чекланади. Яъни, умуман ўн саккиз ёшли инсон эмас, гўё ўн саккиз ёшдаги манзур васфи давом 
этади. Бунда фикримизга боис ғазалнинг матлаъдан кейинги қисмида кўпроқ аёл зотигагина хос 
фазилатлар қаламга олинганидир. Албатта, Навоийнинг бундай ғазаллари тагзаминида илоҳий 
ҳусн тимсоли ҳам туришини эсда сақлашимиз керак. 3-байтдаги «ҳусн шоҳи» ибораси айнан 
шундан далолат беради. 
Ғоявий мазмуннинг байтларда тадрижий ривожланишига тадриж усули билан бирга ружуъ 
санъати ҳам кўмаклашган. Шоир иккинчи байтда, «Сарвиноз ўн саккиз ёшидаки ўн саккиз минг 
оламга татийдиган ҳусну жамолни зоҳир этган экан, ўн саккиз минг олам можароларини бошига 
сиғдиролган экан, ундаги бу қобилият яна ўн саккиз йил бемалол сақланади», дер экан, учинчи 
байтда бу фикридан қайтади. Ўз-ўзини «Ўн саккиз йил дема» сўзлари билан инкор этиб, «Яна 
юз саксон йил ўтса ҳам, кўзу қошида турфа балолар жилва қилар экан, ул сарвиноз ҳусн шоҳи 
сифатида гўзаллик салтанатида ҳукмфармолик қилаверади», деган хулосага келади. Ружуъ 
моҳияти мана шу ўз-ўзини инкор этиб, фикрни кучайтиришдадир. Сарвинознинг «кўзу 
қошида»ги ул балолар сеҳрига келсак, бунда Шарқ ғазалиётида кўз ва қош мадҳида айтилган 
(масалан, кўзнинг хунхорлиги, жаллодлиги, фитнагарлиги, қошнинг шамшир каби қаттоллиги, 
бирининг имо қилиб, бирининг жон олиши ва ҳ. к.) ҳамма сифатлар назарда тутилади. 
Шоир ақл бовар қилмайдиган даражадаги ҳусн соҳибини тасвирлаёттан бўлса-да, унинг 
қонуний ва табиий ҳол эканлигини иқрор этади: 
 
Ҳайрат этмон ҳусни нақшидаки, ҳар ҳайратки бор,
Барчаси эзид таоло сунъи наққошиндадур. 
Чунки Навоийнинг дунёқарашича, ҳар қандай ҳайратомуз гўзалликнинг яратувчиси ва 
ижодкори «сунъ наққоши», яъни худодир. Ҳар бир модда, жисм, жонзот, шу жумладан, инсон 
ҳам бу илоҳий мавжудотнинг зарраси, бўлаги, акси янглиғ намоён. Ҳар бир чиройда тангри 
таоло жамоли жилваланиб туради. 
Навбатдаги байт сарвинознинг ниҳоятда гўзал, аммо беқиёс бағритошлигига киноя тарзида 
яратилган: 
 
Тан анга сийму ичинда тош музмар кўнглидин,
Ақлға юз ҳайрат, ул ойнинг ичу тошиндадур. 
Сарвинознинг танаси (ташқи чиройи) кумушдай товланиб, ўзига мафтун этади. Аммо бу 
кумуш вужуд шундай сирга эгаки, унинг ичи кўнгул яширинган тошдан иборат. Бу синоатга 
инсон ақли юз карра ҳайрону лол қоладики, манзурнинг сийрати суратида ҳам иамоён. Бу инсон 
табиати, қалб ва қиёфаси орасидаги мутаносиблик ҳамда зиддиятнинг навоийвор фалсафий 
ифодасидир. 
Бу ғазалда ҳам, анъанадагидек, мақтаъдан олдинги байтда майфурушга мурожаат қилинади: 
 
Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,
Бул ажабларким, бу эски дайр хуффошиндадур. 
Соқийга мурожаат тарзида битилган анъанавий байтлар ғазалнинг бошқа байтларидан 
алоҳида, мустақил маънога эга бўларди. Бу байт эса ғазалнинг олдинги қисми мазмуни билан 
чамбарчас боғлиқ битилган. Олдинги байтларда лирик қаҳрамон ўзининг ҳайратларини изҳор 
этган эди. Бунда эса Масиҳ «юз ҳайрат аро» қолганлиги ҳақида гап боради. Яъни бу кўҳна 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling