Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
66
Навбатдаги байт: 
 
Бир лўлийи бозигар эрур чамбар ичинда
Холингки ўшал ҳалқаи гесу била ўйнар. 
Ўйноқлаб турган сочнинг ҳалқаси ичидаги хол чамбар ичида ўйнаб томоша кўрсатаётган 
лўлига ўхшатиляпти. Маълумки, бозигар лўлилар, яъни ўйнаб томоша кўрсатувчи лўлилар 
оломон тўпланган жойда ўз санъатларини намойиш қиладилар. Ёр холининг лўлилар тоифасига 
ўхшатилишида маҳбубанинг ҳуснини таъкидлаш билан бирга, соч ҳалқаси ва унинг ичидаги хол 
ўйинидан бошқаларнинг баҳраманд бўлиши эҳтимолидан таҳлика ҳам сезилади. Бинобарин бу 
мисрадаги муқоисада ошкора тасвирдан ташқари яширин бир рашк, пинҳон бир таъна бор. 
Мана бу байтдаги муқоиса ҳам инсоннинг жонивор билан ўйнашувига асосланганлиги 
жиҳатидан юқоридаги мисрага бир қадар ўхшаб кетади: 
 
Зоҳид била нафс этса тамасхур йўқ ажабким,
Ит сайд қилур вақтда тулку била ўйнар. 
Бу ерда гапни сал узоқдан бошлашга тўғри келади. Маълумки, тасаввуф илмида инсоннинг 
илоҳга интилиши ҳаётдаги бош мақсаддир. Бу интилиш бутунлай холис бўлиши лозим, ғараз 
эътиқодни чипакка чиқаради. Шунинг учун ҳам мазкур таълимотда зуҳд, яъни худо жамолига 
эришувнинг намойишкорона йўли шартли равишда ғараз, нафс тимсоли сифатида талқин 
қилинади. Бобо ш-ирларимиз, шу жумладан Алишер Навоий ҳам мансуб бўлган тасаввуф 
поэзиясида бу образ ўзининг ёрқин аксини топган. Демак, бу байтдаги зоҳид нафсониятига 
муккасидан кетган одам. Нафс эса анъана бўйича итга қиёс этилади. Бу қиёс Навоийгача ва 
ундан кейинги шеъриятимизда ҳам мавжуд. 
Ғазалнинг мақтаъси — якунловчи байти: 
 
Муғ дайрида маст бўлса Навоийни кўрингким,
Бир олма киби гумбази мийну била ўйнар. 
Муғ дайри — майхона. Гумбази мийну — зангори гумбаз, яъни осмони фалак. Бу байтда 
ишқий ғалаён майхонадаги мастнинг ҳолатига ўхшатилади. Тасаввуф поэзиясида ҳаққа 
етишмак йўлидаги туйғулар, кечинмалар шартли равишда мастликка ўхшатилади. Негаки, 
бошқа бировни астойдил севган одам ҳам, маст бўлган одам ҳам одатда ўзини унутади. Байтга 
қайтадиган бўлсак маст одамнинг кўзига улкан нарсалар кичик, муҳим нарсалар аҳамиятсиз 
бўлиб кўринади. Қолаверса, ичган одам шўр, аччиқ луқмалар билан газак қилади. Демак, маст 
бўлган қаҳрамоннинг кўзига тор маънода майхонанинғ зангори гумбази ҳам, кенг маънода 
осмони фалак ҳам бир олма каби туюлмоқда. Шунинг учун у осмони фалакни қўлига олиб 
ўйнайди, чарх ураётган коинот ўзининг муайян ўқи атрофида эмас, балки ошиқ қўлида айланиб 
турипти. Истаса, ошиқ унга тиш уради, тил теккизади. Бу ерда шоир маълум даражада ўзининг 
ошиқлигидан кулаётгандай. Бу, албатта, Навоийнинг ихтиёридаги масала. Лекин биз мухлислар 
шуни яхши биламизки, Навоий буюк ошиқдир, шунинг учун ҳам мусаффо туйғуларига замин 
тор келиб, иши осмон сари тушган. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling