Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)
www.ziyouz.com кутубхонаси
65 Ўйнай-ўннай, боғлади уйқумни фусундин, деб давом этади шоир... Фусун — бу — афсун, яъни сеҳр-гипноз дегани. Маълумки, одамни гиннотик ҳолатга солиш — метрономнинг бир зайлда тақиллаб туриши ё гипнозчининг бир хил сўзларни ёхуд ҳаракатни такрорлаши орқали инсоннинг идрокидаги назорат қилувчи марказларни забт этиш ва шу орқали идрок эгасини ўз иродасига бўйсундирмоқ орқали амалга оширилади. Афтидан, шунинг учун ҳам маъшуқаиинг «уйқуни боғлаб» ўз измига бўйсундиришини таърифлашга ўтар экан, Алишер Навоий такрорий ҳаракатни ифодаловчи жуфт сўзни қўллайди: Ўйнай-ўйнай боғлади уйқумни фусундин ва уйқуни боғланган афсунгарни айтади, то ғамзаси... демак, афсун қилаётган — ғамза... Лекин сеҳрланиш ҳолатининг жуда ҳам чуқур эканлигини баён қилиш учун шоир ғамзанинг, яъни мижжалар ва қорачиқлар ишвасининг яна бир ҳамкорини айтади: ...ул наргиси жоду била ўйнар. Демак, сеҳрланиш ёлғизгина ғамза туфайли эмас, ғамза ва наргиси жоду, яъни қош билан кўз ҳамкорлигида, иккита сеҳргарнинг ўйнашуви оқибатида содир бўлаяпти. Шундан кейинги мисра қуйидагича: Тонг йўқки, кўзинг бўлса кўнгил бирла мулойиб Мажнунға ажаб йўқ агар оҳу била ўйнар. Мазкур байтдаги мулойиб сўзига эътибор қилинг. Бу сўз ҳазиллашиб, бир-бировни хуш кўришиб ўйнамоқ мазмунига эга. «Лайли ва Мажнун» достонида Қайс Лайлининг висолидан маҳрум бўлгач, телбаланиб дашту биёбонга бош олиб кетади. У ерда жониворлар билан дўст тутинади, оҳулар билаи дардлашади. Алишер Навоий араб фольклоридаги ана шу ҳодисага ишора қилиб, кўнгилни Мажнунга, ёр кўзини эса оҳуга ўхшатмоқда. Ўз кўнглининг илоҳа кўзи билан мулоқотини Қайснинг оҳу билан муносабатига менгзатяпти. Шуниси ҳам борки, Қайс дардманд одам, ҳаддан ташқари ғамгин қалб эгаси, бинобарии унинг, ҳатто оҳу билан бўлсин, ўйнашуви эҳтимолдан узоқроқ. Шунинг учун ҳам шоир: «Мажнунға ажаб йўқ агар оҳу била ўйнар», — дейди. Кўзга муносабатан эса: Тонг йўқки, кўзинг бўлса бирла мулойиб, — дейди. Бу байтдаги мутаносиблик жадвали қуйидагичадир: Кўз — оҳу, кўнгил — Мажнун, тонг йўқки — ажаб йўқ, мулойиб — ўйнар. Бу байтни шарҳлаётиб, шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, фалсафа илмида, аксар, кўнгил ақлга қарши қўйилади. Негаки, кўнгил ақлга тўғри келмайдиган нарсаларни тусайди. Кўнгил кўчаси — халқ таъбирича, ҳамиша адаштиради. Оҳу эса ювошлик, бокиралик тимсоли. Алишер Навоий бу байтда ҳамма айбии билвосита кўнгилга тўнкаб, кўзнинг бегуноҳлигини уқтирмоқда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling