Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
60
майхона (дунё) ажойиботларига лирик қаҳрамон (Навоий) юз ҳайрат изҳор қилганидан Масиҳ 
ҳам юз чандон ҳайрат ичида қолади. Бу ерда «хуффош»— кўршапалак образи атайин танлаб 
киритилгаи. Кўршапалак, яъни лирик қаҳрамон кўҳна майхона (дунё) ажойиботларини кўргунча 
(майхонага кириб, ваҳдат майидан қонмагунча), ғофил эди. «Эски дайр» ажойиботларини идрок 
этгач, кўзлари ярқ этиб очилди ва юз ҳайратга тушди. Бундай мўъжизадан жонбахш Масиҳ ҳам 
юз ҳайратга тушади, чунки у ўликни тирилтириши билан машҳур, кўр кўнгил кўзига нур ато 
этишга у қодир эмас. Мақтаъга келиб, таъриф-тавсиф ойга, қуёшга қадар кўтарилади: 
 
То Навоий тўкти ул ой фурқатидии баҳри ашк,
Ҳар қачои боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур. 
Навоий ул ой, яъни ҳусн шоҳи фироқига дучор бўлганидан (бу фоний дунёга меҳмон 
бўлганидан) буён йиғлайди ва кўз ёшларида ул қуёш — илоҳий талъатнинг акси мудом: 
жилоланиб, шуълаланиб туради. Кўринадики, дастлабки байтлар тагзаминидагина туйиш 
мумкин бўлган сўфиёна образ ва маънолар мақтаъгача ошкора балқиб юзага чиқди. 
Матлаъда бошланган тасвир мақтаъгача изчил ривожланди. Ғазалдаги сўз, образ, ифодалар 
ҳам шундай ривожга мувофиқ ҳаракатлантирилди. «Ўн сакиз минг олам», «ўн сакиз йил», яна 
«ўн сакиз ёш», яна «ўн сакиз йил», «юз саксон йил», «ҳайрат», «ақлга юз ҳайрат», «юз ҳайрат» 
сўз бирикмалари ғазалдаги мазмун ва ғоянинг силсилавий тадрижини таъминлади. Натижада
асар композицияси мусалсал даражасида такомиллашди. 
Ғазал юксак бадиияти туфайли шуҳрат тутди, халққа севилиб, тилдан тилга, дилдан дилга 
кўчди. Хонанда Берта Давидова томонидан классик қўшиқ сифатида, мақомшуносларимиз 
томонидан мақом куйларига солиб куйланиб, нашъу намо топди. 
 
«РОСТЛИҒ УЛДУРКИ...» 
Кўк бинафшазорини анжум чу наргисзор этар,
Наргисинг бирла бинафшанг ҳажри кўнглум зор этар. 
 
Чун Зуҳал толиъ бўлур холинг хаёли фитнадин,
Жоним ичра юз минг ошуби бало изҳор этар. 
 
Жилва қилғоч Муштарий кўзни узорииг ёдидин,
Юз саодат ахтаридин ҳар замон дурбор этар. 
 
Чун чиқар Баҳроми қотил, кўзларинг андишаси
Хаста жонимни қатили ханжари озор этар. 
 
Меҳрдин топмай нишоне сенда ҳам, гардунда ҳам,
Бу мусибат кўзума ёруг жаҳонни тор этар. 
 
Зуҳра ҳолимға сурудин навҳага айлаб бадал,
Чангининг сочин ёйиб дурри сиришк изҳор этар. 
 
Ўлмаким англаб, Уторид ҳолима деб марсия,
Шарҳи дардим назмидин ҳар лаҳза юз тумор этар. 
 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling