Microsoft Word ozik ovkat ma'ruza matni


-чизма. Озиқа концентрати В12 - витаминини ишлаб чиқаришнинг


Download 0.85 Mb.
bet56/79
Sana25.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1396063
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   79
Bog'liq
023f729167eee35dae6a84b815f362b0 ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ОЗУҚА МАХСУЛОТЛАРИ БИОТЕХНОЛОГИЯСИ

6-чизма. Озиқа концентрати В12 - витаминини ишлаб чиқаришнинг


технологик чизмаси
    1. ОЗУҚА ЛИПИДЛАРИ


Оқсил, карбонсув ва витаминлардан ташқари қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари озуқаларининг ажралмас қсими липидлар ҳисобланади. Липидлар таркибига тўйинмаган ёғ кислоталари кириб улар ҳайвон организмида синтез бўлаолмайдилар, шундай экан организмни меъёрида ўсиб, ривожланишида фаол иштирок этувчи бу моддалар озуқа таркибида бўлишлари керак. Тўйинмаган ёғ кислоталар хужайра мембранасини ҳосил бўлишида иштирок этадилар. Улар етишмаганда ҳайвонларни етилиш тезлиги сусаяди, уларни репродуктив хусусияти тўхтайди, организмни инфекцияга бўлган қаршилиги пасаяди.


Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари учун алмашмайдиган ёғ кислоталарини асосий манбаи бўлиб ўсимлик маҳсулотлари хизмат қиладилар. Аммо, ўсимликлардан тайёрланган озуқалар таркибида ёғларни миқдори жуда ҳам кам бўлади, бўлганда ҳам уларни ёғ кислота таркиби номувофиқ бўлиб, озуқани озуқабоплик баҳосини тушуради. Озуқадаги мана шу камчиликларни бартараф қилиш учун алмашмайдиган ёғ кислоталар синтез қилувчи янги манбалар ахтариб топиш, уларни асосида ёғ кислоталари концентрациясини тайёрлашва ишлатиш биотехнологиясининг асосий вазифалари жумласига киради. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бундай манбалар вазифасини ачитқи ва микроскопик замбуруғлар бажара олар экан. Бундай микроорганизимлар одатда хужайра ичида липид сақласаларда, уларни орасида синтез бўлган липид моддаларини хужайра атрофига- озиқа мухитига секреция қилганлари ҳам учраб туради. Микроорганизимларни баъзи-бир штамларининг хужайраларида липидлар миқдори 25% дан 70% гача (қуруқ масса ҳисобидан) олади. 40-90% триацилглицеринлар (ёғлар бўлса), 5-50% эса фосфолипидлар ташкил этади. Бундан ташқари липидлар таркибида асосан эргостериндан иборат стериод моддалар (1,0-1,5% қуруқ массадан), ҳам сақланади, улар эса ҳайвон организмида D2 витаминига айланадилар.
Ачитқи ва мицелиал замбуруғларнинг липид компопентларини ёғ кислота таркиби асосан мувофиқ бўлиб, улардан кўпроғини олеин кислотаси (улий ёғ кислоталарни 20-50%), линол (50% гача), линолен (17-19%) кислоталари ҳамда ҳайвон организмида қийин сўриладиган кислоталар (оксикислоталар, тоқ сонли углерод атоми сақлайдиган кислоталар ёки тарқалган занжирли кислоталар) ташкил этади (14-жадвал).
Ачитқи замбуруғларни Rhodotorula, Lipomyces, Cryptococcus авлодига мансуб штаммлари кўпроқ миқдорда (қуруқ массадан 50-60 %) липид сақлайдилар. Candida авлодига мансуб микроорганизмлар озроқ (20-40 %) липид сақласаларда, тез ўсиб, ривожланишлари билан ажралиб турадилар. Микроскопик замбуруғлар 40-50 % гача олий нави липид синтез қилишлари мумкин. Бу липидларни ёғ кислота таркиби ўсимлик ёғиникига ўхшаб кетади.
14-жадвал.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling