Microsoft Word ozik ovkat ma'ruza matni
Баъзи бир ўсимлик ёғлари ва микроорганизмлар липидларининг ёғ кислота таркиби
Download 0.85 Mb.
|
023f729167eee35dae6a84b815f362b0 ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ОЗУҚА МАХСУЛОТЛАРИ БИОТЕХНОЛОГИЯСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФЕРМЕНТЛИ ОЗУҚА ПРЕПАРАТЛАРИ
Баъзи бир ўсимлик ёғлари ва микроорганизмлар липидларининг ёғ кислота таркиби(суммадан % ҳисобида)
Микроорганизмлар ўта фаол гидролитик ферментлар синтез қилганликлари учун, улар углерод манбаи сифатида хилма-хил субстратлардан ўсимлик чиқиндиларини гидролизатлари, спирт саноатини чиқиндиси бўлган барда, сут зардоби, меласса, ғаллани қайта ишлаш муассасаларини чиқиндилари, нефт углеводородлари, паст молекулали спиртлар (метанол, этанол) ва х.к. фойдалана оладилар. Азот манбаи сифатида эса, озуқа муҳити таркибига ачитқи ёки маккажўхори экстракти, аммоний тузлари, мочевинадан фойдаланадилар ҳамда азот ва углерод муносабатларини ўзлари назорат қилаоладилар, чунки озуқа таркибида азот миқдори кўпайиб кетса, микроорганизм хужайраларига липидлар синтези сусаяди (С:N 320-400). Азот ва углерод мамбаларидан ташқари озуқа муҳити таркибига P, K, Mg, Zn, Fe, Mn, B гуруҳи витаминлари, тоноферол ва бошқалар қўшиладилар. Микроорганизмларни озуқа муҳитида ўстириш жара1нида дастлаб уларни жадал ўсиб, ривожланиши кузатилади ва нисбатан кўп бўлмаган миқдорда липидлар синтез бўлади. Липидларни синтези микроорганизмлар ўсишининг стационар фазасида кузатилади. Озуқа липиди продуцентларини ўстирилганда хароратда липидлар синтези пасаяди. Липидлар таркибида эса тўйинмаган ёғ кислоталар миқдори камайибю кетади. Фермнтация жараёнида яхшироқ аэрация бериш тавсия этилади, чунки углеродли субстратларни оксидланиши учун кўпроқ кислород керак бўлади. Шунингдек, кислород тўйинмаган ёғ кислоталари синтези учун ҳам зарур, шунинг учун ҳам аэрацияни жадал туриши алмашмайдиган ёғ кислоталарини ситезини кучайтиради. 43-расм. Липид олиш технологияси чизмаси Ферментация тугаганидан кейин, микроб массаси қолган субстратлардан ажратилади ва озуқа ачитқиси тайёрлаш технологиясига ўхшаган шароитида қуритилади. Маҳсулотни физикавий хусусиятларини яхшилаш учун унга кепак ёки маккажўхори уни қўшиб аралаштирилади. Озуқа липиди ишлаб чиқариш билан бир қаторда , микроорганизмларни ферментация қилиш асосида микроб препаратларини комплексини тайёрлаш технологияси ҳам яратилган. Бу технологияга асосан бир вақтни ўзида оқсил, липид, каротиноидлар ва бошқа озуқа моддаларига бой бўлган маҳсулот тайёрланади ва ҳайвонларни асосий озуқасига қўшимча сифатида ишлатилади. Масалан, қушларни озуқа рационига Lipomyces lipoterus, ачитқи замбуруғидан олинган, таркибида 18-20 % оқсил ва 27-29 % липид сақлаган маҳсулотни ҳамда Blakeslea trispora замбуруғи биомассасини (таркибида 30 % оқсил ва 28 % липид сақлаган) қўшиб ишлатилганда жуда катта самара олинган. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, микроорганизмлар липидлари нафақат ҳайвон озуқаси сифатида балки ўсимлик ёғларини алмаштирувчи сифатида техник эҳтиёжлар учун (лакбўёқ, кимеё саноати, микробиология саноатида) ҳам ишлатилиши мумкин. Чунки дунёда ишлаб чиқариладиган ўсимлик ёғини қарайиб 20 % техник эҳтиёжлар учун сарф бўлади. ФЕРМЕНТЛИ ОЗУҚА ПРЕПАРАТЛАРИЗамонавий биотехнологиянинг йўналишларидан бири- микроорганизмларни ўстириш асосида фермент препаратлари ишлаб чиқаришдир. Чунки улар қишлоқ хўжалигида ҳайвонларга озуқалар тайёрлашда озуқаларга қўшимчалар сифатида ва ҳайвонларнибаъзи-бир хасталиклардан даволашда ҳам ишлатилиши мумкин (ошқозон-ичак ва паразитар касалликларни олдини олиш ва даволаш мақсадида ферментлардан фойдаланилади). Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари озуқасини асоси ўсимлик маҳсулотлари (дон, силос, ҳашак, сомон ва ҳ.к) жуда кўп миқдорда қийин ҳазм бўладиган моддалар – клечатка, лигнин, гемицеллюлоза сақлайдилар. Ҳатто кавш қайтарувчилар ҳам уларни ошқозон олди қисмида (рубцў) фаол целлюлоза парчалайдиган микроорганизмлар тўпланган бўлишига қарамасдан, клечатка 40-65% парчаланади холос. ўсимлик оқсиллари ҳам тўлигича парчаланмайди (60- 80%), липидлар (60-70%), крахмал ва полифруктозидлар (70-80%), пектин моддаларҳам жуда кам миқдорда парчаланадилар холос. Микроорганизмлар (ёрдамида) иштирокида фермент препаратлари ишлаб чиқариш ушбу китобда махсус боб сифатида батафсил ёритилган. Шунинг учун ҳам қуйида биз қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ферментлардан фойдаланиш усуллари тўғрисида фикр юритамиз холос. Ўсимликлардан тайёрланган озуқани организмда сўрилишини ва ишлатиш самарадорлигини ошириш мақсадида, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари озуқа рационларига 0,1-1,5 % ҳисобидан микроорганизмлардан олинган гидролитик ферментлар препаратлари аралаштириб ишлатилади. Микроб фермент препаратлари одатда бактериялардан ёки микроскопик замбуруғлардан олинади. Бактерияларни баъзи бир турлари (масалан Bac.subtilis) гидролитик ферментларни озуқа муҳитига чиқарадилар (секреция), шунинг учун ҳам уларни ферментларини культурал суюқликни қуюлтириш ва маҳсус ускуналарда қуритиш орқали тайёрланади. Агар фермент манбаи бўлиб микроскопик замбуруғлар (Aspergillus, Trichoderma, Fusarium)бўлса, уларни қуруқ озуқа муҳитида юзаки экилиб, фермент препаратлари ўсиб чиққан микроорганизмни йиғиб олиб қуритиш орқали тайёрланади. Тозаланган ферментлар эса микроорганизмлар хужайраларидан экстракция қилиб олиш ва этанол ёки бошқа органик эритувчилар (изопропанол, ацетон ва х.к.) ёрдамида чўктириб, қуритиш орқали тайёрланади. Йирик шоҳли ҳайвонларни озуқа вационида кўпроқ клетчатка, пентозанлар, пектин моддаларига бой бўлган маҳсулотлар ишлатилади. Улар молларни ҳалқумидаги микроорганизмлар ёрдамида секин парчаланадилар ва бошқа озуқа моддаларини организмга сўрилишини пасайтирадилар. Бу моддаларни сўрилиши озуқа рационига тегишли фермент препаратларини қўшиб ишлатилганда тезлашади. 14-жадвал. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling