Microsoft Word quronga kura duo ziyouz com doc


«...Сен хавфсирама ва маҳзун ҳам бўлма, албатта, биз сени ва аҳлингни


Download 410.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/45
Sana09.06.2023
Hajmi410.19 Kb.
#1471580
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   45
Bog'liq
Horun Yahyo. Qur\'oni karimga ko\'ra duo

«...Сен хавфсирама ва маҳзун ҳам бўлма, албатта, биз сени ва аҳлингни 
қутқаргувчилармиз. Магар, хотининг ҳалок бўлгувчилардан бўлгандир. Албатта, биз 
ушбу шаҳар аҳолиси бошига фосиқлик қилганлари туфайли осмондан азоб 
туширгувчимиз, дедилар» («Анкабут», 34).
Шу вақт эшик парчаланиб уй ичига қаттиқ шамол киради. Жаброил алайҳиссалом 
қўллари билан ишора қилганларидан сўнг қавмнинг кўзлари кўр бўлиб қолади. Улар бир-
бирларини уриб йиқитиб қоча бошлайдилар. Фаришталар Лут алайҳиссаломга кечаси ўз аҳли 
билан бу ердан чиқиб кетишни, шиддатли овоз келса ҳхам орқага қарамасликни буюрадилар. 
Орқага қараганлар азобга дучор бўлшини таъкидлайдилар. Ерта саҳарда Жаброил 
алайҳиссалом қанотлари билан Лут алайҳиссалом қавми яшаётган барча шаҳарни осмонга 
кўтариб, тўнтариб ташлайди. Роббиси ва Пайғамбарига қарши чиққан қавм ҳалок бўлди.
Бу мисолда кўрганимиздек дуо фақат одамларнинг яхшилиги, дунё ва охират саодати 
учун бўлмаслиги ҳам мумкин. Аллоҳнинг ҳадларидан чиққан, мўминларга зулм қилган 
қавмининг ҳалокати учун бир қанча Пайғамбарлар дуо қилишган. Лут алайҳиссаломнинг дуоси 
ҳам бунга бир мисолдир.
ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМ ДУОСИ 
 
Дуо хусусида Юсуф алайҳиссалом қиссаси мўминлар учун гўзал ибратларга тўла. Юсуф 
алайҳиссалом ҳар бир ҳолатда Аллоҳга бўлган мустаҳкам ишонч, таваккул ва садоқат билан 
чин мўминнинг барча аломатларини ўзларида кўрсатганлар. У зот ва оталари Ёқуб 
алайҳиссаломга келадиган машаққатлар кичик ёшдаги Юсуф алайҳиссаломнинг акалари 
томонидан қудуққа ташланишидан бошланган. Ёқуб алайҳиссалом энг севган ўғлидан 
ажралсада, Аллоҳга бўлган мустаҳкам ишончни сақлаганлар:
«Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар. У: «Йўқ! Сизга ҳавойи 
нафсингиз бирор ишни зийнатлаб кўрсатади. Энди чиройли сабр (дан бошқа чорам 


Қуръони каримга кўра дуо. Ҳорун Яҳё 

Download 410.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling