Microsoft Word quronga kura duo ziyouz com doc


«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим»


Download 410.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet43/45
Sana09.06.2023
Hajmi410.19 Kb.
#1471580
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
Horun Yahyo. Qur\'oni karimga ko\'ra duo

«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим» 
(«Анбиё», 87). 
Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломнинг илтижосини қабул қилади:
«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. 
Мўминларга шундай нажот берурмиз» дедилар («Анбиё», 88). 
Юнус алайҳиссалом қиссаси гуноҳ иш банданинг Аллоҳга дуо қилишидан тўсмаслиги 
кераклигига яққол далил бўла олади. Аллоҳ Ўзининг изнисиз шаҳарни тарк этган 
Пайғамбарини мағфират қилди ва унга буюк мукофот тарзида қавмини ҳидоятга бошлади. 
«Бас, Биз уни бемори ҳолида майдонга отдик. Ва унинг устига қовоқ дарахтини 
ўстириб қўйдик. Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа Пайғамбар қилиб юбордик» 
(«Соффат», 145-147). 
«Агар у кўп тасбиҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди, унинг қорнида қайта 
тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди» («Соффат», 143-144). 


Қуръони каримга кўра дуо. Ҳорун Яҳё 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
28
ИЙСО АЛАЙҲИССАЛОМ ДУОЛАРИ 
 
Қуръонда Ийсо алайҳиссалом ҳақида шундай дейилган: 
«...Унинг исми Масийҳ Ийсо ибн Марям, бу дунёю охиратда обрўли ва яқин 
бандалардандир» («Оли Имрон», 45). 
Ҳаворийлар, яъни Ийсо алайҳиссаломнинг ёрдамчилари, дин учун бутунлай ажралиб 
чиққан одамлар Ийсо алайҳиссаломдан Аллоҳга дуо қилиб, осмондан дастурхон туширишини 
сўрашган. Бу воқеа Қуръонда шундай баён қилинган: 
«Ҳаворийлар: «Эй Ийсо ибн Марям, сенинг Роббинг бизга осмондан 
тузатилган дастурхон тушира олурми?» деганларида, у : «Агар мўмин 
бўлсаларингиз, Аллоҳга тақво қилинглар», деганини эсла». («Моида», 112) 
Келаси оятда ҳаворийларнинг Пайғамбарларидан Аллоҳга дуо қилиб дастурхон 
туширишини сўрашларининг асл мақсади баён қилинган: 
«Улар: «Ундан емоқни, қалбларимизни таскин топмоғини, бизга рост 

Download 410.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling