www.ziyouz.com кутубхонаси
21
нарсани ўз илми ила қамраб олгандир», дедилар ва шундай илтижо қилдилар:
«Аллоҳга таваккал қилдик. Эй Роббимиз, биз билан қавмимизнинг орамизни
ҳақ ила очгин. Сен очувчиларнинг яхшисидирсан» («Аъроф»,89).
Шуайб алайҳиссаломнинг сўзлари заррача таъсир қилмаган мутакаббир зодагонлар:
«...Агар Шуайбга эргашсангиз, у ҳолда, албатта, зиён кўрувчидирсиз,
дедилар» («Аъроф»,90).
Кейин Лут ва Нуҳ алайҳиссаломлар қавмининг бошига тушган нарсалар Мадян халқига
ҳам келди. Шуайб алайҳиссаломнинг қабул бўлган ва Аллоҳнинг элчисини тан олмаган қавм
ҳалок этилди:
«Бас, уларни шиддатли зилзила олди ва жойларида ўтириб қолдилар.
Шуайбни ёлғонга чиқарганлар, худди у ерда яшамагандек бўлдилар. Шуайбни
ёлғончига чиқарганлар, ўшалар зиён кўрувчилар бўлдилар» («Аъроф», 91-92).
АЙЮБ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДУОЛАРИ
«Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Асбот, Ийсо,
Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонларга ваҳий
юбордик» («Нисо»,163)
Қуръоннинг тўрт сурасида номлари тилган олинган Айюб алайҳиссаломнинг сабри
барчага ибрат қилиб кўрсатилган. Аллоҳнинг танланган бандаси сифатида ваҳий юборилган
Айюб алайҳиссалом оғир синовга учрайдилар. Лекин Аллоҳга бўлган мустаҳкам эътиқод,
ибодатларда собитлик ва энг муҳими гўзал сабр билан бу синовдан жуда гўзал ўтганлар. Айюб
алайҳиссаломнинг дуоси, У зотнинг гўзал сабри одамларга эслатма сифатида Қуръонда мақтаб
васф этилган.
«Ва Айюбнинг Ўз Роббисига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сенинг
Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлигисан!» деганини эсла. Бас, Биз унинг (дуосини)
истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга
яна шунчани ҳам бердик. Буни Ўз раҳматимиз ила ва обидларга эслатма бўлсин, деб
қилдик» («Анбиё»,83-84).
«Сод» сурасида Айюб алайҳиссалом қиссаси шундай баён қилинган:
Do'stlaringiz bilan baham: |