Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
17 Паямбарнинг бори одилу аъдал, Ва лекин баъзисидин баъзи афзал. Савобу рутбада афзал эрур ҳол, Мусовийдур нубувват бирла ирсол. Барининг меҳтарини Мустафодур, Ҳабиби Ҳақ, нигини анбиёдур. РАСУЛУЛЛОҲНИНГ МЕЪРОЖЛАРИ БАЁНИ Муҳаммадким эрур афзали асдақ, Эрур бешак шаби меърожи барҳақ. Ҳарамдин масжиди Ақсоға ногоҳ, Олиб борғанидур оятда огоҳ. Ҳам Ақсодин самоға борди ул нур, Бу сўзнинг сидқиға ахбор машҳур. Самодин юқори ҳар қайси жоға, Иноят айлади ул бо сахоға. Барига сидқимиз, иқроримиз бор, Эмас ҳеч қайси иш Тангриға душвор. Мақоми сидраву нажму малакни, Биҳишту Аршу Курси, нўҳ фалакни. Агар бир кечада кўрсатса, не кам, Ва гар бир дамда кўрсатса, не шак ҳам. Нечук ҳукм айласа, қодир Худодир, Чарову чун демак, қулдин хатодур. Яқин билгил, анинг меърожин, эй ёр, Тани бирлан эди, ҳам эрди бедор. Ҳабибин ҳар нечук қилса сарафроз, Худони раҳмати кўпдур, эмас оз. САҲОБАИ КИРОМ БАЁНИ Саҳобаи набидур барчаси ҳақ, Ёмон йўлда эмас, ҳеч қайси мутлақ. Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 18 Эрур ҳар қайсиси нажми ҳидоят, Худо халқ ўғлига қилгон иноят. Биҳиштийдур алардин қатьи ўн ёр, Башорат берди ул Султони аброр. Абу Бакру Умардур сўнгра Усмон Алидур, Толҳадур ҳам Абдураҳмон. Зубайру, Бу Убайда бўлди ахбор, Саъиду, Саъддур айғон бу ўн ёр. Муҳаммадким эди ҳодийи олам, Башорат берди уч фарзандиға ҳам. Бириси Фотимадур ҳам хатира, Ҳасан бирла Ҳусайн икки набира. Набилар сўнгидин билгил, батаҳқиқ, Ки инсон афзали — Бу Бакр Сиддиқ. Ки андин сўнг Умардур сўнгра Усмон, Ки андин сўнг Али бешубҳа, эй жон. Эрур бу тўрти умматнинг нигини, Шафоатхоҳимизнинг жонишини. Расул айди: «Ўгурсам дунёдин юз, Хилофат бўлғай ўттуз йилғача туз». Ул ўпуз йилда шоҳ эрди у тўрт эр, Алар вақтида бўстон эрди ҳар ер. Алардин сўнгра ҳеч олиму одил Қила олмас алардек адли комил. Ўшал тўрт эрга Аҳмад ёри эрди, Биҳишти маърифат гулзори эрди. Расулуллоҳ тариқин эртаю кеч, Сари мўии тахаллуф қилмади ҳеч. Нечук бўлсун хилоф ул чори саъда, Паямбар қилди ўттуз йилға ваъда. Аларнинг васфини ҳеч сони йўқтур, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling