Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
15 ФАРИШТАЛАРНИНГ БАЁНИ Малоикким эрурлар олами ғайб, Ҳама Ҳақ бандасидур бешаку райб. Алар фориғ эрур ичмак — емакдин, Ёмон қилмоқ, қабоҳат сўз демакдин. Нисо эрмас аларнинг васфи, эр ҳам Би ло шақват яратги Шоҳи олам. Алар барча Худонинг тоатида, Эмас ғофил алар ҳеч соатида. Агарчи барчаси тоат сиришта, Муқарраб баъзидин баъзи фаришта. Мусулмонлар ўқур Қуръонки ҳоло, Эрур барча каломи Ҳақ Таоло. Тақи Пайғамбаримиздин бурун, бил, Худовандим кутубки қилди нозил. Юборди ҳар қаю пайғамбариға, Ки иймон келтирибдурмиз бариға. Бариси Ҳақ Таолонинг каломи, Муни билса керак, ҳар хосу омий. Каломи васфидур, эй одамизод, Қилиб эрдим сифоти бобида ёд. ПАЙҒАМБАРЛАРГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ БАЁНИ Санову ҳамд қудратлиғ Худоға, Ки иймон келтирубмиз анбиёға. Аларнинг аввали ким Одам эрди, Муҳаммад барчасиға хотам эрди. Бариси Тангрини суйған қулидир, Бариси жаннати ризвон гулидур. Худонинг ҳукмини ҳар феълу сўзга, Набилар қилмади бир зарра ўзга. Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 16 Етушмас ҳеч валилар жолариға, Етушмас балки хоки полариға. Алардур зурриёти Одами хок, Гунаҳдин анбиёни барчаси пок. Алардин баъзи ишки қилдилар нақл, Қилур таъвилини Нўъмони боақл. Ул иш қасдан эмасдур анбиёдин, Аларға лағзиши подур хатодин. Алар қасд ила ҳаргиз қилмадилар, Буюрғон амридин айрилмадилар. Бари дарёйи раҳматда эди ғарқ, Расул ила Набида бўлди бир фарқ. Бариси Тангридин тобти хитоб ул, Набиға шарт эмас, аммо китоб ул. Расулиға эрур шарт, э неку ном Вале бўлди бариға ваҳйу илҳом. Набидур ҳар Расул англағувчи бўл, Ва лекин ҳар Наби эрмас Расул ул. Дедилар пораи мўмин болоси: « Эрур бир маънида ҳар иккаласи». Салаф ким айлади лутфу иноят, Деди: «Аввалғиси машҳур ривоят». Башар пайғамбарин Султони аъдал, Малак пайғамбаридин қилди афзал. Бу сўздур мазҳаби суннат жамоат, Алар ҳар не деди, қилғил итоат. Дедилар: оммаи фарзанди одам, Малакнинг оммасидин фазли кўп ҳам. Китоби «Кофий»ким пур босафодур, Деди: «Омма бу ерда атқиёдур». Башарда вар на чандон беамалдур, Баҳойимдек эрур, бал ҳам азаллдур. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling