Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ СИФАТЛАРИ БАЁНИ Субутидур анинг саккиз сифоти Сифат зоти эмас, на ғайри зоти. Ҳаёту, илму, қудрат ҳам басар, самъ, Иродаву, калом, таквиндур, эй шамъ. Ҳаёт улким тирикдур, ўзга бўлмас, Ўлар ҳар зи нафс, ҳаргиз Ул ўлмас. Ўзини зотидин ҳайдур ўшал шаҳ, Ва лекин жисм ила жондин муназзаҳ. Керакмасдур Худоға ҳеч қаю шай, Ғанидур барча оламдин ўшал Ҳай. Эмас муҳтож ҳеч ишга Ҳақ Таоло, Юбормағил кўнгилни шайбу боло. Агар мунда юборурсан кўнгилни, Солур шайтон кўнгилга ўзга йўлни. Сифотининг биридур илм, ёро, Эрур донойи ғайбу ошкоро. Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 10 Халойиқдин кичикдур ё улуғдур, Бўлибдур ҳар на иш ё бўлғулуғдур. Турушдур ё юрушдур хайру шардин, На ким, тегса анга нафъу зарардин. Кўнгилга кечса қайси ҳоли пеша, Эмас пўшида илмидин ҳамиша. Билур ҳар кимда бўлса маърифатдин, Бири қудрат эрур саккиз сифатдин. Нафслик ё нафссиз, буду нобуд, Не ким икки жаҳонда бўлса мавжуд. Зарардур, нафъдур ё хайр, шардур, Яқин билгил, қазо бирла қадардур. Халойиқнинг жамиъи феълу қавли Эмас бир зарра бетақдири Мавли. Ирода айлагач, Халлоқи олам Ҳар ишни «бўл!» деди, бўлди ўшал дам. На этса эрки бору, қудрати бор, « Қўли бирла яратди» дема зинҳор. Тилингни сақла мундоғ қавли баддин, Худовандим муназзаҳдур жасаддин. Каломи ҳақдаким «яд» айлади ёд Анинг бир васфидур, эй одамизод. Аимма билди Қуръон маънисин туз, Кўнгилни қўймағил, сан ҳар қаю юз! Басар ҳам самъ анинг васфи било шак, Басар маъниси — кўрмак, самъ — эшитмак. Не ким мавжуд эрур дунёву дунда, Фалакдин юқори, зери заминда. Эшитмак, кўрмаги бешубҳаву райб, Эрур бирдек ҳамиша зоҳиру ғайб. Эшитмак, кўрмагидур қудратидан, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling