Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


* * *  Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий  www.ziyouz.com


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

* * * 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
118
Фижор урушининг қаҳрамонларидан бири сифатида бизга олдинги боблардан таниш 
бўлган Умаййа ўғли Ҳарб бир сафар чоғида вафот этиб, йўлдошлари уни ўлим жойида дафн 
килган эдилар. Маккага келишгач, унинг ўлганлиги ҳақида хабар бердилар. У машъум хабарни 
эшитганлар Ҳарбнинг қаб ри қаердалигини сўрадилар. Ораларидан шоиртабиат биттаси шундай 
жавоб берди: 
 
Ва қабру Ҳарбин би макоин кафр,
Ва лайса қурба қабри Хдрбин қабр. 
Яъни: «Ҳарбнинг қабри сувсиз бир чўлдадир. Унинг қабри ёнида бошқа қабр йўкдир». 
Шундай деб таърифлашга мажбур бўлган эдилар. Чунки қайтиб борсалар, каерга 
кўмганларини кўмганларнинг ўзлари ҳам топа олмасдилар. 
Энди амавийларнинг етакчиси Ҳарбнинг ўгли Абу Сусрён бўлиб қолди. Маккада энг олди 
аслзода ўн киши бўлса, ўшаларнинг бири Абу Суфён эди, десак сира янглишмаймиз. 
Каъба кайта қурилаётган кунларда Сакиф қабиласининг машхур шоири Умаййа ибн Абу 
Солт Абу Суфён билан биргаликда Шом йўлида эди. Бир христианлар қишлоғида дам олиш 
учун тўхтадилар. Қишлокдаги бир неча киши шоир Умаййа ибн Абу Солтга ҳурмат 
кўрсатишиб, уни совғалар билан сийладилар. Ўзини меҳмонга чақирдилар. Умаййа улар билан 
бирга кетди ва анчагача у ерда қолди. Қайтиб келгандан сўнг эгнидаги кийимларини ечди
қоиқора бошқа бир либосга буркандида, Абу Суфёндан: 
— Христиан олимларидан бири билан учрашишни истайсанми? — деб сўради. 
Абу Суфён ҳеч иккиланмай жавоб берди: 
— Йўқ. 
— Нега? 
— Чунки менга хуш ёқадиган гапни айтса, унга ишонмайман. Ёқмайдиган гап гапирса
жаҳлим чиқади. Умаййа яна ёлғиз ўзи кетди. Қайтиб келганида, тун ярмидан оққан эди. 
Хурсанд эди, чўзилиб ётди. Тонг отди ҳамки, аммо Умаййанинг кўзларига сира уйқу келмади. 
Чеҳрасидан ҳорғинлиги шундайгина билиниб турарди. У индамас, Абу Суфён ҳам гапирмас 
эди. Ниҳоят, Умаййа сукунатни бузди: 
—Йўлга чиқмаймизми? 
—Хоҳласанг, чиқаверамиз. 
Сафар яна давом этди. Икки кун юрдилар. Умаййа ҳамон гапирмас, хаёли нималар 
биландир банд эди. Учинчи куни: 
Бирон нима десангчи, эй Абу Суфён! — деди. 
— Хўш, ўзинг нега индамайсан, Умаййа? Худо ҳаққи, ҳув анави оғайниларингни 
қишлоғига борганингдан кейин оғзингга талқон солиб, қулф уриб қўйганмисан, деб ўйлаган 
эдим. Ҳеч сени шу аҳволда кўрган эмасман. Нималар бўлганини тушунтирсангчи? 
— Менгаку, ҳеч нарса бўлгани йўқ. Мен фақат ўша қайта тирилтирилишни ўйласам, 
қўрқувга тушиб кетяпман. 
— Қанақа қайта тирилишдан? 
— Ўлгандан кейинги тирилиш ҳақида гапиряпман. 
— Ўлгандан кейин қайта тирилиш тўғрисидаги фикринг чинми? 
— Албатта, ўлишимиз муқаррар, сўнгра тирилишимиз ҳам. 
— Менинг фикримга қўшилсанг, яхшироқ бўларди. 
— Қанақа фикр экан? 
—Ўлгандан сўнг қайта тирилмайсан. Ажр учун ҳам чақирилмайсан. Буни мени айтди 
деявер. Умаййа аччиқаччиқ кулди: 
Менинг устимдан кулма, Абу Суфён. Қасам ичиб айтаманки, ҳар кимга ўлганидан 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling