Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
129 ⎯ Менинг имоним комилки, Сиз Оллоҳнинг пайғамбарисиз, даъват этаётган динингиз эса, ҳақ диндир! — деди. — Абу Толиб билан маслаҳатлашдингми, эй Али? — Йўқ. Оллоҳ мени яратар экан, Абу Толиб билан маслаҳатлашмади. Мен ҳам Оллоҳни таниш учун у билан маслаҳатлашишга эҳтиёж сезмадим. Шу тариқа Али (р. а.). шаҳодат калималарини айтиб, Ислом динига кирган иккинчи мўмин бўлди. * * * Кўп йиллар давомида бу уйнинг фарзанди ўлароқ тарбия топиб, ўспирин ёшига етган Зайд ҳам Оллоҳнинг Расули (с. а. в.) Йсломни даъват этганларида, ҳеч иккиланмади: — Мен шоҳидманки, Сиз Оллоҳнинг бандаси ва пайғамбарисиз, — деди. Шундай қилиб, бир неча йиллар муқаддам дунёнинг саодат уйига фарзанд сифатида кириб келган Зайд онаси Хадича ва Али ибн Абу Толибдан сўнг учинчи мусулмон бўлиш шарафига етишди. * * * Абу Куҳофанинг ўғли Абу Бакр кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлган соғлом фикрли, дуруст бир савдогар эди. Шу кунга қадар бутларга бирон марта ҳам бўйин эгиб сиғинмаган, фойдаси тегмайдиган, ҳатто ўзини ҳимоя эта олмайдиган бир тошдан одамга қандай наф бўлиши мумкин, деган фикрда юрарди. Маъбудлик билан тош ва дарахт ўртасида бирон муносабат бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлар эди. Ҳолубки, ўша дамларда ақли расо, халқ орасида ҳурматэътиборга эга, жамоат орасида шарафли ҳисобланган кўпгина кишилар бу тош санамлар қаршисида бош эгардилар. Буни улар шунчаки кўнгилхушлик учун эмас, балки ибодат учун қилардилар. Тошларга астойдил сиғинар эдилар. Ичкилик истеъмол қилувчиларнинг нақадар хароб ҳолга тушаётганини кўрган Абу Бакр оғзига томчи шароб олмаган, айни чокда, инсонлик шарафига номуносиб бўлган зино ҳам қилмаган эди. Ваҳоланки, ўша пайтларда зино оддий бир ҳол эди, унинг ҳар хил турлари кенг тарқалган эди. Ҳатто баъзилар аслзода ҳисобланувчи кишилардан фарзанд орттиришни орзу қилиб, шу мақсадда ўз жуфти ҳалолини ўшандай кишиларнинг ихтиёрига топширар, сўнгра хотини ҳомиладор бўлганбўлмагани ойдинлашгунга қадар унга яқинлашмас эди 1 . Кейинроқ эса, ўзларига бундай иноят қилган кишиларга совғасаломлар ҳам жўнатар эдилар. Бунинг натижасида жамиятда наслнасаби номаълум болалар кўпайган эди. Ҳомиладор эмаслиги аниқ бир аёл бир вақтнинг ўзида саккизўн киши билан зинода бўла олар, бу чиркин иш аёл то ҳомила орттиргунга қадар давом этар эди. Бола туғилгач, ҳалиги кишиларнинг ҳаммаси аёлнинг ҳузурига тўпланар, аёл уларнинг ичидан кимни танласа, ўша одам болага оталик қилар ва бунга ҳеч ким эътироз билдирмас эди. Судхўрлик ҳам жамиятда чуқур илдиз отган эди. Пулдорлар томонидан қурилган бу «тегирмон» фақирларни, ожизларни чиғирикдан ўтказар, улар пеигона тери билан қўлга киритган даромад тўппатўғри сармоя бериб турганларнинг чўнтакларига бориб тушар эди. Замона зўрники эди. Ожизлар доимо азобуқубатга гирифтор, хеч ким ўзини хавфсиз сезмас, ўзаро ишонч туйғуси қолмаган эди. Бир қабиладан иккинчи қабилага мол олиб бориб сотиш ва бунда саломат қолиб даромад орттириш мушкул масалага айланган эди. Қон тўкиш оғир гунох бўлмай қолган эди. Ғазаб отига минган, қасос алангасида ёнаётган бирон киши душманининг бош чаноғида шароб ичишга қасамёд этишдан ҳам тап тортмас ва бу онтини сўзсиз бажарар эди. Халқ орасида обрўэътибор қозонган шоирлар шеърларида ўзларининг одобсизликларини ҳам ифода этаверардилар. Чунончи, муаллақа шоирларидан Амр ибн Кулсум бундай деган эди: «Зинҳор бирон кимса бизга қарши жоҳиллик қилишга отланмасин. Акс ҳолда, биз ҳам |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling