Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
137
сочилиб, Умарнинг юз-кўзи чангга беланди. Ерга ўтириб қолди ва кўзларини ишқалай бошлади. 
Отасини бу ҳолатда кўрган қизча сакраб ўрнидан турди: 
Отажон, мени ўлдирсангиз, соқолингизни ким тарайди? Юзларингизни ким тозалайди?!
— дея бармоқлари билан Умарнинг соқолларини тарай бошлади. 
Умар уни илкис итариб юборди. Сапчиб ўрнидан туриб, яна қазий бошлади. 
Бир оз ўтгач, Умар тўхтаб қолди. Бошини эгди, бир муддат ўйга толди. Йиғлаётган 
қизчасига кўзи тушди. Олти йилга яқин силабсийпалаб, эркалаб келган жигари эди у. Бундай 
яқин кишисининг жонига қасд қилиш осон эмасди... 
Орада кўнглига бу ишдан воз кечиш фикри ҳам келди. Қизчасининг қўлидан тутиб, 
Маккага қайтишни ҳам ўйлади. Шундай қилганида, қанчалар севинарди бу маъсума гўдак... яна 
ҳаётга қайтгандек бўларди. Ким билади, ҳозир уйда қандай аламли дамлар кечаётган экан, 
қанчалар оҳлар чекилаётган, кўзёшлар тўкилаётган экан?! 
Аммо бу ишнинг бошқа жиҳати ҳам бор эди. Умар қизини олиб кетди, қўллари титраб 
орқага қайтариб олиб келди, деб устидан биродарлари кулишмайдими? Умр бўйи қизи олдидаги 
виждон азобига қандай чидай олади? 
Бир неча сония вақт шундай фикрлар оғушида ўтди. Соатлар, ҳатто кунларга татирли 
бирбирига зид фикрлар яшин тезлигида миясидан ўтди. Шундан сўнг яна белкуракка ёпишиб, 
чуқур қазий бошлади. 
Етарли даражада қазиганига ишонч ҳосил қилганида, ерда фарёд уриб ётган қизча ҳам 
даҳшатли фожиа соати етиб келганини сезди, ялинчок нигоҳларини отасига қадади. 
Аммо отанинг кўзларидан олов сачрарди. Қиз яна тез ўрнидан сакраб турди ва такрор қоча 
бошлади. 
Умар яна қизининг ортидан югурди, етиб олиб қаттиқ ушлади. Энди қутулиш чораси 
қолмаган эди. Қизча ҳадеб «Отажон, отажон!» дея чинқирар, силтанар эди. 
Бир латта каби улоқтирилгаи маъсум вужуд чуқурнинг четларига тегиб пастга юмалаб 
кетди. Умарнинг бақувват қўллари тупроқ уюмини чуқурга ташлар экан, оёқлари сўнгги кучини 
йиғиб чуқурдан чиқиб кетишга уринаётган гўдакни босиб турарди. Бошига шувиллаб тупроқ 
тўкилиб, кўзлари ҳам тупроққа тўлган қизча бирикки чиранишдан сўнг ҳаракатлари бўшашди, 
кетмакет устига тушаётган тупроқ уни тобора босиб, нафасини сиқа ошлади. 
Оёқлари остидаги вужуднинг ниҳоят чиранишдан тўхтаганини англаган Умар енгил нафас 
олди. Пешонасидаги терларни артиб ташлади ва қолганқутган туироқни ҳам чуқур устига 
ташлаб, ишини тугатди. 
Ўша кеча уйда ҳеч кимнинг овози чиқмади. Умар ҳар доимгидан ҳам асабий эди. Унинг бу 
қўрқинчли ҳолати уйда бирон кимсанинг чурқ этиб оғиз очишига йўл қўймади. Фақат, қўллар 
орасира кўзлардан юмалаган ёшларни артарди. 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling