Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


ОЧИҚ ДАЪВАТ САРИ ИЛК ОДИМ


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

ОЧИҚ ДАЪВАТ САРИ ИЛК ОДИМ 
Яқин қариндошлар 
Ҳиро тоғидаги ғорда илк бор фариштанинг келгани ва «Ўқи!» деган амр берилганидан 
буён уч йилга яқин вақт ўтди. Атрофдан тоза руҳли инсонлар пухта бир танлов асосида ушбу 
динга даъват этилди, анча-мунча муваффақият ҳам қозонилди. Даъват қилинганлар орасида 
куллар ва озод кишилар, аёллар ва эркаклар, бойлар ва камбағаллар бор эди. 
Оллоҳ таоло «Собиқуни аввалин» деб атаган бу шарафли инсонлар бутларнинг қошида 
бош эгиш ҳақоратидан қутулиб, Оллоҳнинг ҳузурида сажда қилиш саодатига эришган эдилар. 
Бир куни Расулуллоҳга (с. а. в.) ушбу мухим амр келди: 
«Энг яқин қариндош^уруғларингизни (Оллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг! Ўзингизга 
эргашган мўмин кишилар учун қанотингизни паст тутинг (яъни, уларга хушхулқ билан 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
138
камтарона муомалада бўлинг)! Бас, агар улар итоатсизлик қилсалар, у ҳолда: «Албатта, мен 
сизнинг амалингиздан поқдирман», деб айтинг. Ғолиб ва меҳрибон (Оллоҳ)га таваккул қилинг! 
У сизни ўзингиз (намоз учун) тураётган вақтингизда ҳам, сажда қилгувчилар орасида ҳам, 
(имом бўлган ҳолингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаётган (вақтингизда 
ҳам) кўриб турур. Шакшубҳасиз, у эшитгувчи, билгучи зотдир».(Шуаро сураси, 214-220.) 
Келгуси машаққатли кунларга қараб илк одим шу йўсинда қўйилди. Энди дин 
мусулмонликни қабул қилмаган тақдирда хам уни сир саклайдиган ишончли кишилар 
доирасидан ташқарига чиқаётган, илк одим яқин қариндошлардан бошланаётган эди. 
Жаноби пайғамбаримиз мехмон бўлиб келган аммаларига аҳволини баён этдилар. Зиёфат 
бериб, қариндошларини динга даъват қилиш фикрида эканликларини гапирдилар. 
— Истасанг, шундай бир зиёфат уюштир. Аммо зинҳор Абдул Уззони (Абу Лаҳабни) 
таклиф этма. Чунки у сенинг даъватингни бирибир қабул этмайди, — дейишди аммалар. 
Улар укалари Абу Лаҳабнинг феълини яхши билишарди. Сувни орқага оқизишга ҳам 
қурби етиши, ўта ўжарлиги яхшигина маълум эди. Аммо «яқин қариндошлар» ичида Абу Лаҳаб 
ҳам бор эди, амакилари эди. Буюк девондан келган амрни ўзгартириш ёки кечиктириш мумкин 
эмасди. Бир кишигина тўядиган миқдорда гўшт пиширилди. 
Яна, бир кишига лойиқ сут тайёрланди. Амакилар, аммалар ва улардан ташқари бошқа 
яқин қариндошлар таклиф этилди. Дастурхонга тортилган гўштдан аввал Ҳазрати 
пайғамбаримиз олдилар. Сўнгра меҳмонларга: «Марҳамат!» дейилди. Ҳамма тўйгунича еди. 
Аммо гўшт ҳамон ҳеч тегилмагандай ҳолда қолган эди. 
Навбат сутга келди. Набийи Акмал жанобимиз бошлаб озгина ичдилар. Кейин меҳмонлар 
ича бошладилар. Ҳамма ичгандан кейин ҳам сут сира камаймади. 
Энди Пайғамбари Замон жаноблари мақсадни сўзламоқчи эдилар. Аммо шу пайт Абу 
Лаҳаб дик этиб ўрнидан турди. Афтиангори ўзгариб: 
— Худо ҳаққи, бу одам бизни сеҳрлади! — деб бақирди. 
Азбаройи.асабийлашганидан, портлагудай аҳволда эди, бақирибчақирарди. Машваратнинг 
бу тарзда давом этишидан яхшилик кутиб бўлмасди. Меҳмонлар биринкетин тарқалдилар. 
Эртаси куни яна зиёфат чақирилди. Абу Лаҳаб яна бир қилик чиқармасин деб энди у 
таклиф этилмади. Аммо Бани Ҳошимнинг такрор йиғилганларини эшитиб, таклифсиз келди. 
«Сен таклиф этилмаган эдингку, нсга келдинг?» дейилмади. 
Меҳмондорчилик сўнггида бир кун олдинги разиллигини такрорлади. Оғзига келган 
гапларни қайтармади. Сўзларини: 
— Қариндошларига сен каби ёмонлик қилган кимса ҳали ҳаётда бўлган эмас, — деб 
тугатди. 
Кайфият яна бузилди. Асл мақсад ойдинлашмасдан, меҳмонлар яна тарқалиб кетдилар. 
Хўш, Абу Лаҳабнинг нияти нима эди? Нега жанжал чиқариш пайида бўлди? Қирқ йилдан 
бери ҳамманинг такдиру таҳсинига сазовор бўлиб келган жиянини ноқулай аҳволга солишдан 
нима учун бунчалик хушланарди? 
Бунинг ягона сабаби қуйидаги воқеа эди: 
Бир куни Абу Лаҳаб укаси Абу Толиб билан жанжаллашиб қолиб, уни ётқизиб олдида, 
бўға бошлади. Воқеа устига мазкур жияни етиб келди ва Абу Толибнинг тарафини олди. Абу 
Лаҳабни унинг устидан итариб, йиқитиб юборди. Шундан кейин калтаклаш навбати Абу 
Толибга ўтди. 
Абу Лаҳаб мана шу воқеадан кейин жиянига душман бўлиб қолган. «Буни ҳеч қачон 
унутмайман!» деган эди. 
Абу Лахаб кек сақловчи одам эди. Ҳасадгўйлик ил236 
лати бор эди унда. Ичидан ёндираётган бу кек ва ҳасад унинг ҳаққа борадиган йўлини 
тақатақ беркитган, сўз эшитадиган, сўз тушунадиган ҳолатда эмас эди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling