Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
135 * * * Пайғамбар (с. а. в.) тушган оятларни унут бўлмаслиги ва сақлаш қулай бўлишлиги учун ёздириб қўярдилар. Ёзилган оятлар қўлмакўл ўтиб тарқалар, истаганлар уларни ёдлар эдилар. Ваҳий келган пайтларда Жаноби пайғамбаримиз (с.а. в.) хотирадан чиқариб қўйишдан хавотирланиб, Жаброили Амин билан биргаликда қайтақайта ўқишга ва ёд олишга ҳаракат қилардилар. Юксак девондан келган амр у зотга фақат тинглашни буюрди: «(Эй Мухаммад, Қуръонни) тезроқ (ёдлаб) олиш учун тилингизни у билан қимирлатмай (кичирламай) қўяқолинг! Зеро, уни (сизнинг дилингизда) жамлаш ҳам, (тилингизда) қироат қилдириш ҳам Бизнинг зиммамиздади]). Бас, қачон биз (яъии, Жаброил фаришта) уни (яъни, ҳар бир ваҳийни) ўқиб битганимиздан сўнггина сиз ҳам уни ўқишга эргашинг. Сўнгра уни (Қуръонни) баён қилиб бериш ҳам, албатта, бизнинг зиммамиздадир» (Қибмат сураси, 16—19; Имом Бухорий, 6жилд, 79бет.) . Набийи Акмал бундан кейин юз берган ҳолатларини шундай ифода этган эдилар: «Ваҳий ҳолати тугагач, ўзўзидан қалбимга жо бўлиб қоларди» . (Имом Бухорий, 1/3.) Яна бир сафар эса: «Худди қалбимга китоб ёзилаётганини хис этаман» (Ибн Ҳишом. Ўша асар, 1 /253.) деган эдилар. Эндиги вазифа бу оятларни инсонларга баён этиш ва уларни Исломга даъват қилиш эди. * * * Набийлик вазифаси илк бор юклангандан бери орадан икки йил ўтди. Хаттоб ўғли Умарнинг уйида бирдан севинч кичқириғи эшитилди. Эртанги куннинг буюк инсоии бўладиган, пайғамбарининг суннатларини шахсан ўз ҳаёти орқали намуна қиладиган ва саҳобаларнинг илк сафларидан ўрин олалиган бу гўдакка Абдуллоҳ исми берилди. Аммо Абдуллоҳ шу онда ўзига бу исмнинг берилганидан ҳам бехабар эди. * * * Абу Толиб бир куни Маккадан ташқарида кезиб юраркан, кутилмаган манзарага дуч келди. Олдинда жияни Муҳаммад Ал-Амин, ундан бир оз орқада ўғли Али биргаликда ибодат қилардилар. —Нима қилаётирсизлар, эй Абул Қосим?! Бу тутган йўлларингизни қандай тушунса бўлади? —Амакижон, бу Оллоҳ юборган диндир. Фаришталарининг, пайғамбарларининг ва хусусан бобомиз Иброҳимнинг (с. а. в.) динидир. Оллоҳ таоло менга ушбу динга даъват қилиш вазифасини топширди. Сиз эса, эй амакижон, мен учун энг самимий, яқин, қадрли ва ҳидоятга қовушишини орзу этадиган кишимсиз. Бу даъватни қабул этишга, қўллабқувватлашга энг лойиқ бўлган кишим ҳам сизсиз. Абу Толиб жавоб берди: — Эй жияним, мен ота-боболаримнинг динидан воз кечишга журъат қилолмайман. Аммо қасам ичиб айтаманки, токи мен ҳаёт эканман, бирон кимса сенга ёмонлик қилолмайди. Шундан сўнг ўғли Али томонга ўгирилди: — Амакингнинг ўғли сени фақат хайрли ишга даъват этибди. Ундан айрилма, — деди (Ибн Ҳишом. Ўша асар, 1/263.). Энди ваҳий узлуксиз равишда кела бошлади: «Эй (кийимларига) ўралиб олган зот, кечаси (бедор бўлиб, намозда) туринг! Фақат озгина — у (кеча)нинг ярмида (ухлаб ором олинг) ёки (уйқуни кечанинг) ярмидан ҳам бир оз камайтиринг ёхуд унга (бир оз) зиёда Қилинг ва Қуръонни тартил билан тиловат қилинг! Зеро, Биз сизга оғир Сўзни — Қуръонни туширажакмиз. Албатта, кечаси (ибодат учун бедор бўлиб) туриш жуда оғир юкдир ва (лекин у пайтда кундузги безовталиклар бўлмагани учун) энг тўғри сўздир. Албатта, сиз учун кундузи |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling