Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
133 Муҳаммад ибн Абдуллоҳ сифатида таниган кишиси бугунга келиб пайғамбарлик вазифасига тайин этилганлигини йўлда Ҳазрати Абу Бакрдан эшитди. Бу пайтда Набийи Акрам (с. а. в.) Ажйод деган бир жойда эдилар. Бизни нимага даъват қиласиз, ё Муҳаммад? ⎯Сизни Оллоҳдан бошқа хеч бир илоҳнинг йўқлигини ва Муҳаммад Оллоҳнинг пайғамбари эканлигини тасдиқлашга... шу дамгача сиғинганимиз жонсиз — фойда хам, зарар ҳам бермайдиган бутлардан воз кечишга даъват қиламан. — Мен гувоҳлик бераманки, Сиз даъват қилаётган дин ҳақ диндир. Сиз эса, Оллоҳнинг расулисиз. Шундан кейин Холид кўрган тушини гапириб берди. * * * Бир куни ўта ожиз, қашшоқ бир чўнон қўйларини ўтлатиб юраркан, икки кишига дуч келди. — Сен кимнинг қўйбоқарисан? — деб сўрашди улар. — Уқба ибн Абу Муайтнинг... — Бизни сут билан меҳмон қила оласанми? Сут боркуя, аммо мен оддий қўйбоқарман, сут билан меҳмон қилишга ҳаққим йўқ. Менга ишониб топширилган нарсага хиёнат қилолмайман. — Хўп. Унда бизга сути соғилмайдиган биронта қўйни кўрсатгинчи. Қўйбоқар сурувдан бир қўйни ажратди. — Мана шу қўй соғилмайди, деди. Юзидан нур ёғилиб турган киши қўйнинг оёқларини керди, дуо қилди. Бирдан қўйнинг эмчакларидан сут оқа бошлади. Иккинчи киши биронта идиш олиб келишни буюрди. Қўйбоқар ёнида олиб юрадиган сопол товоқни узатди. Сут соғилди, аввал сутии соғган киши ичди, сўнгра ўртоғига берди. Қолган сут қўйбоқарга тақдим этилди. Ҳаммаси ичиб бўлингач, қўйнинг эмчаклари яна эски ҳолига қайтди. Бир оз олдин сут соғилган эмчакларга сира ҳам ўхшамай қолди. —Эй олижаноб зот, бу қўйга қандай дуо ўқидинг? Уни менга ҳам ўргатасанми? — деди қўйбоқар. — Отинг нима? — Отим Абдуллоҳдир. Масъуднинг ўғлиман. —Сени яккаю ягона Оллоҳнинг борлигига ишониш га ва бутларга сиғинишдан воз кечишга даъват этаман. Расулуллоҳ (с. а. в.) шуларни сўзларканлар, Абдуллоҳ ибн Масъуднинг бошини силар: «Оллоҳ сенга марҳамати билан муомала буюрсин, қуллигингда давом этишини насиб қилсин, сен ўрганишга қодирсан», дер эдилар. Абдуллоҳ калимаи шаҳодатни айтди. Энди у имон лашкарининг жисман заиф, аммо имони кучли бир аскарига айланди. Ўшанда мўминларнинг сони ўнга якинлашиб қолган эди. Сал кейинроқ Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Абу Убайда ибн Жарроҳ, Абу Салама, Арқам ибн Абу Арқам, Усмон ибн Мазъун, Убайда ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб мусулмон бўлдилар. * * * Бир пайтлар Яман томонлардан келиб Бани Муғийра хонадонидан паноҳ топган Ёсир у ерда Муғийра ўғиллари томонидан Сумаййа исмли бир жорияга уйлантирилган, бу никоҳдан Аммор ва Абдуллоҳ исмли икки фарзанд дунёга келган эди. Орадан йиллар ўтди ва бу болалар болоғат ёшига етдилар. Бир куни Аммор Макка кўчаларида айланиб юрганида бирикки кишининг Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (с. а. в.) ҳақларида баҳслашишаётганини эшитиб қолди. Суҳбат диққатни тортадиган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling