Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
134
даражада қизғин эди. Шахсан ўзини кўришни хоҳлади. У ҳакда суриштирди. Ниҳоят, Арқам 
ибн Абу Арқамнинг уйида эканликларини билди ва дарҳол шу томонга жўнади. Суҳайб ибн 
Санъон Румий ҳам ўша ерда эди. Аммор ҳайрон бўлди: 
— Бу ерда нима қилиб юрибсан, эй Суҳайб? — деб сўради. 
— Ўзингчи, ё Аммор? 
— Мен ичкарига кирмоқчиман ва Муҳаммад Аминнинг сўзларини тингламоқчиман. 
— Менинг фикрим ҳам худди шундай. 
Биргаликда ичкарига кирдилар. Маънавият оламидан 
таралиб, Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг дудоқларидан тўкилаётган сўзларни тингладилар, 
бу калом ҳар жиҳатдан гўзал ва мукаммал эканлигига ишонч ҳосил қилдилар, иккиси ҳам 
калимаи шаҳодат келтириб, имонли бўлдилар. 
Оқшомга қадар Арқамнинг уйида қолдилар. 
Кўп ўтмай, Амморнинг отаси Ёсир, онаси Сумаййа ва укаси Абдуллоҳ ҳам мусулмон 
бўлдилар. Шу тариқа бутун оила аъзолари Ислом динига кирган, кўнгиллари Расулуллоҳ 
кўрсатган мақсадга йўналган эди. 
Қисқа вақт ўтиб, Усмон ибн Мазъун ҳам икки укасини етаклаб, Пайғамбар (с. а. в.) 
ҳузурларига келди. Кудома билан Абдуллоҳ акалари сингари имон ва Ислом шарафига ноил 
бўлдилар. 
Буюк пайғамбар Ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг тавҳид динини тиклаш мақсадида 
ҳидоят йўлига чиққан, аммо орзуига етиша олмай ҳаётдан кўз юмган Зайд бу кунларда ҳаёт 
бўлса, ким билади дейсиз, қанчалар хурсанд бўларди. Аммо такдирдан қочиб қутулиш хаққи 
ҳеч кимсага берилмаган. Аммо Зайднинг кичик ёшда етим қолдириб кетган ўғли Саид бор эди. 
Мана шу кунларда у вояга етган, камгап, ювош, тарбияли бир ўспирин бўлган эди. Уни амакиси 
Хаттоб боқиб олган, қизи Фотимага уйлантириб ҳам қўйган, Саиднинг синглиси Отикани эса, 
ўғли Умарга олиб берган эди. Шу йўсинда Саид билан Умар поччақайиноға бўлган эдилар. 
Аммо поччалардан бири ўта тажанг, сержаҳл ва довюрак, иккинчиси эса, ўта даражада ювош ва 
камгап... 
Бир куни Саид ҳақиқат оламидан келаётган бир даъватга қулоқ тутди. Унга Оллоҳдан 
бошқа ҳеч бир илоҳ йўқлигига ишониш таклиф этилди. Ҳақли бир таклиф эди бу. Отаси Зайд 
мана шундай бир таклифга рўбарў бўлиш, Оллоҳга олиб борувчи энг тўғри йўлнинг муршидига 
қовушиш учун бутун вужуди билан беҳисоб чиллаларда ўтирган эди. 
Ҳаққа ва эзгуликка чорловчи бир даъватга қулоқ тутмаслик мумкин эмасди. Қисқа вақт 
ичида рафиқаси Фотиманинг қалбида ҳам имон нури порлади. Шу тариқа ёш эрхотин 
биргаликда шаҳодат келтирдилар ва мусулмон бўлиш завқини тотдилар. 
Бу орада Ҳазрати Абу Бакр қизи Асмонинг ҳам мусулмон бўлгани ҳақида хушхабар 
келтирди. 
Яна Ҳаббоб ибн Аратт, Умайр ибн Абу Ваққос, Масъуд алКорий, Салит ибн Амр, Аййош 
ибн Абу Робиа ва хотини Асмо, Хунайс ибн Ҳузофа, Амир ибн Робиа мусулмонларнинг сафига 
қўшилдилар. 
Бир замонлар ҳақ динни топиш мақсадида узоқ сафарга отланган ва христианликни қабул 
қилиб Маккага қайтган Убайдуллоҳ ибн Жахш ҳам шаҳодат келтирди ва мусулмон бўлди. 
Абу Толибнинг ўғли ва Ҳазрати Алининг акаси Жаъфар, унинг умр йўлдоши Асмо бинти 
Умай, Хатиб ибн Ҳорис хотини Фотима бинти Музаллал, Хатибнинг укаси Хаттоб ибн Ҳорис ва 
хотини Фукайҳа бинти Йасор, 
Маъмар ибн Ҳорис, Усмон ибн Мазъуннинг ўғли Соиб, Муттолиб ибн Азҳар, хотини 
Рамла, Нуайм ибн Абдуллоҳ, Амир ибн Фуҳайра, Хотиб ибн Амр, Утба ибн Робиашшг ўғли Абу 
Ҳузайфа, Вақид ибн Абдуллоҳ... — булар яширин даъват кунларида мусулмон бўлганлар 
жумласидан эдилар. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling