Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
142
истиқомат қилувчи Арқамнинг уйига кўчдилар. 
Бутун оила кўчдими ёки фақат пайгамбаримизнинг ўзлари тонг саҳарда кетиб, оқшомда 
қайтиб келардиларми? 
Бизнингча, иккинчи тахмин ҳақиқатга яқинроқ бўлса керак. Эҳтимол пайғамбаримиз 
(с.а.в.) эрталабдан кечгача у ерда бўлгандирлар. Ҳатто баъзан кечалари ҳам ўша ерда ётиб 
қолгандирлар ва шу йўсинда хотинларию қизларини қўшниларининг безовта қилишларидан 
халос этган бўлсалар, ажаб эмас. 
Заифа аёлларга қарши уюштириладиган бундай ҳаракатларни араблар ўта чиркин иш деб 
баҳолардилар. Айниқса, буидай ҳаракатларни Ҳазрати Хадича шахсига йўналтиришни 
қўшнилари ният қилмаганлар. Мана шу сабабларга кўра, уйдан вақтинча чиқиш билан 
пайғамбаримиз жаноблари оила аъзоларини тинчликхотиржамликка эриштирдилар. Шу 
воқелик иккинчи тахминнинг ҳақиқатга яқинроқ эканлигини тасдиқлайди. 
* * * 
Абу Лаҳаб ва унинг хотини Умму Жамил ўзларини дўзахи деб эълон қилган 
Расулуллоҳдан (с.а.в) ўч олиш учун яна бир ишга қўл урдилар. Ўғиллари Утба билан 
Муаттибга: 
— Муҳаммаднинг қизларини рад этасизлар. Ё бизни, ё уларни танланглар, — дедилар. 
Натижа шу бўлдики, бир хабар жўнатилиб, унаштириш ришталари узилгани билдирилди. 
Баъзи ривоятларга кўра, бу унаштириш эмас, никох ришталари эди. 
Ўларнинг фикрича, бу ҳаракат Расули Аминдан (с.а.в) олинган ажойиб бир интиқом эди. 
Ичичларидан хурсанд бўлишди. Ифлос отапг билан ёнган ва ёнажак юраклари бир оз тинчиди 
гўё. 
Ҳикмати чексиз Мавло шу васила билан Ҳабиби Адибини оғир бир юкдан халос этганини 
унинг хали ўн гулидан бири очилмаган қизларини бундай шарафсиз бир оиланинг келинлари 
бўлиш ҳақоратидан узоқ тутганини улар тушуна оладиган даражада фаросатли эмас эдилар. 
 
НИЗО ВА ҚИЙНОҚЛАР 
Бир куни оқшомга яқин Абу Дубб водийидан ўтаётганлар бир қанча ёшларнинг ғаройиб 
хаттиҳаракатлар билан машғул эканликларини кўриб қолдилар. Тўхтаб, кузата бошладилар. Бу 
орада ёшлар намоз ўқиб бўлдилар. Ахнас ибн Шарик исмли йўловчи уларга мурожаат этди: 
— Нималар билан шуғулланганингизни сўрасам бўладими? 
— Кўриб турганингдай, ибодат қилаётирмиз. 
— Ғаройиб ҳодиса.. санамингиз қани? 
— Қанақа санам? 
— Биродар, «қанақа санам»инг нимаси? Одатдаги санамда. 
—Биз оддий санамларга сиғинмаймиз. 
Абу Суфён суҳбатта аралашди: 
— Яъни, буюк Хубал каби, Лот ва Уззо каби санам демоқчи. 
— Улар ҳам боягибояги тош эмасми? Бошқа тошлардан нима фарқи бор уларнинг? 
Баҳс шу йўсинда қизиб кетди. Келганлар ҳалиги мусулмон ёшларнинг устидан кула 
бошладилар. Вазият тобора кескинлашар эди. Саъд тезда асабийлашди. 
— Ҳозироқ даф бўлинглар бу ердан! — дея шиддатланди. 
— Войвой, кўрқиб кетдик. Нима, бизни қувиб юбормоқчимисан? — дея мазах қилишди 
улар. 
— Албатта! Тез йўқолинглар бу ердан! 
— Маълум бўлдики, сен калтак егинг келяпти экан, эй Саъд. Сени бир оз тарбиялаб 
қўймасак бўлмайдиганга ўхшайди, токи тилингни ҳадеб узайтиравермагин. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling