Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
146 Шундай деркан, олиб кирган бутини Зубайрнниг олдига қўйди. — Қани, бунга сажда қилгинда, у ҳам ўз навбатида сени афв этсин. Зубайр аччиқаччик кулди: Бир тошнинг қошида қандай қилиб эгилиб сажда қиламан, ахир? Амакисининг кўзи қонга тўлди: — Ақлдан оздингми, Зубайр? Нималар деётганингни биласанми? Неча йиллардан бери мен унга сиғиниб келаман. Сенинг отанг, онанг, боболаринг ҳам ҳаммаси унинг қошида сажда килганлар! — Шундан кейин бутга ўгирилди ва йиғламокдан бери бўлиб: — Афв эт уни, нима қилаётганини билмайдиган бир бечора, алданибди, ҳали жуда ёш у... — дея ёлворди. Сўнг яна Зубайрга ўгирилди: — Тушундим, энди сени яхшилик билан йўлга сололмас эканман, — дея ҳурмат билан бутни олиб, ташқарига чиқиб кетди. Бир оздан сўнг эшикнинг тагига ўтин каланди. Олов ёқилди. Хона тутунга тўла бошлади. Зубайр димоқни бўғувчи бир туман оғушида колган эди. Тинмай аксирар, нафас олиши оғирлашар, кўзлари, томоғи ўт каби ёнар эди. Шу онда Набийи Акрамнинг (с.а.в.) ушбу муборак сўзлари қулоқлари остида жаранглай бошлади: «Уч нарса бордир, кимки мана шу уч нарсага эга бўлса, комил бир имон соҳиби демакдир: 1) Оллоҳ таоло ва Расулини бошқа ҳар қандай борлиқдан кўра ортиқ севиш; 2) бир инсонни фақат Оллоҳнинг розилиги учун яхши кўриш; 3) такрор куфрона хаётга қайтишдан оловга ташлангандай қўрқиш ва нафратланиш». (Имом Бухорий. 1/9. 250) Зубайр зўрғазўрға нафас олар, кўзлари ва бурнидан тинимсиз ёшу сув оқар, чаккалари лўқиллаб оғрир эди. Хонага тўлган тутун орасида «Оллоҳим, сабр бер...» тарзида илтижо қилар, унинг сўзлари бешак олий девонгача юксалаётган эди. Ниҳоят, оғироғир нафас олишу бетўхтов аксиришлар сўнгги бор «Оллоҳим!» деган сўз билан тўхтади. Зубайрнинг ерга йиқилгани маълум бўлди. Олов ўчирилди, эшик очилди. Хонадаги тутун ташқарига чиқиб, ўрнига тоза ҳаво кирди. Зубайрни ташқарига олиб чиқдилар. Юзига совуқ сув сепиб ҳушига келтирдилар. Кўзларини очганда, тепасида амакиси турарди. Аммо ҳамон бошини кўтаришга мажоли йўқ эди. Қайтақайта сув сепилди. Амакиси ёнидаги бутга ишора қилди. Зубайр нигоҳлари билан жавоб беришга уринди: «Ўлсам ўламан, аммо унга қул бўлмайман», дейишни истарди. — Демак, фикрингда собитсан, шундайми, Зубайр?! Зубайр пичирлаб жавоб берди: — Ўлиш бу жонсиз тошга сажда қилишдан яхшироқдир. — Сўнгги сўзингми шу? — Йўқ, бугина эмас. — У ҳолда сендан сўнгги сўзингни сўзлашингни кутяпман. — Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ. Мана, менинг сўнгги сўзим. Доимо шу бўлажак. Зубайрнинг юзига шиддатли бир мушт келиб тушди. Кейин яна ўт ёқилди, хона яна бўғувчи тутунга тўла бошлади. Такрор узуқюлуқ, давомли аксиришлар бошланди. Кўп ўтмай Зубайр ҳушидан кетди. Бу зулм бир неча бор такрорланди. Натижа ўзгармади. Ҳаммасида қайтиш таклиф этилди, ҳаммасида бу таклиф рад этилди. Ахийри, амакиси «Одам бўлмайди» деб ҳукм чиқарди ва қўйиб юборди. Зубайр ибн Аввомнинг онаси Сафиййа Жаиоби пайғамбаримизнинг аммалари эди. Ўғлига берилган бу қийноқларга унинг муносабати қандай бўлди? Рози бўлдими ёки рози бўлмаса ҳам, қаршилик кўрсатишга журъат эта олмадими? Ёхуд унинг норозилиги ҳеч кимга билдирилмадими? Бу саволларнинг жавоби тарих зулматларига кўмилгандир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling