Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
15 * * * Эроннинг бош қозиси Мубадон эрталаб уйқудан дили хуфтон бўлиб турди. «Нима бўлди?» деб сўраганларга: «Ҳеч нарса», дея жавоб берди. Нонуштадан сўнг бир маъмур келиб, Хусрав уни туш пайтида ўтказилажак мажлисга чақираётганини айтди. Мубадон тушга яқин оғироғир қадамлар ила саройга томон йўл олди. Ҳусрав шоҳ раислигида ўтказилган йиғилишда саройнинг ўн тўрт минораси йиқилгани маълум бўлди. Ҳусрав: — Сарой худди тамалидан бузилгандек бўлди, бу даҳшатли ҳодисадир, — деди. Бош қози Мубадон сўз олди: — Бу тунда тушимда бемаза воқеалар рўй берди. Дажла дарёсининг қирғоғида эдим. Бирдан бир неча саркаш туя кўрдим. Оғизларидан кўпиклар сачрар эди туяларнинг. Олдиларидаги араб отларини Дажлага ҳайдаб келардилар. Шу аснода аввал отлар, сўнгра туялар Дажладан сузиб ўтиб, Эрон ерларига ёйила бошладилар. Қаерга қарасам, бу туялардан бошқа бирор нарса кўрмадим. Қўрқув ичра уйғондим. Бу тушимнинг саройда рўй берган ҳодисага алоқаси бормикан, деган ўйда айтяпман. Бу орада йиғилишга юксак мартабадаги бир маъмур кириб келди. Хусрав: — Нима гап? — деб сўради. Маъмур: — Султоним, фалокат, — деди. — Нима бўлди? Маъмур: — Оташ ўчибди, султоним, — деди. Хусрав: — Тушунмадим, оташ ўчибди, дейсанми? — Ҳа, султоним, оташ ўчибди. Бирдан Хусравнинг юзи сарғайди. Йиғилишдагиларнинг ҳам ранглари ўзгарди. — Чақир менга, ўша лаънатини! — деди. Ичкарига иркит бир одам кирди. Инсон қанчалик уринсада, бу одамдан ҳам исқиртроқ бўла олмасди. — Қани, айтчи, ростдан ўчдими оташ? — Ҳа, ўчди, султоним. — Нега қарамадинг? Сенинг вазифанг нима ўзи? — Қарадим, султоним. Бутун ғайратим билан ўтин қаласам ҳам, барибир ўчди. — Оташчи олдинга бирикки қадам ташлаб, бошини бир оз кўтаргач, соқолини кўрсатди. — Пуфлаётганимда ёнди, султоним, — деди. Хусрав маъмурга: — Тезда олов такрор ёқилсин. Эртага бу одамни ўша оташда ёқиб жазолайман, — деди. Ташқарига олиб чиқаётганларида ўчоқчи: — Майли, жазоланг, бироқ менинг айбим йўқку, — дея эътироз билдирди. Қўрққанидан оёқлари юролмайдиган ҳолга келган эди. Ўчоқчи чиқиб кетгач, Хусрав: — Ғалати нарсалар рўй бермоқда, ҳеч тушунолмай қолдим, — деди. Шу пайт яна бир хабарчи келганини айтдилар. — Дарров кирсин, — деди Хусрав, йиғилишдагиларга қараб: — Яна бир фалокат хабари бўлса керак. Устибоши тупроққа беланган бир одам кириб келди. Хусрав: — Тезроқ гапир, нима бўлди? — деди. — Султоним, Сава кўли шу кечада қуриб битибди. Уша срдаги доно кексалар ҳам: «Ҳеч қачон катта бир кўл бир кечада қуримайди. Бунда қандайдир ғайритабиийлик бор. Тезда султонимизга хабар беринглар», дейишди. Дарров отга миниб келдим, ― деди. — Яхши қилибсан. Аслида, «Яхши қилибсан»га арзийдиган хсч нарса йўк эди. Бу яхши хабар эмасди. Катта бир кўл ўзиданўзи бир кечада қандай қилиб ва нима учун қурийди? Шоҳ ақлга сиғмайдиган бу ходисалардан гангираб қолди. Оташ... Шунча йилдан бери ёниб келган, осон ёнсин деб махсус Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 16 қуритилган ўтинлар билан ёқиладиган олов қандай қилиб ўчади?! Ўриидан турди. Мажлис аъзолари ҳам йиғилиш тугади деб ўйлаб, ўринларидан турдилар. — Ҳаммамиз биргаликда оташгоҳга борамиз, — деди Хусрав. Оташгоҳга бориб, у ердагиларнинг чорасизликларини кўргач, шоҳ танг қотди. Ҳақиқатан ҳам олов ёнмаётган эди. Ўзи бирмабир ўтинларни текшириб кўрди: ўтинлар қупкуруқ. Аммо ёнмасди. Бир неча соат ёқишга уриндилар. Натижа бўлмагач, шоҳ оташгоҳни тарк эди. Подшоҳ оташгоҳдан чиқар экан: Ўчоқчининг айби йўқ экан, уни кечирдим, — деди. Download 2.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling