Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
23
тўйғазмоғи лозим. Томоқдан бирон нарса ўтмаса, кўкракдан нима ҳам чиқарди. Етим учун 
берилган пул уни таъминлай олмасди. 
Айланди. Махаллаларни кезди. Боласи бор дейилган уйларнинг эшикларини бирмабир 
тақиллатди. Биринчи эшик очилди. Заифа, қорача аёл чиқди. 
— Эмиздириладиган бола қидиряпман. Болангиз бор экан, деб эшитдим. 
Уй эгаси: 
— Бошқага бермоқчимиз, — деб ичкарига қайтиб кириб кетди. 
Бошқа бири эса: 
— Ярим соат аввал олиб кетишди, — деди. Ҳалима шу аснода бир неча уйни суриштириб 
чиқди. Бой оилалар болаларини унга бергилари келмади. Баъзилари бериб бўлишибди. 
Фақирларникини эса, Ҳалима олмади. Энг охирги эшикни ҳам такиллатди, эшикни очган аёл: 
— Ўзингнинг боланг борми? деб сўраб қолди. 
— Бор. 
— Сутинг уни тўйдира оляптими? Ҳалима жавоб бермади. «Ҳа, тўйдирянти» деб ёлғон 
гапиришга уялди. Бошини эгди, уйдан узоқлашди. 
Ҳалима мағлуб бўлган эди. Илк учраган болани етим экан деб олмади, баъзилар 
болаларини бермади, баъзи лари бошқаларига бериб бўлган эди. Хуллас, барча эшиклар унга 
ёпиқ эди, гўё илк болани етим дегани учун интиқом олишаётгандек. 
Бориб эшагини яхшилаб ургиси келди. Ал-Амини эшакдан олмоқчи бўлди. Тезтез юриб
эри билан боласи кутиб турган жойга борди. 
Қуёш ботиш арафасида эди. 
— Нима бўлди? — деди эри Ҳарис. 
— Бир етимдан бошқа бола йўқ. Қолганларни ўртоқларим олиб бўлишибди. 
— Демак, бу йил насибамиз кесилибдида. 
— Шундайга ўхшайди. Фақирларнинг пул берадиган аҳволи йўқ. Бойларда бола қолмабди. 
Боласи бор бошқалари эса менга беришни истамадилар. 
Ҳалима бу гапларни айтар экан, кўзлари ёшланди, «Устимдан кулдилар», деган сўзни айта 
олмаса хам, кўзларидаги ёшдан шу маънони уқса бўларди. 
— Ё олти ой ўтишини кутамиз, ёки ўша етимчани оламиз. Сен нима дейсан, Ҳалима? 
— Дугоналарим биттадан бола билан қайтаётганда, мен боласиз кетишни истамайман. 
Аммо бир етим учун берилажак озгина пул бизга етармиди. Бир қарорга кела олмаяпман. Лекин 
бошқа бир қарорим бор. 
— Қандай қарор экан? 
— Шу кўр бўлгур эшакни ўлгунча уриш. Ҳарис: 
Эшакни урсанг, дарров бир бола олиб келиб беришларини билсам, биргалашиб урардик. 
Ҳалима ўйланиб қолди: 
— Ҳа, албатта, эшакни урганимиз билан ҳеч ким бизга бола келтириб бермайди. 
— Етим бола учун нима берар эканлар? 
— Сўрамадим. Етим эканини эшитибоқ «Кими ҳам бор эдики, бирор нарса берса», дея 
нари кетдим. 
Ўйланиб қолдилар. Эшак у ёкданбу ёққа юриб, чўкиртакларни еб, бир амаллаб қорнини 
алдаб турар эди. 
— Тезроқ бир қарорга келайлик, Ҳалима, шом тушай деб қолди. 
— Сенинг фикринг қандай, Ҳарис? 
— Мен аниқ бир нарса айта олмайман. Ўзинг нима хоҳласанг, шуни қил. 
— Бўлмаса, мен бу етимни олсаммикан, боласиз қайтишдан уяляпман. 
— Билганингни қил. Балки, бир етимни олганимиз туфайли уйимизга барака келар. 
Ҳалима сўзни чўзиб ўтирмасдан ўрнидан турди ва Каъбага қараб кетди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling