Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
31 — Сени жуда ҳам соғинамиз, ҳеч унутмаймиз, эй қурайшлик қардош! Бу овозлар анчагача эшитилиб турди. Ниҳоят, овозлар эшитилмай, силкинаётган қўллар кўринмай қолди. Бир оздан сўнг бир тепаликдан ошилгач, Саъд ибн Бакр қабиласи ҳам кўринмай қолди. Муҳаммад бутунлайга кетаётган эди. Лекин коинот қадар теран бир поклик ва самимийлик тўла қалбида бу қардошларга вафодорлик ва меҳрмуҳаббат билан йўғрилган туйғулар ҳамиша топилар эди. Макканинг юқори маҳалласига етиб келганларида, Ҳалима бир муҳим иш юзасидан вактинча Муҳаммадни ёлғиз қолдириб кетди. Ишини битириб қайтиб келганида Муҳаммадни қолдириб кетган жойидан топа олмади. Чапга, ўнгга қайрилди, кўринмади. Тумонат одам орасида ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа югуриб қидирди. Сўнгра бирданига қўлини пешонасига қўйиб: — Худо кўрсатмасин... — дея инграб юборди. Бир дақиқагина кўринган ва тушуниксиз ғалати ишларни қилиб ғойиб бўлган у икки бегона киши яна келган бўлсачи? Агар шундай бўлса, Ҳалиманинг қўлидан ҳеч нима келмасди. Қаердан келгани, қаерга кетгани номаълум, бир дақиқагина кўриниб, сўнгра ғойиб бўлган мавжудотларга кимнинг ҳам кучи етарди? Яна болани қолдириб кетган жойига қайтиб келди. Ҳеч зот кўринмасди. — Болажонимни кўрмадингизми? — Қанака эди боланг? — Дунёдаги энг гўзал бола эди. — Йўқ, кўрмадик. Яна у ёкданбу ёққа югура бошлади. Ҳалима узоқлашиб кетгач, ҳалиги аёллардан бири иккинчисига: — Ўғил одатда ота-онага тортади. Бу онадан шу қадар чиройли бола туғилишига ақлим етмайди, — деди. — Ҳар бир она учун ўз фарзанди дунёдаги энг ширин, энг гўзал бола бўлиб кўринади, сингилжон, — деди унга иккинчиси. * * * Абдулмутталиб Каъбанинг соясида, аср тушиб кун салқинлаша бошлагунча дам олгандан кейин оғироғир қадамлар ташлаб уйи томон йўл олди. Шундайгина дарвозаси олдига етганида, жонҳолатда югуриб келаётган бир хотинни кўриб қолди. Бирон ташвиш уни шу аҳволга солгани аён эди. Макканинг оқсоқоли ўлароқ ҳар бир одамнинг дардини тинглаш унинг вазифаси эди. Аёл ҳам ўз навбатида уни узокдан кўрибоқ таниган эди. — Тўхтаб туринг, эй Абдулмутталиб! — деб бақирди. Қаттиқ саросимада эди у. Бу аёл Абдулмутталибнинг кўзига таниш кўринди. Ёнига етиб келгач: — Мен Ҳалимаман, — деди. — Танидим, неварам қаерда? — деб сўради Абдулмутталиб. — Уни қидириб юрибман. Абдулмутталиб эсанкираб қолди, бир қўли билан деворга суянар экан: — Нималар деяпсан ўзи? — деди. Ҳалима бир неча оғиз гап билан аҳволни тушунтирди. Абдулмутталиб ларзага тушган эди. Дарҳол ўзини тутиб олдида: — Зинҳор Омина эшитмасин, — деди. Салдан кейин яқин кишилари, хизматкорларига хабар берди. Ҳамма Абдулмутталибнинг неварасини қидиришга тушди. * * * Қурайшнинг ҳошимийлар сулоласидан чиққан ва Саййидул Мурсалин бўлиш йўлида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling