Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
28 Аммо бизни ўйлантириб қўйган, ҳатто қўрқитаётган бир нарса бор... — Нима экан у? — деб сўради Омина. — Макка вабоси... Оминанинг кўзлари толди. Ҳақиқатан ҳам шу кунларда Маккада вабо иллати туфайли кўп одамлар, айниқса, ёш болалар қирилиб кетаётган эди. Бу вабо Мухаммадга ҳам юқиши эҳтимоли бор эди. Вабо — олди олинмас ўлим бўрони, бутун Макка кўчаларида қаттиқ эсмоқда, истаган эшикдан кириб, дуч келганни йиқитмоқда. Ҳеч кимнинг кўзёшига қарамаётир. Ҳар куни, ҳар кўчада бир ўлим. Вабо бўрони Абдулмутталиблар эшигини қачон тақиллатишини, бу оила қачон қурбон беришини ҳеч ким билмайди. Бир тарафда, дунёнинг ягона инжуси Муҳаммад, бошқа тарафда, ўт ўргандай инсонни ўраётган вабо... — Болам шу ерда қолсин... Ушбу сўзни айта олмади Омина. Билиб туриб жигарнорасини таҳликанинг қучоғига отишга рози қилолмади кўнглипи. Чорасиз эди. Ҳасратига чидамоқ, соғ қолса, бу бало дафъ бўлгач, кўришмоқ умидида яна қайтиб Ҳалима билан кетишга рухсат берди. Бироқ, икки йиллик чеккан ҳасратини ўғлини фақатгина бир неча соат кўриш билан аритиб бўлмади. Омина ўғлининг устидаги кўйлагини ечди. Янгисини кийдирди. Асл мақсади унинг хиди, терлари сингган бу кўйлакни олиб қолиб, ҳидлаб юриш, ҳасратини кеткизишга ҳаракат қилиш, уйқусиз тунларида оққан кўз ёшларини бу кўйлак ила артиш эди. Айрилиқ вақти келганда, боласига: — Хайр, соғомон етиб бор, сени Оллоҳга омонат этдим, — дедида, кўзлари ёшланди. Ҳалиманинг қўлидан ушлаганча, орқасига қайрилибқайрилиб қараб кетаётган боласига тикилиб қолди. Кўнгли унинг орқасидан кетаётгандек эди. Улар кўздан ғойиб бўлгач, хонасига кирди, йиғлади, тўйибтўйиб, бўзлаббўзлаб йиғлади. Орадан кўп вақт ўтмай, қўшни хонадондан юксалган бир фарёд Макка вабосининг яна бир очиқ эшик топганини, яна бир қурбон олганини, бир хаёт шамини ўчирганини билдирди. Қалби орзикди. Ҳар нарсага қодир бўлган буюк қудрат соҳибига дуолар қилди, ниёзлар атади. Боласи билан яна қайта кўришиш тилагини кўзёшларига йўғириб, Яратувчига ҳавола этди. * * * Абдулмутталиб набирасини кўриб, кўзларига ишонмади. Икки йилда бундай бақувват, келишган бола бўлишини ўйламаган эди. Аммо том ўйлаганидек, невараси гўзал эди. Айни чоқда, келиши билан кетиши бир бўлган Муҳаммадидан айрилаётганидан дили қоронғи эди. Ҳалималарга етарли даражада ҳақ берилди. Ваҳоланки, Ҳалима бутунлай ҳақ олмасликка ҳам рози эди, чунки у ҳақини ҳар куни олаётган эди. Ҳалима хонадонининг баракаси ила қайтгач, уйда ҳамма хурсанд бўлди. Онаси, буваси билан бир кунгина бирга бўлиб, сўнгра айрилиқ оқибатида шодлик ва қайғуни бир вақтнинг ўзида ҳис қилган Муҳаммад ҳам икки йил бирга ўйнабкулган оғайниларига қўшилиб, уларнинг қучоғига отилди. Ҳалима билан Ҳарис бу болага кўп қарздор бўлиб қолганларини, унга янада мустаҳкамроқ боғланганликларини ҳис этдилар, уйларининг асл устуни шу бола эканини яна бир карра англадилар. * * * Орадан бир муддат вақт ўтди. Бир куни Абдуллоҳ шошилиб уйга кирди. Ниҳоятда ҳаяжонланган, юзида қўрқув шарпаси бор эди. —Икки одам келиб қурайшлик биродаримни ушлаб олиб ётқиздиларда, кўксини ёрдилар, — дея олди базўр. Ҳалима девоналарча ўрнидан сакраб турди. Ҳарис тангқарига отилди. Шайма ҳам |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling