Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
25
эса, оқ жун матога ўралган бўлиб, ширин уйқуда ётар эди. Таърифга сиғмас даражада чиройли 
эди у. 
Ҳалиманинг юраги жиз этди. Малаклар каби гўзал бўлган бу чақалоқни эмизиш учун 
онасидан олсаю, бироқ уни тўйдира олмаса, оч қолдирса... 
Ачинарли бир ҳол эди бу. Уйда ўз боласи хурсанд бўлиб қачон тўйган эдики!.. Нечанеча 
ойлар давомида ўғлининг оғзига сутсиз, алдамчи маммалар кириб чиқаётганини эслаш унинг 
кўнглини безовта қилдида, энди кийналиш навбати бу гўдакка келдими, деб ўйлаб, ичидан 
эзилди. Шу ёшда тул қолган ёшгина хонимга қаради, кейин ота юзини кўрмасдан етим қолган 
чақалоққа тикилди, яна юраги жиз этди. Абдулмутталиб бурчакдаги тахтага ўтириб:
— Қизим, бу аёл Саъд ибн Бакр қабиласидан, исми Ҳалима, — деди. 
Омина келган бу аёлнинг сут она эканини фаҳмлади. Ҳалиманинг ортиқча вақти йўқ эди. 
Ухлаётган чақалоқни кўтариб олиш учун энгашди. Шу вақт чақалоқ уйғониб, Ҳалимага боқди. 
Ҳалима бу нигоҳнинг то юрагига қадар бориб етганини ҳис қилди. Бир онда бутун вужудини 
шафқат ва марҳамат туйғуси қоплади. Энди ҳеч нарса бермасалар ҳам, бу болани олмасдан кета 
олмасди. Дугоналарининг бу болани кўрмай кетганликларини ўйларкан, севинчдан титраб 
кетди. Уни кўрган ҳар қайси сут она дарров ёпишса ёпишардики, ташлаб кетиши амримаҳол 
эди. Ёнига ўтирди, авайлаб қучоғига олди. Сути қуриган маммаларини чиқариб, боланинг гул 
куртакларига ўхшаш дудоқларига теккизгиси келди. Ўнг маммасини гўдакнинг оғзига тутди. 
Шу онда Ҳалима ҳайратга тушди, кўксида тотли бир роҳатланиш сезди. Ёқимли туйғу эди бу. 
Сут келаётганини билдирувчи ҳис эди бу. Дарҳақиқат, чақалоқ уни эма бошлади. 
Ҳалима кўкрагининг сутга тўлганига, айниқса, шундай шароитда сутга тўлганига ҳеч 
ақли бовар қилмасди. Ўзи каби бошқа хотинларнинг ҳам сутлари йўқ эди. Тиззаларида ётган 
боласи бир куни бу сутсиз маммаларига анча андармон бўлгач, очликдан йиғига тушган, 
Ҳалима ҳам кўзёш тўкиб унга жўр бўлган эди. Дунёга келтириб, аммо қорнини тўйдиролмаган 
боласи учун мўлмўл ёш тўкканди бу кўзлар ўшанда.
Ажабо, энди ана шу маммалар сутга тўла эди. Қучоғидаги бола сутга зор бу маммадан 
тўйибтўйиб эмарди. Гўдак бир оз эмгандан сўнг Ҳалима маммасини тортди, болани яна бағрига 
босиб, бошқа маммани берди. Аммо чақалоқнинг дудоқлари ёпилди ва маммани эммади. Ҳар 
қанча уринсада эммади. Такрор ўнг маммасини тутган эди, олди, эма бошлади. 
Вақт зиқ эди, ортиқ кечикмаслик лозим эди.
— Энди мен кетишим керак, — дея болани қучоғидан қўймаган ҳолда, ўрнидан турди. 
Абдулмутталиб: 
— Боламни оласанми, эй Ҳалима, — деди. 
— Оламан. Энди у менинг болам. 
— Жуда яхши. Фақат шуни яхши билгинки, биз боламизнинг сут ҳаққини бошқа оилалар 
берадиган ҳакдан кам бермаймиз. Ортиқчароқ беришга ҳаракат қиламиз. Умидвормизки, 
боламнинг ҳурматига хонадонингизга баракот ёғади. Фақат, сендан илтимосимиз, боламга ўз 
фарзандинг каби яхши қара. 
Ҳалима Оминага қаради. Ҳар бир она каби, боласидан айрилиш ғами унинг ҳам юзидан 
билиниб турар, кўнглини тўлдирган кадарга кўзларидан оқаётган ёшлар эш бўлаётган эди. 
Боласини сўнгги марта бағрига босиб, ҳидлагач, гул юзларидан тўйиб ўпгач, Ҳалиманинг 
қўлига тутаркан, «болам», дея ингранди. 
Ҳалиманинг ҳам кўзлари ёшланди. Биргина фарзандидан, туғилмасдан бурун етим қолган 
боласидан айрилмоқ осонми? Бу онага тасалли бериш лозим эди. 
—Хавотир олма, синглим, унга ўз боламдай қарайман, менга ишонавер, — деди Ҳалима. 
Эшикдан чиқар экан, тўхтади. Оминага қараб: 
—У атирдан менга ҳам бир оз бер! 
—Қайси атирдан? 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling