Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
32 давом этаётган кичкина Муҳаммад Ҳалима қолдириб кетган жойни нега тарк этди, қаерга кетди, нега яна ўша жойга қайтиб келмади ёки келганида энагасини топа олмади?.. Бу саволларга жавоб беришдан ожизмиз. Бозор тарқалиб, ҳеч ким қолмаган, қош қорая бошлаган эди. Бўлиб ўтган воқеадан Омина ҳамон бехабар эди. Макканинг юқори қисмида, қўлларида машъалалар кўтариб Муҳаммадни қидиришга чиққанлар бирдан: —Шу ердаман! Мен Абдулмутталибнинг неварасиман! — деб бақирган бир боланинг овозини эшитиб қолдилар. Кўп ўтмай, севикли невара бобосининг қучоғида эди. — Жигаргўшам, мен Абдулмутталибман, бобонг сенга қурбон бўлсин, айланай, — дер эди у. Ҳаяжони тарқаб, ўзига келган гўдак Оминага топширилди. Ўша кеча Ҳалима Оминанинг меҳмони бўлди. Уйига барака келтирган болажонининг уйида тунади. Ҳалима эртаси куни уйига қайтиб кетди. Омина энг яқин кишиси, суюкли фарзандини бағрига босди. Мунис ва меҳрибон онанинг ўз жигаргўшасига қовушиши юрагига чексиз ҳузур бағишлади. Ҳар жиҳатдан баркамол ва етук бўлажак инсоннинг онаси эканлиги беқиёс бир бахтиёрлик туйғусини бағишлаган эди. * * * Севимли Муҳаммад Бани Саъд қабиласидан кўпгина ширин таассуротлар билан қайтди. Энагаси, отаси, укалари, ўртоқлари ва қўшнилар... Шунингдек, инсонларнинг баъзи бир бурчакда турган жонсиз, фойдасиз бир тошга сиғинишлари билан боғлиқ хотиралар ҳам ушбу таассуротлар ичида эди. * * * Абдулмутталибнинг кўнгли тинчланган эди. Неварасининг кун сайин улғайиб, камол топиб бораётгани уни беҳад қувонтирарди. Уни бир кун кўрмаса, туролмасди. Каъбанинг соясида тўшаб олган кўрпачасида ёнбошлаб ўтираркан, юрагида бир бўшлик ҳис этар, фақат Муҳаммад чопиб келганидан кейингина енгил нафас олар, юрагини сиқаётган ҳолат дарҳол уни тарк этар эди. Абдулмутталиб ўта босиқ, пурвиқор, оғирвазмин бир одам эди. Шу даражада салобатли эдики, на ўғиллари, на Макканинг аслзодалари у ўтирган кўрпачага ўтиришга ботина олардилар. Унинг қаршисида одоб сақлаб турардилар. Баъзан суюкли набираси келиб бобосининг тиззасига ўтирмоқчи бўлса, амакилари уни турғизиб юборишар, аммо Абдулмутталиб: — Неварамни ўз ҳолига қўйинглар, — дер ва у чопиб келиб, яна бобосининг тиззасига ўтириб олар эди. * * * «Фил йили» деб аталувчи машъум санадан буён икки ярим йил ўтган эди. Тамим қабиласининг бошлиқларидан Абу Куҳофага ўғиллик бўлгани ҳақида хушхабар келди. Болага «Абдуллоҳ» деб исм берилди. Арабларнинг одатига кўра, кейинроқ Абу Бакр лақаби берилажак буюк зот мана шу гўдак эди. Онасини Уммул Хайр, яъни, Яхшилик ва Эзгуликнинг онаси, деб атар эдилар. Асл исми Салмо эди. Download 2.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling