Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
V АБДУЛМУТТАЛИБНИНГ МЕҲР ҚУЧОҒИ Абдулмутталиб неварасига меҳрмуҳаббат ва марҳамат кўрсатибгина қолмай, унда ўзгача ва улуғсифат бир шахсиятга хос белгиларни кўргани учун орасира қиладиган иши хусусида у билан яширинча пичирлашиб, маслаҳатлашиб олган кезлари ҳам бўларди. Невараси ҳам унинг сиймосида фақатгина бобосини эмас, балки чин дўст, ажралмас ўртоқни хам кўрган эди. Абдулмутталиб қанчалик оч бўлмасин, невараси бўлмаса, дастурхонга ўтирмас ёки ўтирса ҳам, то у келгунга қадар таомга қўл теккизмас эди. Абдулмутталиб хонасида ёлғиз ўтирган чоғларда унинг ҳузурига таклифсиз кира оладиган ягона одам ҳам невараси эди; бошқа одамларнинг эса, бундай қилишга ҳаққи йўқ эди. Абдулмутталиб, одатдагидек, Каъбанинг соясига тўшалган кўрпачасининг устида чордона қурганча, атрофидагилар билан суҳбатлашарди. Гап шу йилги қурғоқчилик ҳақида борди. Анча пайтдан бери кўкдан бир томчи ҳам ёмғир томчиламаган эди Макка тупроқларига. Ҳамманинг бирданбир ташвиши сувсизлик бўлиб қолди. Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 37 — Ҳар тонг уйғонганимда кўзим самода бўлади, —деди бири. Бошқаси қўшимча қилди: — Шу кетишда 6у йил ҳаммамиз оч қолиб, қирилиб кетамиз. Ҳалиги киши яна сўз олди: ~ Илоҳларнинг хам биз билан ишлари йўқ... Атрофни ўраб турган юзларча бутларга кўз қирини ташлагандан сўнг: — Ўзлари сувга муҳтож эмасда. Бизнинг муҳтож ёки мухтож эмаслигимиз уларни сира қизиқтирмайди, — деди. Унинг ёнида турган бириси минғирлади: — Зотан, тош эмасми улар? Бошқа бириси: — Ғазабларига учрамайлик тағин, етар энди, — деди. Бироқ ўзини тутолмасдан: — Илоҳ сифатида ғазабла нишлари керакми ёки бизнинг аҳволимизни кўриб ачинишлари лозимми, буни ҳам билмаймиз, — дсди. Бу гапларни айтаркан, «илоҳлар ғазабланса ҳам, бирон нарсага кучи етмайди», дегандек бўлган эди. Аммо яна бири унинг хаёлидан кечган гапларидан ҳам ўтиб тушди: — Шунча йиллардан бери уларнинг қошида бош эгиб келамиз. Лекин муҳтожликка гирифтор бўлганимизда тошдек қотиб турсинлар деб эмас, ахир! Бу одамнинг шу онда тил тортмай ўлиши ёки бошига кўкдан бир олов парчаси келиб тушишидек илоҳий жазо берилишини кутганлар ҳам бор эди. — Сен ҳаддингдан ошиб кетдинг, ҳой йигит! Шу гапни айтиб илгарига қадам ташлаган бирини бошқаси тўхтатди. — Бу одам илоҳларии ҳақорат қилди, аммо уни сен ўз ҳолига қўявер, токи жазони ҳам уларнинг ўзлари берсин. — Ҳа, ҳа, қўлларидан келса, жазони улар берсинлар... Ҳар калладан бир гап чиқар эди. — Ёмяир дуосига бир чиқсак, қандай бўлар экана? Нима дейсан, эй Абдулмутталиб? Бир дақиқада мавзу ўзгарди. Яхши бир таклиф эди бу. Аслида, мақсад жанжаллашиш эмас, сувсизликка чора топиш эди. Юзларидаги совуқ ва шиддатли ифодалар юмшади. Юзлар Абдулмутталибга ўгирилди. — Ажойиб бўлади. Эртага тонгда чиқамиз. Атрофга хабар берилди. Ҳамманинг дарди бир эди. Таклиф ҳеч қандай эътирозсиз қабул этилди. Тарқалишар экан, ҳалиги одамнинг: —Илохлар эканингизга шакшубҳамиз йўқ, аммо холимизга бепарволигингиз ҳам аён... — деб пўнғиллағиллагани эшитилди. * * * Абдулмутталиб кечани беҳаловат ўтказди. Қайтақайта уйғониб кетаверди. Мияси қаҳатчилик ғурбатларини ўйлаш билан овора эди. Тонг отганда уни кўрганлар, дурустгина ухлаб, дам олган, дея олмасдилар. Тонгсаҳарда Каъбанинг атрофига тўпланган юзларча кишилик бир жамоа Абдулмутталибнинг келишини пойларди. У хам ўзини куттириб қўймади. Ёнига суюкли неварасини олиб, жамоани бошлаб кетди. Бу жамоада эркаклардан ташқари аёллар ва болалар хам бор бўлиб, ҳаммаси бир хил туйғулар оғушида Абу Қубайс тепалиги томон йўл тортдилар. Абу Қубайс жуда яқин эди. Каъбадан атиги бир неча юз одим нарида қад кўтарган эди. Оғироғир қадам ташлаб, тўхтабтўхтаб, нафасларини ростлаб, тепаликка чикдилар. Пастда Каъба кўринар, ўнгдан ҳам, чапдан ҳам чўзилиб келган водийларнинг бари Каъба жойлашган ерда қўшилиб кетар эди. Абдулмутталиб халқнинг ўртасида тўхтади, чуқур нафас олди. Суюкли невараси ҳам ёнида эди. Сўнгра нигоҳлари кўкнинг ададсиз теранликларига қадалди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling